Андросей
Айрим ҳолларда чангчилар сони гулқўрғонда бир хил этнас. Гултож — барглар сонига тенг (Лилля Лилиум). Кўпгина ҳолларда эса чангчиларни сони гултож барглар сонидан икки ва ундан бир неча марта ортиқ (айиқтовон итбурун, олма, лавр сингари ўсимликлар); бошқа ҳолларда чангчилар сони кам, гултож сонидан кам - битта (канна) ёки иккита (настарин).
Чангчи микроспора - чанг ҳосил қилиш учун хизмат қилади. Чангчилар йиғиндиси (тўплами. мажмуи) андросей (андроcеум) деб аталади.
Гулқўрғоннинг бир қисми сифатида чангчи гулда спирал (магнолия -Магнолиа, айиқтовон — Ранунcулус) ёки давра (мутовка) шаклида (лола, лилия - Лилиум ва бошқалар) жойлашган бўлади.
Чангчилар кузатилганда уларни узунлиги бир хиллигига эътибор бериш лозим.
Айрим ўсимлик оилалари вакиллари, хусусан, лабгулдошлар - Лабиатаэ, сигирқуйруқдошлар - Сcрофулариаcаэ оиласи вакилларининг гулқўрғонида чангчилар сони тўртта, лекин қизиғи шундаки, унинг иккита олд томонидагиси узун, иккитаси (қисқа) калта. Карамдошлар (крестгулдошлар) оиласига мансуб ўсимликларнинг гулқўрғонида 6 та чангчидан 4 таси узун, 2 таси қисқа бўлади. Бундай андросей тўрт сиклли андросей деб юритилади.
Одатда, гул қўрғонида чангчилар бир-биридан айри (эркин) ҳолда жойлашган бўлади (много брацтвеннбий). Бошқа ҳолларда чангчилар ғуж бўлиб. бир-бири билан туташ (кунгабоқар - Ҳелиантҳус) ҳолда Одатда, гул қо4рг4онида чангчилар бир-биридан айри (эркин) ҳолда жойлашган (однобрацтвеннбиэ тбичинки), агар чангчи ламинг бири айри, қолганлари туташ (двубратвеннбий) (Лобиё - Пҳасеолус вулгарис) бўлиб, дуккакдошлар оиласига мансуб ўсимликларнинг кўпчилиги учун хос.

Чангчининг тузилиши
Чангчи чангдон ва чанг ипидан иборат. Чангдон аксарият ҳолларда икки паллали, ҳар бир палла икки камерали. Чангдонда чанг тараққий этади. Чангчи ипи уст томондан эпидерма ҳужайралари билан қопланган, шаклан силиндрсимон, япалоқ ва тасмасимон бўлганлигини кузатиш мумкин. Айрим ҳолларда, чангчи жуда қисқа болиб, чангчи тўғридан тўғри гул ўрнига ўрнашгандек кўринади. Чангдон чанг ипи ва ўтказувчи боғлам орқали оҲадиган озиқ моддалар билан озиқланади. Чангчилар гул куртаги ўсиш нуқтасининг бо ʻрт масидан вужудга келади. Чанг чангдон эпидермиси остида жойлашган фиброз деб аталадиган махсус мустаҳкам тузилмаси фаолияти натижассда тарқалади ва уруғчининг тумшуқчасига тушиши билан ўса бошлайди. Чанг найи бўйлаб ҳаракати давомида генератив ядро иккига бўлинади ва юпқа ситоплазма қатлами билан ўралиб, мустақил ҳужайраларга айланади. Чанг найи ситоплазмаси бўйлаб ҳаракатда бўлган бу иккила ҳужайра эркаклик гаметалари - спермийлар ҳисобланади. Шундай қилиб, ўсаётган чангда иккита эркаклик гамета вужудга келади. Вегетатив ядро ва иккита спермийли чанг найи папоротниксимон ўсимликларнинг эркак гаметофитининг гомологи ҳисобланади. Папоротниксимон ўсимликларда мавжуд бўлган кўп ҳужайрали антеридий, ёпиқ уруғли ўсимликларда редаксияланган ва сон саноқсиз кўп хивчинли сперматозоидлар оʻрнини фақат икки спермаций эгаллаган. Ёпиқ уруғли ўсимликлар гаметофитидаги бу қадар кучли редуксияга учраш уларнинг ташқи муҳитга ниҳоятда мослашганлиги туфайли содир бўлган деб қараш мумкин. Энди гул чанги ўсишининг физиологик хусусияти нимада, уни суъний равишда ўстириш ва ундан селексияда фойдаланиш мумкинми, деган ҳақли савол туғилади.
Чангнинг ўсиши найининг ҳосил бўлишидан бошланади. Чанг найи тирқиш - пора орқали ўзига йўл топиб ўса бошлайди. Чангнинг экзина қатламидан чиққан ситоплазма чанг найи бўйлаб ўса бошлайди. Чанг найи сирт томонидан ситоплазма, о ʻса борган сари чўзила борадиган интина қатлами билан о ʻралган бўлади. Юқорида таъкидланганидек, этилган чангда вегетатив ва генератив ҳужайралар шаклланади. Чанг найининг ўсишидан олдин бу иккала ҳужайранинг ситоплазмаси қўшилиб, битта умумий массани ҳосил қилади ва ядролар най бўйлаб битта умумий массада ҳаракат қилади. Най бўйлаб олдинги вегетатив ядронинг, унинг орқасидан ситоплазма ҳаракати бўйлаб генератив ядронинг йўналиши кузатилади. Уруғланиш содир бўлгунга қадар, уруғчи тумшуқчаси ўзидан озиқ модда - суюқ ширинлик ажратади. Бу ширинлик билан тумшуқча тўлиб ялтираб туради, тумшуқчага тушган гул чанги нормал ўса бошлайди. Иккита ва генератив ядроларнинг бири тухум хужайраси, иккинчиси муртак халтасининг диплоид ядроси билан қўшилиб, триплоид ядро ҳосил бўлади. Бу триплоид ядро эса, ўз навбатида, уруғнинг эндоспери қисмини ҳосил қилади.
Манбалар
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-май.
- ↑ „архив нусхаси“. 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-май.
- ↑ ҳттпс://ру-эcологй.инфо/терм/68235/