Эроннинг маъмурий-ҳудудий бўлиниши
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Эрон Ислом Республикасиниг маъмурий-ҳудудий бўлиниши бошқа давлатларнинг ҳудудий бўлинишига ўхшаш. Маъмурий-ҳудудий жиҳатдан Эрон ҳудуди 31 устонга (провинсия ёки минтақа деб таржима қилиш мумкин) бўлинади. Ҳар бир устон раҳбари устондор (устонбоши, ҳоким ёки губернатор деб таржима қилиш мумкин) мақомига эга. Эронда монархия мавжуд пайтда устондорлар шоҳ томонидан, ҳозирги пайтда эса устондорлар Эрон Ислом Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги томонидан тайинланади ва Эрон Президенти томонидан тасдиқланади.
Устонлар Эрон маъмурий-ҳудудий бўлинишида энг юқори даражали бўлинма ҳисобланади ва ўз ўрнида ҳар бир устон шаҳристонларга (шаҳарлар жамланмаси ёки вилоят деб таржима қилиш мумкин) бўлинган. Шаҳристонларнинг умумий сони — 402 та. Ҳар бир шаҳристон бахшларга (туман деб таржима қилиш мумкин) бўлинади. Бахшларнинг умумий сони — 999 та.
| Ўзбек тилидаги номланиши | Форс тилидаги номланиши | Сони |
|---|---|---|
| Устон (провинсия) | استان остāн | 31 |
| Шаҳристон (вилоят) | شهرستان шаҳрестāн | 402 |
| Бахш (туман) | بخش бакҳш | 999 |
| Шаҳр (шаҳар) | شهر шаҳр | 1,167 |
| Деҳистон (қишлоқ) | دهستان деҳестāн | 2,512 |
Эрон устонлари
Манбалар