Ал-Фараздақ
Ҳаммам ибн Ғолиб 641 туғилиб, 728 - 730 йилларда вафот этган, энг кўп Ал-Фараздақ номи билан машҳур ёки Абу Фирас.Машҳур араб шоири эди.

Машҳур араб шоири Ал-Фараздақ Казма шаҳрида дунёга келади. У Бани Тамим қабиласининг асилзода уруғларидан бўлган. Онаси эса Дабба қабиласига мансуб эди. Унинг бобоси Саъса обрўли бадавий бўлган, отаси Ғолиб Басрага асос солингунга милодий 636 йилга қадар ҳаёт кечирган ва ўзининг сахийлиги ва меҳмондўстлиги билан шуҳрат қозонган. Ал-Фараздақ арабларнинг энг буюк мумтоз шоирларидан бири сифатида танилган.
Фараздақ 15 ёшидаёқ шоир сифатида танила бошлайди ва халифа Алининг маслаҳатига кўра қисқа вақт давомида Қуръон илмларига эътиборини қаратади,аммо тез орада шеър ёзишга яна қайтади. У ўз истеъдодини асосан сатирага бағишлайди ва Бани Наҳшал ва Бани Фуқаимга шун орқали ҳужум қилади. Сўнгги қабиладан бўлган Зиёд 669-йилда Басрага ҳоким бўлгач, шоир аввал Куфага, сўнгра Зиёдга жуда яқин бўлгани учун Мадинага қочишга мажбур бўлади ва у ерда шаҳар аҳли уни яхши кутиб олишади,бу пайтда Мадинада амир Саид ибн ал-Ос ҳисобланар эди . Мадинада у тахминан ўн йил қолди, қабилалар ҳақида сатиралар ёзди, лекин шаҳар сиёсатидан сўз очмайди.
Лекин у исрофгарчилик билан ҳаёт кечирди ва унинг беъмани ишқий шеърлари халифа Марвон И томонидан ҳайдалишига олиб келди. Айнан ўша пайтда у Зиёднинг вафотидан хабар топади ва Басрага қайтиб келади ва у ерда Зиёднинг вориси Убайд Аллоҳ ибн Зиёднинг марҳаматига ва эътиборига сазовор бўлади. Унинг шеърларининг катта қисми никоҳ ишлари ва муносабатларига бағишланган эди. У ўзининг васийлик мавқеидан фойдаланиб, амакиваччаси Наварнинг хохишига қарамай уйланади. Басра саройидан ва яна турли қабилалардан ёрдам сўрайди, лекин уринишлари беҳуда кетади. Ҳамма шоирнинг сатираларидан қўрқиб кетди. Ниҳоят, у Маккага қочиб кетди ва сиёсий даъвогар Умавийлар Абдуллоҳ ибн Зубайрга мурожаат қилди, аммо у уни никоҳни тасдиқлашга рози бўлишга ундашга муваффақ бўлди.
Тез орада яна жанжаллар авж ола бошлайдии. Фараздақ Нарварни безовта қилиш мақсадида иккинчи,ўлимидан кейин эса учинчи хотин олади. Ниҳоят, у Ҳасан ал-Басрий айтган ажрашишликка розилик берди. Яна бир бошқа мавзу узоқ оятлар туркумига сабаб бўлди, яъни унинг рақиби Жарир ва унинг қабиласи Бани Кулайб билан бўлган адоватидир. Бу шеърлар “Жарир накоид” ва “ал-Фараздақ” номи билан нашр этилган.
Ал-Фараздақ Умавийлар халифаси Ал-Валид И (ҳукмронлиги 705—715) нинг расмий шоири ҳисобланган, унга бир қанча мақтов асарлар бағишлаган.
У Маккада Али ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб ( Зайнул-Обидин ) амирни ғазаблантириб, Каъба Ҳарамига кирганида айтган шеъри билан машҳурдир. Ше'р ниҳоятда кучли бўлган ва айнан шу шеъри туфайли қамоққа тушади.
Манбаалар
1."Ал-Фараздақ Биограпҳй"поэтрй Соуп.
2."Фараздақ cентер лаудс:Куwаит Неwс Агенcй/ 22май.2014
3.Ал Фараздақ ат тҳе Энcйcлопеадиа Британниcа
Ҳаволалар
- Медиа релатед то Ал-Фараздақ ат Wикимедиа Cоммонс
- Wоркс релатед то Ал-Фараздақ ат Wикисоурcе
- Тҳе Греат Револутионарй Ши'ите Поэц