Ал-Қодсиаҳ Саудия Арабистони Про лигасининг 1976/1977-йилги мавсумда ташкил этилганидан бери доимий ва узлуксиз иштирокчиси бўлиб келган. Клубнинг юқори лигадаги энг яхши мавсуми 1980/1981-йилги мавсумда 3-ўринни эгаллаган. Ал-Қадсиаҳнинг ўз тарихидаги энг муваффақиятли даври 90-йилларнинг бошларига тўғри келади. Ўша даврда клуб 1991/1992-йилги валиаҳд шаҳзода кубогида Ал-Шабаб жамоасига қарши ўйинда, пеналтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, жамоа тарихидаги биринчи кобокни қўлга киритган. Клубнинг кубокдаги ғалабаси Осиё Кубоги Ғолиблари Кубоги йўлланмасини тақдим этган. Осиё кубок эгалари кубоги мусобоқасида Соутҳ Чина АА жамоасига қарши финал ўйинига қадар етиб борган. Финал ўйинида Гонконг жамоасини умумий ҳисобда 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, 1993/1994-йилги кубок эгалари кубоги чемпионлигини қўлга киритган. Ўша мавсумда клуб 1993/1994-йилги Саудия Арабистони Федерасия Кубогида ҳам финалда „Ал-Насср“ клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этишган. Юқори лигада кетма-кет 21 мавсум ўтказгандан сўнг, шунингдек, иккита ички чемпионат ва битта қитъа чемпионлигини қўлга киритган клуб ўз тарихида биринчи марта 1996/1997-йилги мавсумда қуйи лигага тушиб кетган.
Клубнинг биринчи лигага тушиб кетганидан сўнг, „Ал-Қодсиаҳ“ ўйинларида аввалгидек муваффақиятли бўлмади ва 1999/2000-йилги мавсумдан бери беш марта юқори лигага чиққан ва қуйи лигага тушиб кетган.
2023-йилнинг ёзида Спорт вазирлиги „Ал-Қадсиаҳ“ Саудия Арабистонининг бошқа 7 клуби билан биргаликда битта компания жамоасига айлантирилганини ва „Ал-Қадсиаҳ“ Сауди Арамcо компаниясига тегишли бўлишини эълон қилган[3]. Саудия Арабистони биринчи лигасида қатнашадиган жамоа Саудия Про-лигасига чиқиш учун кураш олиб бориш учун трансферларга сармоя киритган[4]. 2024-йил 6-май куни „Ал-Қодсиаҳ“ „Оҳод“ билан 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг Саудия Про-лигасига йўл олган.
Маъмурият
Клубни бошқарадиган ҳозирги маъмурият – клуб президенти Мади Ал-Ҳажри ва вице-президент Абдулла Бадгаиш.
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
Бошқа жамоалар билан шартнома имзоланган футболчилар
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.