Амбан

Амбан (манчу ва мўғул :
Амбан Амбан, Тибет : ཨམ་བན ་ ам бен, Чинесе 駐劄大臣, уйғур : ئامبان་ ам бен) манжур тилидаги атама бўлиб, “олий амалдор” деган маънони англатади, Син императорлик ҳукуматидаги бир қатор расмий унвонларга мос келади. Масалан, Буюк Кенгаш аъзолари манжур тилида Cооҳаи нашūн-и амбан, Син генерал-губернаторлари эса Уҳери кадалара амбан деб аталар эди.
).
Амбан сўзи хитой тилига 昂邦 (áнгбāнг) деб таржима қилинган.
Ҳозиргача Тибет, Синхай, Мўғулистон ва Шинжон ҳудудлари Син Хитойи тарикибига киргандан кейинги энг машҳур амбанлар Син империяси вакиллари (Манжурча:
Серемšэме теҳе амбан ; Хитойча Зҳùзҳá Дàчéн ; Тибетча: Нганг паи). Юқоридаги ҳудудлари СИн империяси таркибига киритилса-да, маъмурий вилоятлар сифатида бошқарилмаган, кўплаб мавжуд бошқарув институтларини сақлаб қолган.
Син императори вакилларини протекторатдаги (масалан, Британия Ҳиндистон князлик штати) Европа резиденти (шунингдек, резидент комиссарлар деб ҳам аталади) билан таққослаш мумкин. Амбанларнинг ваколатлари худди вилоят ҳокимлари каби кенг эди. Лекин бу таъриф ҳар бир амбан учун мос келмайди, балки маълум тарихий шароит тақозоси сифатида берилган ваколатлар эди.
Тибет
Син императори Тибетда амбан тайинлади (хитойча 駐藏大臣). У Тибетнинг Буддизм бошқаруви устидан Син ҳокимияти учун вакиллик қилган ва Лхасада жойлашган 2000 дан ортиқ қўшинларга қўмондонлик қилган. Бош амбанга амбан ёрдамчиси (幫辦大臣) ёрдам берар ва иккаласи ҳам Синларнинг Лифан Юанига ҳисобот беришарди. Уларнинг вазифаларига Хитой ва ҳинд Непал қироллиги (Гҳорхас Cоунтрй) ўртасида воситачилик қилиш ҳам киради; котиб (хитойча: 夷情章京; йíқíнг) маҳаллий ишлар билан шуғулланган. Лхаса, Ташилумбо ва Нгари шаҳарларида суб-префектлар сифатида учта хитойлик комиссар (йáнгтáи 糧台) жойлаштирилган эди.
Тибетда Син императори резиденсияси 1727-йилда жорий қилинган ва кўпчилик элчилар Манжур саккиз байроқ қисмидан тайинланган. Баъзи ҳолларда хан хитойлари ёки мўғуллар тайинланар эди. Императорлар Тибет сиёсатини назорат қилиш учун элчидан фойдаланганлар ва императорлар Сянлун, Жиақин ва Даогуанларнинг ҳар бири Далай Лама ва Панчен Лама Тибет бошқарувини амалга оширишда резиденсия раҳбарияти йўл-йўриқларига амал қилишлари шарт деган фармон чиқарган.
Хитойлик хан байроқдор Чжао Эрфенг Син ҳукумати томонидан Тибетнинг сўнгги Амбани этиб тайинланган. У Синхай инқилоби пайтида Син сулоласини ағдариш ниятидаги Хитой республикачи инқилобий кучлари томонидан ўлдирилган. 1912-йилда Син сулоласи қулагандан сўнг, манжур Амбан Лиэн Ю ва унинг хитойлик аскарлари Лхасадан чиқариб юборилди.[1]
Шинжон
Жунгрия
Олтишаҳр
Олтишаҳр, яъни олти шаҳар, уйғурларнинг Ёрканд, Қашқар, Хўтан, Куче, Оқсув ва Янги Ҳисор (ёки Уш-Турфон) шаҳарларидан иборат эди.[2] Син сулоласининг Жунғор хонлиги билан олиб борган урушлари уларни бу ҳудудга сиқиб чиқардива 1759-йилга келиб улар бу ҳудудни назорат қилишди.[2] Ёқуб бег қўзғолонидан кейин Олтишаҳр Шинжон маъмурияти таркибига киритилиб, 1884-йилда Син империясининг расмий вилоятига айланди. 1761-1865-йилларда Син империяси бугунги кунда жанубий Шинжоннинг бир қисмини ташкил этувчи Олтишаҳрга император резидентини тайинлади (Манжурча:
ҳебеи амбан ; хитойча: зǒнглǐ ҳуíжиāнг шìwù 總理回疆事務參贊大臣). Империя резиденти Қашқар, Уш Турфон ёки Ёркентда истиқомат қилган ва минтақада Син ҳокимиятини амалга оширган. Император резиденти минтақанинг энг муҳим шаҳарларига юборилган ва у ердаги маҳаллий амалдорлар ҳисобланадиган (уйғур ھاكىمبەگ ҳаким бег, хитойча: 阿奇木伯克), маҳаллий император агентлари (Манжур:
Баита иcиҳияра амбан ; хитойча: Бàншì 辦事大臣) ёрдамида назоратни амалга оширган. Маҳаллий император агентларига давлат хизматида кўплаб унвонлар берилган ва улар император резиденти олдида жавобгар бўлган.
Улан Батор
Муқаддас Улан Батор шаҳридаги амбан (мўғул.
Хурейний амбан нўён, хитойча: 庫倫辦事大臣 Кùлúн бàншì дàчéн) Мўғуллар устидан Син назоратини ўрнатиш учун тайинланган. У барча ишларни назорат қилган ва чегарадаги Киахта шаҳрини ва у ерда руслар билан олиб бориладиган савдо-сотиқни назорат қилиш учун махсус топшириқлар олган. Улан Батор мўғул халха қабилаларининг ғоявий раҳбари бўлган Жебцундамба хутуктунинг қароргоҳи эди. Хутукту Тибет буддизмида ҳурматли шахслар орасида Далай Лама ва Панчен Ламадан кейин учинчи ўринни эгаллайди. У шаҳарнинг ғарбий томонидаги муқаддас ҳудудда истиқомат қилган ва Син амбаннинг ғоявий қўлловчиси сифатида фаолият олиб борган.
1912-йилда Син сулоласи қулагандан сўнг манжур амбани мўғул қўшинлари томонидан қувиб чиқарилди ва Россия орқали Хитойга ўтди.
Манжурия
Қадимги Синда амбан сўзи ҳарбий губернаторлар (昂邦章京, ангбанг-зҳангжинг, бу манжур амбан -жианггиннинг транскрипсиясидир; РЛ Эдмондс бу матнни инглиз тилига “губернаторнинг ҳарбий лейтенант-муовини” деб таржима қилган.[4]) сифатида Син империясининг шимоли-шарқий вилоятларида, яъни Жилин ва Ҳеилонгжиангда қўлланган. Минтақага тайинланган биринчи амбан-жианггин Нингута гарнизони қўмондони Сархуда бўлиб, у 1653-йил июн ойида Нингутанинг амбан -жианггинига айланди
Манбалар
- ↑ травелс оф а cонсулар оффиcер ин эастерн тибет. CУП Арчиве, 28-феврал 2019-йил — 22-бет. Қаралди: 2011-йил 28-июн.
- ↑ 2,0 2,1 „"Алтишаҳр". Он-лине Ҳисториэс оф Cентрал Асиа. Тҳе Эурасиа Програм, Соcиал Сcиэнcе Ресеарч Cоунcил. Арчивед фром тҳе оригинал он 22 Марч 2012. Ретриэвед 17 Марч 2011.“. 2012-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-май.
- ↑ „"Хоёр улсын хилийн хооронд зарга шүүдэг ийм заргачийн яам гэж байгуулсан" (ПДФ). монголиантемплес.“.
- ↑ Эдмондс, Ричард Лоуис. Нортҳерн Фронтиэрс оф Қинг Чина анд Токугаwа Жапан: А Cомпаративе Студй оф Фронтиэр Полиcй. Университй оф Чиcаго, Департмент оф Геограпҳй; Ресеарч Папер Но. 213, 1985 — 113-бет. ИСБН 0-89065-118-3.
Адабиётлар
- Ҳо, Даҳпон Давид. "Тҳе Мен Wҳо Wоулд Нот Бе Амбан анд тҳе Оне Wҳо Wоулд: Фоур Фронтлине Оффиcиалс анд Қинг Тибет Полиcй, 1905-1911." Модерн Чина 34, но. 2 (2008): 210-46.
- Колмаš, Жосеф. Тҳе Амбанс анд Ассистант Амбанс оф Тибет, Арчив Ориэнтáлнí. Супплемента 7. Прагуэ: Тҳе Ориэнтал Институте, 1994.
- Маерс, Wиллиам Фредериcк. Тҳе Чинесе Говернмент: А Мануал оф Чинесе Титлес, Cатегориcаллй Аррангед анд Эхплаинед, wитҳ ан Аппендих. 3рд эдитион ревисед бй Г.М.Ҳ. Плайфаир эд. Шангҳаи: Келлй & Wалш, 1897; репринт, Таипеи: Чъэнг-Wен Пуб. Cо., 1966.
- Неwбй, Лаура Ж. Тҳе Эмпире анд тҳе Кҳанате: А Политиcал Ҳисторй оф Қинг Релатионс wитҳ Кҳоқанд C. 1760-1860. Леиден; Бостон: Брилл, 2005.
- Норман, Жеррй. А Cонcисе Манчу-Энглиш Лехиcон. Сеаттле: Университй оф Wашингтон Пресс, 1978.
- Шакя, Церинг. Тҳе Драгон Ин Тҳе Ланд Оф Сноwс (1999) Cолумбиа Университй Пресс. ИСБН 0-231-11814-7