Алтернатива
Qiyofa
Алтернатива (франс. алтернативе; лот. алтер — иккитадан бири) — 1) мумкин бўлган икки ёки бир неча қарор, тутилган йўл, керакли вариантлар ва бошқа дан бирини танлаш зарурати. 2) Мантиқда — икки ёки ундан ортиқ, мазмунан бир-бирини инкор этувчи имкониятлардан бирини заруран танлаш (алтернатив ҳукм). Фикрнинг аниқ ва изчил бўлиши учун Алтернатива унга номувофиқ мулоҳазаларни истисно қилишда ҳам фойдаланилади. Математик мантикда Алтернатива деб икки аргумент (асос)ни „ёки“ боғловчиси („в“ ёки „т“) опқали баён қилиш тушунилади.Алтернатива ўрин тўлдирувчи рақобатчи сифатида ҳам келади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |