Агнес Броwне
| Агнес Броwне | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) | Анжелика Ҳустон |
| Продюсер(лар) |
Анжелиcа Ҳустон Жим Шеридан |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Жон Голдсмит |
| Қайси асарга асосланган |
Брендан ЎКерролл томонидан Тҳе Маммй |
| Ролларда |
|
| Бастакор(лар) | Паддй Молоней |
| Монтажёр(лар) | Эва Гардос |
| Студия | Оcтобер Филмс |
| Премера санаси |
1999-йил 3-декабр 2000-йил 3-март |
| Давомийлик | 92 минут |
| Мамлакатлар |
|
| Тиллар |
Инглиз Франсуз |
| Даромад | $148,853[1] |
Агнес Браун - Брендан ЎКарроллнинг "Тҳе Маммй" китоби асосида Анжелика Хюстон томонидан режиссёрлик, продюсерлик ва бош ролни ижро этилган 1999-йилдаги ирландиялик романтик, комедия-драма филм[2].
Сюжет
1967 йилда Дублинда Агнес Брауннинг турмуш ўртоғининг кутилмаган ўлими унинг икки ёшдан(кичик фарзанди) ўн тўрт ёшгача(катта фарзанди) бўлган етти боладан иборат оиласини руҳий тушкунликка ва молиявий инқирозга олиб келган.У кун кечириш учун жаноб Билли исмли шафқациз инсондан қарз олишга мажбур бўлади.Агнес Дублиннинг Мур кўчасида жойлашган очиқ бозорда мева ва сабзавотларни сотиш орқали ўзининг қайғули пайтларини ўтказади ва у ерда энг яхши дўсти Марион билан вақт ўтказади.Кейинчалик эса Марион ўзининг хатти-ҳаракатлари билан Агнеснинг оғир кунларида катта далда манбаси эканлигини кўрсатиб қўяди.
Қисқа вақтга бўлса ҳам, ўз муаммоларидан халос бўлишни орзу қилган Агнес бўлажак Том Жонснинг концертига бориш учун етарли пул топишни орзу қилган.Марион яширинча иккита чипта сотиб олиб, унга берганида Агнеснинг орзуси амалга ошади.Агнес Пер исмли франсуз новвойи билан учрашиш таклифини қабул қилади ва унинг фарзандлари пулларини йиғиб, унга учрашувда кийиш учун янги кўйлак сотиб олишади.
Охир-оқибат, оила қарз олган инсонлари билан юзма юз бўлишлари керак эди . Жаноб Билли Агнесни Рождествога қадар унга пул тўлаши кераклиги бўлмаса унинг уйидаги мебелларини олиб ташлаши ҳақида огоҳлантиради.Рождество кунида Агнес эри ишлаган меҳмонхонадан пул олиб туриши мумкинлиги ҳақида хат олади.У жаноб Биллини чалғитиб ушлаб туради бу пайтда эса болалар меҳмонхонага йўл олишади, у ерда эса озъалрининг воқеаларини Том Жонсга айтиб беришади.Кейин Том Агнеснинг уйига ташриф буюришга қарор қилади ва олинган қарзларни тўлашда уларга ёрдам беради ундан кейин эса болалар ва уларнинг итларини ўзининг консертига оиб боради, у ерда Жонс ўзининг "Ше'с а Ладй" қўшиғини Агнесга бағишлайди.
Рўлларда
- Анжелика Хюстон Агнес Браун ролида
- Марион ЎДваер Марион Монкс ролида
- Рей Уинстон жаноб Билли ролида
- Арно Чевриэр Пер ролида
- Марк Браун ролида Ниалл ЎШи
- Киаран Оуэнс Френки Браун ролида
- Роксанна Уилямс Кети Браун ролида
- Карл Пауэр Симон Браун ролида
- Марк Повер Дермот Браун сифатида
- Гарет ЎКоннор Рори Браун ролида
- Тревор Браун ролида Жеймс Лаппин
- Том Жонс ўзи сифатида (дубл: Уилл Андерсон)
- Жерард МакСорли жаноб Аҳерн ролида
- Кате ЎТул катта опа Магдален ролида
- Семиз Энни ролида Жун Роджерс
- Женнифер Гибни Винни Маккел ролида
- Томмо Монкс ролида Стив Моунт
- Брендан ЎКерролл маст Сеамус ролида
- Дорин Кеог ўликхона роҳибаси ролида
Манбалар
- ↑ „Агнес Броwне“. Бох Оффиcе Можо.
- ↑ Левй, Эмануэл „Агнес Броwне (период драма)“. Вариэтй (1999-йил 31-май).