Kontent qismiga oʻtish

Ҳувайдо зиёратгоҳи

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

“Ҳувайдо” зиёратгоҳи

Ҳувайдо
Хожаназар Ғойибназар ўғли Хувайдо мақбараси

“Ҳувайдо” зиёратгоҳининг қисқача тарихи

Зиёратгоҳ ўн минг мисрага яқин шеърий меросни яратган XVIII аср ўзбек бадий адабиёти ва тасаввуф фалсафасининг таниқли вакили бўлган Хожаназар Ғойибназар ўғли Хувайдо номи ва у кишининг авлодлари билан боғлиқ. Ҳазрат Ҳувайдонинг бундай серфайз зиёратгоҳи собиқ советлар замонида қаровсиз қолади ва мустақиллик даврида унинг қаровсиз қабри ўрнида маҳобатли зиёратгоҳ қад кўтаради. 2008 йили Ҳазрат Ҳувайдо таваллудининг 300 йиллигига тайёргарлик кўриш вақтида унинг қабри миллий меъморчилик анъаналари асосида қайта тикланди. Мақбарага ёндош бинода шоирнинг ҳаёти, ижодий мероси ва авлодлари ҳақида тўла маълумот берувчи музей-кўргазма ташкил этилган. [1]

“Ҳувайдо” зиёратгоҳи Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Чимён қишлоғида жойлашган.

Ўзбекистон Республикасининг  2001 йил 30 август “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги 269-II-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5150-сонли қарорига асосан маданий мерос обьекти сифатида рўйхатдан ўтказилган.

  1. ↑ Фарғона вилоят маданий мерос бошқармаси