Алвасти
Алвасти (туркча: албасти; татар, қирғиз, қозоқ: албасты, чуваш: Алпастă, озарбайжонча: Албасдı, русча: Албасты́) — Туркий халқлар ва айрим қўшни халқлар дунёқарашида ёвуз аёл руҳи, айбнинг тимсоли ҳисобланади. Одатда бадбашара, яланғоч, сочлари сариқ ва ёйилган, кўкраклари осилиб қолган аёл қиёфасида тасвирланади. Айрим ривоятларда унинг учинчи кўзи ва узун тирноқлари борлиги кўрсатилган. Туркий тилларда ал қизил, басти эса босим ёки босиш маъносини билдиради.
Турли халқлар мифологиясида номланиши
- Авар: '' авар. албастИи''
- Озарбайжон: '' озар. албасдı''
- Арман: " арм. Ալք — али, алк"
- Балқар: '' алмасты́''
- Бошқирд: ''албаҫты''
- Грузин: "али"
- Ўзбек: ''албасты́''
- Олтой: ''алвасти́''
- Мўғул халқлари:"алмас"
- Нўғай: ''албаслы́''
- Татар: "албасты"
- Турк: " тат. албастı"
- Туркман: ''албассы''
- Тожик: ''албасти''
- Чечен: ''алмазы''
- Чуваш: ''алпастă''
- Соғд: ''албасты''
- Рус: ''албасты́''
- Қозоқ: "албасты"
- Қўмиқ: "албаслы́"
- Қирғиз: ''албарсты́''
- Ёқут: "абааһы — абаси, абааси"
Турли халқлар фолклори
Шумер фолклори
Шумер халқларида алвасти ҳақидаги афсонага ўхшаш, лекин туркий халқлар авсонаси билан боғлиқлик мавжуд бўлмаган, афсона учрайди.Талмуднинг айрим талқинларида Лилит, Одам атонинг биринчи хотини, ўзбошимчалиги ва мустақиллиги учун жаннатдан ҳайдалган[1]. Шундан сўнг Лилит атрофидаги ривоятларанинг кўп қисми алвасти ҳақидаги афсоналарга ўхшаб кета бошлайди.
Арман фолклори
Алвасти афсонасининг яна бир версияси мавжуд. Арман фолклорида "Ал" деб номланади. Бу "туғилиш шайтонидир. Ал туғилмаган болаларни кўр қилади ва жазосиз қолган жиноятлар содир этган аёлларнинг болаларининг тушиши ва ўлик туғилишига сабаб бўлади[2]. Бу шаклда Алвасти илондек сочлари, мис тирноқлари ва темир тишлари билан аланга руҳи сифатида намоён бўлади... Алвасти нам жойларда яширинади[3]. Анн ва Имелнинг сўзларига кўра, худди шундай афсона Афғонистонда топилган экан[3].
Рус фолклори
Бу сўз туркий халқлар билан ёнма-ён яшаган руслар томонидан Албаста, Лобаста, Лобоста, Лопаста каби ўзлаштирилган ва ботқоқ, сув, сернам жойлар билан боғлиқ мавжудодлар билан бирлаштирилган. Албаст ҳақидаги рус ҳикоялари ривожланмаган, кўпинча у шунчаки сув яқинида пайдо бўлиб йўқолади.
Астрахон, Вятка ва Перм губерналарида Албасти даҳшатли, яланғоч, катта кўкракли, юнгли аёл сифатида тасвирлашган. Одатда сув бўйида сочларини тараб ўтирган. Твер влоятида ялонғоч, баҳайбат ва семиз аёл деб тасвирланган. Тахминан бир аршин келадиган кўкраклар, баъзан елкаларига ташланган. Сочлари ўралган ва ергача осилиб турган. У катта ботқоқларда, кўлларда ва гирдобларда яшайди. У ўзининг ташқи кўриниши билан одамларда қўрқув уйғотади ва бундан ташқари ўз уйи ёнидан ўтаётган одамларни тутиб, уларни ботқоқликка судраб кетади ва ўлимга қадар қитиқлайди. Саратов ва Астрахон вилоятларида алвастини девдай аёл кўринишида тасвирлашган. Сочлари тўзиб ётган, қўллари ва тирноқлари жуда узун, бармоқлари эса қийшайган. Унинг кулранг танаси этдан эмас, кўпоқ сувдан иборат деб ҳисобланган; у бўрон пайтида булутдан пайдо бўлади. Уни учратиш жуда хавфли бўлган. Саратов вилоятида, шунингдек, лобаста таниш одамга айланиши ва ўтиб бўлмайдиган жойларга олиб келиши мумкинлигига ишонишган.
Этнограф ва фолклоршунос олим Д. К. Зеленин рус алвастисини сув париси билан бир деб ҳисоблаган. Фолклоршунос Э. Э. Левкиэвская ва Л. Н. Виноградова бунинг учун етарли асослар йўқлигига эътироз билдирди ва лобастани мустақил фолклор қаҳрамони деб билишган. Д. К. Зеленин ва М. Н. Власоваларнинг фикрига кўра, руслар фақат исмни ўзлаштириб олишган, ва уни руҳларнинг ҳақиқий исмларини талаффуз қилиш тақиқланганлиги муносабати билан эвфемизм сифатида ишлатишган.
Мўғул халқлари фолклори
Моғуллар мифологиясида алвасти сўзига жуда ўхшаш алмасти ёки алмас номли афсонавий мавжудод мавжуд. Лекин бу сўз билан мўғул халқлари қор одамни аташади.[4]
Туркий халқлар фолклори
Алвасти деярли барча туркий халқлар фолклорда ёвуз аёл руҳлари сифатида тасвирланади. Унинг асосий мақсади жазосиз қолган жиноят учун қасд олиш ва бу йўлда одамларга ва оиласига турли зарарлар келтириш. Қадимда айрим туркий халқларда иситма билан кечадиган касалликларни ҳам шундай аташган, чунки бундай касаликни алвасти қўзғатади деб ҳисобланган. Лекин алвасти хақидаги афсоналар, майда тафсилотлари билан, ҳар бир туркий халқда ўзгача.
Шарқшунос ва Ўрта Осиё халқлари маданят тадқиқотчиси С. М. Андреэв, кейинчалик эса этнограф ва диншунос олим В. Н. Басилов алвасти аслида сув ва унимдорлик билан боғлиқ бўлган илоҳа деб ҳисоблашган. Аста-секин унинг образи таназулга учраб ҳозирги шакилга келиб қолган[5].
Озарбайжон фолклори
Озарбайжонлар алвасти - кўплаб ҳасталиклар келтириб чиқаришига ишонишган. Турли ривоятларда алвастилар тушда келиб бўғиши айтилган.
Тозаликка эътибор бермайдиган уйларга алвасти кириб асосан болаларда иситма кўтарилишини келтириб чиқаради.
Ҳомиладор аёл қон йўқотишни бошлаганда, у турли хил нарсаларни кўра бошлайди. Унинг кўз ўнгида энг кўп қўрқадиган нарса келади. Натижада, у баъзида ҳушини йўқотади. Бу вақтда алвасти унинг кўкрагига тиз чўкиб, нафас олишни тўхтатади. Ҳомиладор аёл еб-ича олмайди ва юраги оғрийди.
Бошқирт фолклори
Бошқирдларда алвасти - албасти (бошқ. албаҫты) деб аталади. Тўзғиган, узун, сарғиш сочлари ва тиззаларигача осилган кўкракли аёл деб тасвирланади. Базида эса - узун соқолли эркак сифатида намоён бўлади. Албасти ҳайвонлар ёки жонсиз нарсалар шаклини ҳам олиши мумкин.
Бошқирдларнинг тасаввурига кўра, албасти - бахциз ҳодиса ва шаҳидлик натижасида вафот этган ёки дафн маросимига риоя қилмасдан дафн этилган одамнинг саргардон руҳи. Мисол учун, у адашган руҳ ёки чўкиб кетган одамнинг руҳи бўлиши мумкин.
Одатта албастига - сеҳрли китоб, тароқ ва танга тегишли бўлади. Афсонага кўра, унинг тароғига эгалик қилган киши, албастини унга хизмат қилишга мажбур қилиши мумкин.
Бошқирд тилшуноси Ф.Г.Ҳисамидинованинг тахмининга кўра "албасти" сўзининг келиб чиқиши - алп босди сўзига бориб тақалади.
Бошқирдлар қадим замонларда албасти унумдорлик ёки ўчоқ маъбудаси бўлган деб ҳисоблашади.. Аммо кейин маъбуда ўзига этиқод қилувчиларни йўқотади. Эътиқоднинг ўзгариши ва бошқирд халқининг мифологик қарашлари ўзгариши билан ва ёвуз руҳлардан бирига айланади.[6]
Татар фолклори
Татарларда алвасти - албасти ( тат. албасты) деб оталади. Татар халқининг афсонааларига кўра у ухлаётган одамни буғади. Татарлар бу сўзнинг келиб чиқишини қуйдагича тушунтиришади: эҳтимол у ал (қўл) ва басти (яъни қўл билан босувчи, буъгувчи) ёки ал(ни) басди (яъни кўкракни босувчи) сўзларининг бирикмасидан келиб чиққан деб ҳисоблашади.
Афсонага кўра, у келганда, одам босинқираб қолади ва қанчалик қичқирмоқчи бўлмасин, қичқиролмайди. Одам қўрқиб уйғонгандан сўнг, албасти тушиб қолади.
Бошқа ривоятларга кўра албасти баҳайбат чумоли кўринишига кириб йўлда одамни кузатиб боради.
Татар афсоналарга кўра албасти ит ҳуришни ва хўроз қичқиришни ёқтирмайди.
Баъзи афсоналарда алабастер темир кўкракли аёл сифатида намоён бўлади. Йўловчиларни уриб ўлдиради.
Қишлоқларда болалар кечқурун юрмааслиги учун алабасти билан қўрқитишган. Айтишларича, у пичанзорларда яшаб, кечалари далада ёлғиз юрганларнинг қонини ичади.[7]
Ўзбек фолклори
Н. П. Остроумов Тошкентда, мулла Абдул-Ҳалимдан, ёзиб олган ҳикоясида Алвасти Иблиснинг синглиси эканлиги айтиб ўтилади.
Зоҳир Қўчқоров томонидан Қашқадарёда ёзиб олинган фолклор маънбаларида, алвасти кичкина мавжудод кўринишида тасвирланган. У турли кўринишларга кира олади ва усти беркилмаган сувга тушиб уни ифлос қилиши айтилган.
Қозоқ фолклори
Қозоқлар ҳамда қирғизлар қора (кара) алвасти, энг зарарлиси ва сариқ (сары) ёки сасиқ (сасык) алвастини фарқлаганлар.
Манбалар
- ↑ Баринг, Анне анд Жулес Cашфорд, эдс. Тҳе мйтҳ оф тҳе годдесс: Эволутион оф ан имаге. Викинг Адулт, 1991. ИСБН 0-14-019292-1. паге 82
- ↑ Cоултер, Чарлес Русселл анд Патриcиа Турнер, эдс. Энcйcлопедиа оф Анcиэнт Деитиэс. Охфорд Университй Пресс, 2000. ИСБН 0-7864-0317-9, паге 212
- ↑ 3,0 3,1 Анн, Мартҳа анд Имел, Доротҳй Мерс. Годдессес ин wорлд мйтҳологй. АБC-CЛИО, 1993. ИСБН 0-19-509199-Х паге 316
- ↑ „Қор одам: уйдирма ва ҳақиқат“ (Рус тили). Қаралди: 2023-йил 19-июл.
- ↑ Басилов, Владимир Николаевич. „Албасты“. Мифологический словарь/Гл.ред. Е.М. Мелетинский - М.:'Советская энциклопедия', 1990 г.- 672 с. (Рус тили).
{{cите магазине}}: CС1 маинт: унреcогнизед лангуаге () - ↑ Ефимова Е. С.. Башкирский мифологический словарь. Уфа: Вагант, 2010 — 15--бет.
- ↑ „Татар афсоналари“ (Рус тили). Қаралди: 2023-йил 19-июл.