Kontent qismiga oʻtish

Abulhasan Ishqiy

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги Лангар ота қишлоғи тарихи

Қадим-қадимдан Лангар қишлоғи узининг сўлим табиатига кўра манбаларга бой бўлиб, жуда ривожланган қишлоқ бўлган. Лангар қишлоғига кираверишда “Қадамжо” деб аталувчи зиёратгоҳда Ҳазрати Абдул Ҳасан Ишқиё бошчилигида Маккадан келган карвон шу жойда қўним топган. Карвон бошқа юриш қилмасдан шу қишлоқда тўхтаб яшаб қолганлиги учун карвон лангар ташлади деб, шу қишлоқнинг номини Лангар деб атай бошлаган. Тарихий ривоят ва манбаларга қараганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Султон Вайсул Қароний ғойибона дўст бўлиб, бир-бирларига қилган хайрли ишлари Аллоҳ Таоло томонидан аён бўлиб турган. Султон Вайсул Қароний бобомиз асли Яман давлатидан бўлиб, Аллоҳ Таоло томонидан жуда ноёб хислат берилган. У киши аср номозини Ўрта Осиёнинг бошқа республикаларида ўқиса, Шом номозини Бухорода, Самарқандда ёки Лангарда ўқиш қобилиятига эга бўлганлар.

Султон Вайсул Қароний бобомиз Ислом дини кириб келмасдан одамларни гунох ишлардан қайтариб, савоб ишларга чақириб, халқни Ислом динига даъват қила бошлаган. Шундан сунг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мени шу томонларда ғойибона бир дўстим бор деб, Ўзининг Ҳирқаий Муборак тўнини, Қуръони Каримдан бир пора ҳамда ҳасса бериб юборган. Маккалик Абдул Ҳасан Ишқиё бобо бошчилигидаги сахобалар “Биз у одамни каердан топамиз” деганда , туя уч кечаю-уч кундуз дам олган жойдан топасизлар деб тасвирлаб беради. Маккадан жунаган Абдул Ҳасан Ишқиё бобо бошчилигидаги карвон баъзи жойларда бир кун баъзи жойларда икки кун дам олишиб келишган. Карвон каерларда тухтаб дам олган булса, уша жойлар зиёратгох жойларга айланишган. Карвон Лангар қишлоғига кириб келганда туя уч кечаю-уч кундуз дам олади ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тасвирлаб берган одам шу ерда пайдо бўлади. Шунда Абдул Хасан Ишқиё Пайғамбаримизни Муборак совғасини Султон Вайсул Қароний бобога топширади. Султон Вайсул Қароний бобо пайғамбаримизнинг юборган совғаларини қабул қилиб, устоздан шогирдга мерос бўлиб қолсин деб, Абдул Хасан Ишқиёга топшириб, бошқа юртларга маърифат тарқатиш учун йўл оладилар. Абдул Хасан Ишқиё шу қишлоқда қолиб хижрий 122-йилда хозиргача Оқмасжид деб аталувчи тепаликда пахсадан Оқмасжид ва мадраса қурдиради. Масжид атрофидаги сойликлардан доимий равишда қиш ва ёз фаслида хам сув оқиб келган, йиллар ўтиши давомида сувлар тортилиб масжид атрофи лалми майдон бўлиб қолганлиги учун масжид ва мадраса Темурийлар даврида дарё ёқасига кўчирилган. Масжид қурилишида Оқмасжид материалларидан, устунларидан фойдаланилган. Масжиднинг эшиклари, девор қисми, шифт қисми хозиргача ўзининг асл холатида турибди. 1980 йил масжиднинг устки қисми хашар йўли билан қишлоқ ахолиси кўмагида шефир қилинган. Масжиднинг ёши катталиги жихатидан Ўзбекистондаги энг қадимги масжидлардан бири эканлигини мутахассислар хамда олимлар томонидан такидлаб ўтилган. Масжид атрофида мадраса ва ҳужралар бўлиб, мадрасада диний ва дунёвий илмлар ўрганилган ҳамда ўқитилган. Мадрасани тугатган талабалар Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳамда қўшни давлатларга бориб илм ўргатиб маърифат тарқатган. Ҳазрати Абдул Хасан Ишқиё бобони ҳар бир айтган гаплари ҳамда қилган дуолари ижобод бўлган. Айтилган сўз хато кетмаган. Ҳазрати Абдул Хасан Ишқиё бобонинг Афғонистон Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманларида “ Лангар ота” деб тахаллус олган бир қанча шогирдлари бор. Биз қўшни Республикалардаги ҳамда Қамаши туманидаги “ Лангар ота” деб номланувчи зиёратгоҳларга эътибор қаратсак, мақбаралар сони жиҳатдан битта, бизда эса иккита эканлигини кўриш мумкин. Қамаши туманидаги “ Лангар ота” деб аталувчи зиёратгоҳда асл исми Шайх Мухаммад Содиқ ҳалифа бўлиб, илмни шу қишлоқдаги мадрасада ўқиб, Ҳазрати Абдул Хасан Ишқиёдан таълим олган. Ҳазрати Абдул Хасан Ишқиё Шайх Мухаммад Содиқ ҳалифанинг пирлари (устози) бўлган. Шайх Мухаммад Содиқ Абдул Хасан Ишқиё бобонинг ҳалифалари бўлган. Айтилган сўз икаласидан хам хато кетмаган, шундай кароматларини ҳамда хислату- фазилатларини билган устози энди сиз ҳам етишдингиз, икки авлиё бир жойда турмайлик, сиз ҳам бир жойни одоб қилинг деб карвонга миндириб жунатади. Карвон каерда куним топса, сиз уша манзилни обод киласиз деб тайинлайди. Карвон йул юриб Қамаши туманидаги Лангар қишлоғида қуним топади ва у киши уша жойда масжид ва мадраса қуради. Ўзидан кейинги авлодлар эса Шайх Муҳаммад Содиқ мақбарасини қурдиради. Ўша даврда биринчи қурилган Оқмасжид ёнида ислом дини қабристони бунёд этилади ва шу қабристонга Маккалик шайхлар дафн этилади. Қабристоннинг умумий майдони қарийб 35 гектарга яқин бўлиб, имконияти бор инсонлар пирларини, улуғларини ёнидан жой олиш учун васиятларига кўра, шу қабристонга олиб келинган. Қуръони каримда ҳам улуғларга яқин бўлинглар шафоати уради, тирикларига ҳам ўтганларига ҳам дейилган. Бир элда чинакам зиёли инсон бўлса, дунё қувмаган, мансаб талашмаган, диний ёки дунёвий илмни мукаммал ўрганган одам бўлса, у ёшларга илм ўргатади, ҳунар ўргатади, қўлидан келса мухтожларга ёрдам беради, тирикларни шафоати уриб туриши ана шундадир. Ўтганларини эса қанчадан-қанча инсонлар зиёрат қиладилар ва аҳли қабрларни қўшиб дуо қиладилар, бу дуолар аллоҳга етиб боришлиги учун Пайғамбаримизни чориёрларни, улуғларни шафоати билан дуолар ижобад бўлади. Шунинг учун ҳам қабристон майдони катта бўлган. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан Бухоро, Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд ҳаттоки қушни давлатлардан васиятига кўра олиб келиниб шу қабристонга дафн қилинган. Аслида бу одамлар шу қишлоқдан чиқиб маърифат тарқатиш йўлида бошқа давлатларга илм, маърифат улашиш максадида кетган инсонлардир. Қабристонда юзлаб қадимий қабр тошлари бор. Улар ҳар даврларда ҳар-хил фасонда ишланган. Улардан беш олтитаси қисман ўқиб ўрганилган. Қадимий тошларнинг купчилиги даврлар ўтиб йилдан йилга ерга кириб кўмилиб бормоқда. Мутахассис, археолик олимларнинг эътироф этишича XIV –асрнинг охири XV-асрнинг бошларига тўғри келадиган анчагина қабр тошлар мавжуд. Ҳазрати Абдул Хасан Ишқиё хазрати Умарга набира бўлиб, Ишқиё тариқатини асосчиси бўлган. У кишининг зурриётларидан ҳам жуда кўп олиму –уломалар шайхлар етишиб чиққан. Улардан бири ҳазрати Михрим шайх бўлибҳазрати Абдул Ҳасан Ишқиё бобонинг набираси бўлган. Ҳазрати Михрим шайхнинг ҳам дуолари ижобод бўлиб, каромату хислатлари жуда юқори бўлган. Айтилган сўз бу одамда ҳам хато кетмаган. IX-X – асрларда Самонийлар даврида ўзидан кейинги аҳоли Ҳазрати Абдул Хасан Ишқиёбобо ва ҳазрати Михрим шайх бобога қабристоннинг икки тепалигида алоҳида-алоҳида иккита мақбара қурдирди. Мақбаранинг уша даврда қанақа кўринишда эканлиги, ҳажми жиҳатдан қанчалиги номаълум. 2013-2014 йилларда давлатимизнинг кумагида ҳамда махаллий аҳоли томонидан катта мақбара таъмирланган вақтида деворларидан Самонийлар даврига тегишли бўлган ғишт бўлаглари чиқди. Шундан сўнг, қурувчи мутахассислар, археолог олимлар томонидан мақбараларнинг икаласи ҳам Самонийлар даврида қурилганлиги айтиб ўтилган.

Иккала мақбара ҳам кейинчалик Темурийлар даврига келиб худди шу кўринишда шу шаклда қайта қурилган. Қабристондаги катта мақбара ичида саккиз дона қабр бўлиб, ўртадаги катта қабр Ҳазрати Абдул Хасан Ишқиё бобога тегишлидир. Шажарада ёзилишича Ҳазрати Абдул Хасан Ишқиё бобонинг 4 нафар фарзандлари бўлганлиги ва икала ёнбошидаги тўртта қабрлар ўғилларига тегишлидир. Пастки томонидаги учта қабр шогирдларига тегишлидир. Шогирдлари васиятига кўра, озми-купми илмингизни олдик, озми-купми хизматингизда бўлдик, танамиздан жонимизни олган вақтида пойи-қадамингиздан жой берсангиз, ўзингиздан узоқлаштирмасангиз деб жой сўраб олганлар. Қабристондаги кичик мақбара ичида тўртта қабр бўлиб, шундан ўртадаги катта қабр ҳазрати Миҳрим шайхнинг қабридир. Атрофидаги учта қабр эса ҳазрати Миҳрим Шайхнинг шажарада ёзилишича уч нафар фарзанди бўлиб, шу қабрлар унинг ўғилларига тегишлидир. Кичик мақбаранинг устки қисми 2005 йил маҳаллий аҳоли томонидан туника билан таъмирланган. Кичик мақбаранинг ташқи томони шу қишлоқда ўсиб вояга етган ака-укалар томонидан эҳсон сифатида, 2006 йил замонавий ғишт билан беш см қалинликда таъмирланган. 2007 йил бошқа бир ака-укалар томонидан мақбаранинг ички қисми ўзининг асл нусхасида таъмирланган. 2008 йил катта мақбаранинг устки қисми туника билан маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан ёпилган. 2009-2010 йилларда зиёратгоҳга одамлар қулай чиқиб боришлиги учун маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан йўлаклар қилиниб, атрофида дарахтлар экилди. Қадимги майдони 35 гектарга яқин бўлган қабристон кейинчалик бундан икки юз йиллар аввал чорвадан сақлаш учун майдони кичиклаштириб олинган. Қабристоннинг ташқарисида қолган қадимий қабр тошлар ва қабрлар ҳозиргача кўринган ҳолда турибди. Ислом дини бизгача кириб келмасдан аввал Зардуштийлар давридаги Зардуштийлар қабристони қарийб ўн гектар атрофида майдонни ташкил этган. Зардуштийлар қабристонида катта-катта хумлардан қабрлар тайёрланган. Ҳозиргача Зардуштийлар қабристонидаги хумлар, қабрлар кўриниб турибди. Ҳар бир даврнинг ўзига хос ноёб қимматбаҳо буюмлари бўлади. Академик олим профессор Рустам Сулаймонов бошчилигидаги археологлар 2016-2018 йилларда Зардуштийлар даврига, бронза даврига тегишли бўлган анчагина тарихий маълумотлар топишди. Археологлар Минчоқли тепа, Қўрғон тепа деб номланувчи тепаликларни ўрганганида ўрта асрларга тегишли бўлган дур мунчоқлар, мис тангалар ва ноёб сапол буюмлар топишди. Қўрғон тепа деб номланувчи тепалик ўша даврнинг қўрғони бўлганлигини исботлади. Лангар қишлоғининг ҳар бир тепаликлари, ҳар бир тоғу-тошлари ўзига хос номлар билан номланган, улардан бири ҳозирги кунда Тешиктош деб аталувчи тош бўлиб, тошга Вайсул Қароний бобо ҳу-ҳақ тош деб ном берган. Бу сўзнинг маъноси Аллоҳнинг ҳақ тоши деган маънони билдиради. Тошда илоҳийлик мавжуд, тахминан икки ярим метр узунлик атрофидаги тешикдан одамлар эмаклаб ўтади, худо йўл берган вақтида осонгина ўтади айрим вақтларда ўтаётган одамни бир муддат худони тан олгунча қисиб туради, калимасини қайтариб худони тан олганидан сўнг йўл беради. Бундан ташқари ушбу тешикнинг ёнида бешиктош деб аталувчи тош ҳам мавжуд. Бешиктошни ҳам аср-асрлардан буён одамлар қимирлатиб келади. Агар тошда илоҳийлик бўлмаганида тошнинг пастки ёки устки қисми емирилиб тош қимирламай қоган бўлар эди. Бешиктошнинг оғирлигини олимлар математик ҳисобда 25 тонна эканлигини такидлаб ўтишган. Тошни маҳаллий аҳоли уз шевасига осонлаштириб ҳукактош деб, атрофдаги туман ва вилоятлар тешиктош деб аташадилар. Бронза даври, Зардуштийлар даври, Ислом дини давридан кўриниб турибдики, Лангар қишлоғи ўзининг ҳунармандчилиги, маданияти ва ўта билимлиги билан алоҳида ажралиб турган. Лангар қишлоғи ўз даврининг жуда чиройли ва куркам маскани бўлган, ҳаттоки давлат ва ҳужжат ишлари ҳам шу маскандан бошқарилган. Бир томони Бухородан Сурхондарёгача, бир томони Жиззахдан Сирдарёгача бўлган ҳудуд Лангарга қарашли бўлган. Лангар сўзининг маънолари турли хил: 1. Авлиёлар қўним топган маскан 2. Тенглик маъносини англатувчи 3. Лангур катта қабр маъносини англатган. Қишлоқдаги масжид, макбара ва мадрасаларнинг ғиштлари шу қишлоқнинг ўзида хумда пишириб тайёрланган. Бундай қадимий иморатлар Лангар қишлоғида жуда кўп бўлган. Узоқ йўл босиб келган карвонлар дам олиш учун катта-катта карвон саройлар, мехмонхоналар мадраса талабаларининг ётиб туриши учун ҳужралар бўлган. Кейинчалик собиқ шуро даврида мадраса ва ҳужраларнинг ғиштларини бузиб бошқа жойларга мактаб қуриш ва шифохона қуриш мақсадида олиб кетилган. Масжид ва хонақоларнинг ҳам ғиштларини бузиб олиб кетамиз деганда махаллий аҳоли ва қишлоқ оқсақоллари турли хил йўллар билан сақлаб қолган. Масжид собиқ шуро даврида тери йиғиладиган, қуруқ мевалар сақлайдиган омборхона сифатида сақлаб қолинган. Шуро даврларида кимнинг уйида диний китоблар, ислом динига тегишли бўлган материал ва манбалар топилса уша одамни қатл қилган ёки узоқ улкаларга сургун қилинган. Бунга яққол мисол тариқасида Қарши шаҳридаги Эшон шахид қабристонида Лангарлик эшонлардан бир нечтаси шахид қилинганлиги мисол бўла олади. Ҳазрати Абдул Хасан Ишқиё бобонинг ва Лангар қишлоғининг жуда куплаб тарихи ва сир-асрорлари қабристондаги чукиб қолган қабрларга ҳамда ер тулаларга сақлаб қолиш мақсадида кўмиб юборилган. Шунинг учун Ишқиё тариқоти қисқа ўрганилган. Қишлоқдаги масжиднинг номи қадим-қадимдан Оқмасжид кейинчалик Абдул Хасан Ишқиё номи билан ҳозирги кунгача юритилиб келинмоқда. Бизга ота-боболаримиздан мерос қолган Шажарада бир қанча шайхларнинг номлари зикр қилинган ва шу қабристон дафн қилинган. Жумладан Китоб туманидаги Донаи шайх, Шахрисабздаги Қиём шайхлар ҳам шу Шажарада қайд этилган. Шажарада одам Ато, Момо ҳаводан бошлаб таъриф бериб келинган. Пайғамбаримиз даврига келиб пайғамбаримиз ҳақида, ҳазрати Умар ҳақида алоҳида-алоҳида таърифлар берилган. Шажарада ёзилишича Ҳазрати Абдул Хасан Ишқиё бобомиз ҳазрати Умарга набира бўлиб, Абдуллоҳнинг ўғлидир. Шунинг учун Лангарлик эшон боболар сен қайси чориёрга тақаласан деса ҳеч иккиланмасдан ҳазрати Умарга деб айтишади. Ҳозирги даврда техника, компьютер ва космос даври десак, қадимда илмнинг, ҳунармандчиликнинг даври келган. IX-X – асрлардан токи XVI-XVII-асрларгача юртимиздан бир қанча олиму-уламолар етишиб чиққан. Улар қисқагина умрларида илмнинг энг юқори нуқталарига байроқ қадаган. Шу қисқа умр ичида дунё тургунча турадиган манбалар ҳамда маълумотлар қолдиришган. Лангар қишлағидаги масжид, хонақолар ва қабр тошларини аср-асрлардан буён бизгача сақланиб келишига аввало Аллоҳнинг назари тушганлигидан ва бандаларига ақл неъмати кучли берилганлиги кўриниб турибди. Масжид шифтидаги нақшлар, қабр тошларга ўйиб ёзилган нақшинкор ёзувлар, хонақо ва масжиднинг ғиштлари ўтмишнинг қандай одамлар бўлганлигини кўрсатиб турибди. Уларга ортиқса таъриф бериш керак эмас, тушинган одам бир қарашда билиб олади.