Алфред Тарски
| Алфред Тарски | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
14-январ 1901-йил Варшава, Полша |
| Вафоти |
26-октябр 1983-йил Беркелей, АҚШ |
| Фуқаролиги | Полша, Америка |
| Соҳаси | Математика, Мантиқ, Расмий тил |
| Институтлар | Варшава университети(1925-1939) Беркелей университети(1942-1983) |
| Таълими | Варшава университети(Магистратура 1924) |
| Тезис сарлавҳаси | О wйразиэ пиэрwотнйм логистйки (Логистиканинг ибтидоий атамаси бўйича) |
| Академик раҳбарлари | Станисłаw Леśниэwски |
| Машҳур шогирдлари | Эверт Wиллем Бетҳ |
| Машҳур ишлари |
|
| Таъсир олган | |
| Таъсир кўрсатган |
|
Алфред Тарски (/ˈтɑːрски/ Алфред Теителбаум 1901-йил 14-январ – 1983-йил 26-октябр ) Полша-Америкалик мантиқчи ва математик эди. У ўзининг модел назарияси, математика ва алгебраик мантиқ бўйича иши билан танилган, шунингдек, мавҳум алгебра, топология, геометрия, ўлчов назарияси, математик мантиқ, тўплам назарияси ва аналитик фалсафага доир ўз изланишларини олиб борган.
Полшада Варшава университетида таҳсил олган ва Варшава мантиқ мактаби ва Варшава математика мактабининг аъзоси бўлган, кейинчалик у 1939-йилда Қўшма Штатларга кўчиб келган ва у 1945-йилда АҚШ фуқаролигини қабул қилган. Тарски математикадан Беркли Калифорния университетида 1942-йилдан 1983-йилгача дарс берган ва тадқиқотлар олиб борган .
Унинг биографлари Анита Бурдман Феферман ва Сулаймон Феферманнинг таъкидлашича, "У ўзининг замондоши Курт Гекспдел[сайт ишламайди] билан бирга ҳақиқат тушунчаси ва моделлар назарияси устида ишлаш орқали йигирманчи асрда мантиқ тушунчасини ўзгартирди".