Абобил
Qiyofa


Абобил (арабча) – қанотлари узун кичик қуш тури[1]. Қуръони каримнинг “Фил” сурасида абобилга боғлиқ қисса келтирилган[2]. Диний манбаларга кўра, Яман подшоҳи – Абраҳа милодий 570-йилда Каъбани бузиш ниятида Макка томон қўшин тортади. Шу пайт осмонда тўсатдан абобиллар пайдо бўлиб, филга минган Абраҳа қўшини устига лойдан пиширилган тош улоқтириб, сон-саноқсиз қўшинни қурт еган ўсимлик сингари илма-тешик қилиб ташлайди. Навоий “Ҳайрат ул-аброр” достонида такаббур ва худобехабар ҳукмдорнинг тақдири қандай аянчли якун топиши мумкинлигини кўрсатиш мақсадида Абобил биланн боғлиқ қиссани далил сифатида келтиради:
"Кўрки, не бир лаҳзада бўлди қатил
Тайри абобил ила асъҳоби фил".
(“Ҳайрат ул-аброр”, 20-мақолат)[3]
Манбалар
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |