1986
Qiyofa
(1986 (yil)dan yoʻnaltirildi)
1986
| Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
Бу йил — чоршанба куни бошланадиган оддий йил.
Воқеалар
Яна қаранг: Туркум:1986-йил воқеалари
- 28-январ — спейс шаттл «Челленжер» старт чоғида портлаб кетди, етти нафар астронавт ҳалок бўлди.
- 5-апрел — Ливия раҳбарияти ташаббуси билан Ғарбий Берлиндаги «Ла Белле» дискотекасида портлаш содир этилди. Кучли бомба оқибатида уч киши — АҚШ армиясининг икки аскари ва Туркиялик қиз воқеа жойида ҳалок бўлди, 250 дан ортиқ киши жароҳатланди.
- 21-апрел — қасос чораси сифатида АҚШ ҲҲК самолётлари Ливия пойтахти Триполи ва Бенғози шаҳрига бомба зарбаси берди. Асосий нишон Муаммар Қаззофий эди, бироқ унинг асранди қизи ва яна 40 нафар Ливия фуқароси ҳалок бўлди. Расмий маълумотларга кўра 226 киши яраланди.
- 26-апрел — Чернобил АЭСдаги ҳалокат.
- 13-май — Франсияда Клод Лелюшнинг ўша қаҳрамонлар ва ўша актёрлар иштирокидаги «Эркак ва аёл: 20 йил ўтиб» филми экранларга чиқди.
- 13-май — СССР Кинематографчилар уюшмасининг Мағлублар сезди номи билан танилган В сезди бўлиб ўтди.
- 31-август — Цемесс кўрфазида (Новороссийск) юк кемаси билан тўқнашувдан сўнг совет круиз пароходи «Адмирал Нахимов» ҳалокатга учради, 423 киши ҳалок бўлди.
- «Кин-дза-дза!» бадиий филми прокатга чиқди.
- ИБМ компанияси томонидан илк РИСC компютерлари — ИБМ РТ Персонал Cомпутер учун мўлжалланган биринчи УНИХ операцион тизими — АИХ/РТ 2 чиқарилди.
Туғилганлар
Яна қаранг: Туркум:1986-йилда туғилганлар
- 2-июл — Линдси Лохан, америкалик актриса.
- 3-ноябр — Жасмин Трияс, филиппин-америкалик қўшиқчи.
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:1986-йилда вафот этганлар
- 28-январ — Эллисон Онизука, америкалик астронавт, старт чоғида портлаган «Челленжер» экипажи аъзоси.
- 7-феврал — Френк Герберт, америкалик фантаст ёзувчи, аввало «Дюна хроникалари» туркуми (хусусан, ушбу туркумнинг биринчи романи — «Дюна») муаллифи сифатида танилган.
- 30-март — Алексей Адамович Горегляд, саноат ташкилотчиси, совет давлат арбоби.
- 12-апрел — Валентин Петрович Катаев, рус совет ёзувчиси (1897-йилда туғилган).
- 10-май — Жек Батлер, Австралия аборигенлари тилининг сўнгги сўзлашувчиси.
- 13-июн — Дин Рид, америкалик актёр ва қўшиқчи (1938-йилда туғилган).
- 14-июн — Хорхе Луис Борхес, аргентиналик носир, шоир ва публицист.
- 26-июн — Вадим Сидур, рус ҳайкалтароши.
- 31-октабр — Роберт Сандерсон Малликен, америкалик кимёгар, профессор, кимё бўйича Нобел мукофоти лауреати (1966).
- 8-ноябр — Вячеслав Михайлович Молотов, совет сиёсий арбоби, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.
- 29-декабр — Андрей Тарковский (1932-йилда туғилган), рус кинорежиссёри, ссенарийнависи.
Нобел мукофоти лауреатлари
- Физика — Эрнст Руска, Герд Бинниг ва Ҳеинрич Роҳрер
- Кимё — Дудлей Р. Ҳерсчбач, Юан Т. Леэ ва Жоҳн Чарлес Поланйи
- Физиология ва тиббиёт — Станлей Cоҳен ва Рита Леви-Монталcини
- Адабиёт — Wоле Сойинка
- Тинчлик — Элиэ Wиэсел
- Иқтисодиёт — Жамес М. Бучанан