Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Яримўтказгич

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
(Yarimo'tkazgichdan yoʻnaltirildi)

Яримўтказгичлар ўтказувчанлиги жиҳатидан металл ва диэлектриклар орасидаги моддалар бўлиб, ўз физик хусусиятларини турли ташқи таъсирлар (масалан ёритиш, иситиш ва ҳоказо) натижасида кенг интервалда ўзгартира олиш хусусиятига эга. Яримўтказгичлар электроника ва микроэлектроникада жуда кенг қўлланилиб, замонавий электр жиҳозларнинг деярли ҳаммаси — компютерлардан тортиб то уяли алоқа телефонларигача барчаси яримўтказгичли технологияга асосланган. Энг кенг қўлланадиган яримўтказгич модда кремний бўлиб, бошқа моддалар ҳам кенг қўлланади.

Яримўтказгичлар — электр токини яхши ўтказувчи моддалар (ўтказгичлар, асосан, металлар) ва электр токини амалда ўтказмайдиган моддалар (диэлектриклар) орасидаги оралиқ вазиятни эгаллайдиган моддалар. Менделеев даврий системасида ИИ, ИИИ, ИВ, В ва ВИ гуруҳларда жойлашган кўпчилик элементлар. Масалан: кремний (Си), германий (Ге), мишяк-галлий (ГаАс), кадмий-теллур (CдТл) ва ҳоказо. Соф яримўтказгичлар (Cр, Ге)ўзидан электр токини ўтказмайди. Уларнинг бир қатор бирикмалари яримўтказгичлар жумласига киради. Я.да ҳам металлардаги каби электр ўтказувчанлик электронларнинг ҳаракати туфайли юзага келади. Бироқ электронларнинг ҳаракатланиш шароитлари металлар ва Я.да турлича бўлади. Я. қуйидаги асосий хусусиятларга эга: Я.нинг электр ўтказувчанлиги температура кўтарилиши билан ортиб боради (мас, температура 1 К га ортганда Я.нинг солиштирма ўтказувчанлиги 16—17 марта ортади); Я.нинг электр ўтказувчанлигида атом билан суст (В гуруҳ элементи қўшилганда) боғланган электронлардан ташқари атом билан кучлироқ боғланган электронлар ҳам иштирок этади (баъзи ҳолларда боғланган электронлар асосий рол ўйнайди); соф Я.га оз миқдорда қўшилма киритиб, унинг ўтказувчанлигини кескин ўзгартириш мумкин (мас, 0,01% қўшилма киритилганда Я. нинг ўтказувчанлиги 10000 марта ортиб кетади).

Паст температураларда Я.нинг солиштирма қаршилиги жуда катта бўлади ва амалда улар изолятор ҳисобланади, лекин температура ортиши билан уларда заряд ташувчиларнинг консентрацияси кескин ортади. Мас, кремнийга бирор элемент қўшганимизда 20° Т.да эркин электронлар консентрацияси ~10៱17 м³ бўлса. 700° да 10៱24 м³ гача, яъни миллион мартадан кўпроқ ортади. Я.да электронлар консентрациясининг Т.га бундай кескин боғликлиги ўтказувчанлик электронлари иссиқлик ҳаракати таъсирида ҳосил бўлишини кўрсатади. Яримўтказгич кристаллда атомлар валент электронлари ёрдамида ўзаро боғланган. Атомларнинг иссиқлик тебранишлари вақтида иссиқлик энергияси валент электронлар орасида нотекис тақсимланади. Айрим электронлар ўз атоми билан боғланишни узиб, кристаллда эркин кўчиб юриш имконини берадиган етарли миқдордаги иссиқлик энергиясига эга бўлиб қолиши ва эркин электронларга айланиши мумкин.

Ташқи электр майдон бўлмаганда бу эркин электронлар тартибсиз ҳаракат қилади. Электр майдон таъсирида эса майдонга қарши йўналишда тартибланган ҳаракатга келиб, Я.да ток ҳосил қилади. Эркин электронлар юзага келтирган ўтказувчанлик электрон ёки н-тип ўтказувчанлик деб аталади (бу ҳолатда соф яримўтказгичга В гуруҳ элементи қўшилган ҳолат).

Боғланган электроннинг ўз атомини „ташлаб кетиши“ атомнинг электр нейтраллигини бузади. унда „кетиб қолган“ электрон зарядига миқдоран тенг мусбат заряд — тешик вужудга келади. Ташқи электр майдон бўлмаганда электронлар ҳам, тешиклар ҳам тартибсиз ҳаракатланади, ташқи майдон бўлганда эса электронлар майдонга қарши, тешиклар майдон бўйлаб кўчади. Тешикларнинг кўчиши билан боглиқ ўтказувчанлик тешикли ёки п-тип ўтказувчанлик дейилади (бу ҳолатда соф яримўтказгичга ИИИ гуруҳ элементи қўшилган ҳолат). Эркин электронлар сони билан тешиклар сони бир-бирига тенглиги тушунарли. Аникланишича, уларнинг ҳаракатланиш тезлиги ҳам бир хил экан. Демак, Я.даги ток айни вақтда ҳам электрон, ҳам тешикли ўтказувчанликдан вужудга келади. Бундай электронтешикли ўтказувчанлик Я.нинг хусусий ўтказувчанлиги дейилади. Хусусий ўтказувчанлик соф Я.да кузатилади. Бироқ табиатда соф Я. йўқ. Баъзи қўшилмалар Я.ни эркин электронлар билан бойица, бошқа баъзи қўшилмалар тешиклар билан бойитади. Я.да юзага келадиган бундай ўтказувчанлик аралашмали ўтказувчанлик деб аталади.

Агар асосий Я. атоми ўрнига элементлар даврий системасида ундан кейинги гуруҳда турган элемент атоми киритилса, бу қўшилма атомнинг битта валент электрони атомлараро боғланишда иштирок этмайди ва эркин электронлар сафига қўшилади, бинобарин, н-тип ўтказувчанлик ортади. Ва, аксинча, ундан олдинги ўринда турган элемент атоми киритилса, атомлараро тўла боғланишда 1 та электрон етишмайди, тешик ҳосил бўлади. Бунда п-тип ўтказувчанлик ортади. Қўшимча иккинчи ҳолда донор (электрон берувчи) қўшилма, биринчи ҳолда эса аксептор (электрон олувчи) қўшилма деб аталади.

Шундай қилиб, Я.нинг электр ўтказувчанлиги хусусий ва аралашмали ўтказувчанликлар йиғиндисидан иборат бўлади. Юқори Т.ларда хусусий ўтказувчанлик, паст Т.ларда эса қўшилмали ўтказувчанлик асосий рол ўйнайди.

Суннат Ғоипов.

Ярим ўтказгичларнинг тузилиши

Мисол учун ярим ўтказгичнинг типик вакили бўлган германийни қарайлик. Унинг тартиб номери 32 ва тўртта электрон қобиғи мавжуд: 1-қобиқда 2 та; 2-қобиқда 8та, 3-қобиқда 18 та, 4- қобиқда эса 4 та электрон жойлашган. Учта ички қобиқдаги электронлар турғун бўлиб, кимёвий реаксия-ларда иштирок этмайди. Охирги тўртинчи қобиқдаги электронлар эса атом ядроси билан жуда кучсиз боғланган. Айнан шу электронлар элементнинг бошқа атомларининг нечтаси билан кимёвий боғланишга кира олиш қобилиятини кўрсатиб, мазкур элементнинг валентлигини аниқлайди. Шунинг учун ҳам охирги қобиқдаги электронларга ташқи ёки валентли электронлар дейилади. Ташқи қобиғида тўртта электрони мавжуд бўлган германийнинг валентлиги тўртга тенг. Мазкур атомга бошқа атомлар яқинлашганида валент электронлар бошқа атомнинг валент электронлари билан осон таъсирлашади ва кимёвий боғланиш ҳосил қилади. Атом қобиғига маълум энергия берилганда атомниг ионлашуви рўй бериши мумкин. Айнан сўнгги қобиқдаги электронни озод қилиш учун энг кам энергия тақозо қилинади. Германий, кремний ва ярим ўтказгичларнинг бошқа бир қанча вакиллари кристалл моддалар ҳисобланади. Уларнинг атомлари маълум қонуниятларга мувофиқ жойлашган бўлади.

Ўтказгичлар, ярим ўтказгичлар, изоляторлар
Электронни валент зонадан ўтказиш зонасига ўтказиш учун ташқаридан малум энергия бериш керак. Электрон турғун ҳолатдан (тўлдирилган ҳолатдан) . эркин ҳолатга (ўтказиш зонасига) ўтишда енгиш керак бўлган ман қилинган зонаниртг кенглиги қаттиқ жисмларни металлар, ярим ўтказгичлар ва изоляторларга ажратишнинг асосий мезонларидан биридир. Бунга келтирилган схемалардан осонгина ишонч ҳосил қилиш мумкин. Зоналарнинг электронлар билан тўлдирилганлиги ва ман қилинган зонанинг кенглигига қараб тўртта ҳои бўлиши мумкин. Энг юқори зона электронлар билан қисман тўлдирилган, яъни унда бўш сатҳлар мавжуд. Бу ҳолда электрон жуда кам энергия олганда ҳам шу зонанинг юқорироқ энергетик сатҳига ўтиши, яъни эркин бўлиб, ток ўтказишда иштирок этиши мумкин. Демак, қаттиқ жисмда қисман тўлдирилган зона мавжуд бўлса, бу жисм электр токини ўтказади. Айнан шу хусусият металларга хосдир. Агар валент зона ва ўтказиш (эркин) зонаси билан қисман устма-уст тушса ҳам, қаттиқ жисм электр токини ўтказувчи бўлади. Бу Менделеев элементлар даврий системасидаги ИИ гуруҳ элементлари Бе, Мг, Cа, Зн ….ларга хос хусусиятдир. Энергетик сатҳлари фақат валент зона ва ўтказиш зонасидан иборат қаттиқ жисмлар, ман қилинган зонасининг кенглигига қараб диэлектриклар ва ярим ўтказгичларга ажратилади. Агар кристаллнинг ман қилинган зонасининг кенглиги бир неча электрон-волт бўлса, иссиқлик ҳаракати электронни валент зонадан ўтказиш зонасига сакрата олмайди ва бундай кристалларга диэлектриклар дейилади. Агар ман қилинган зона унча катта бўлмаса (АЭ~ 1 эВ), электронни валент зонадан ўтказиш зонасига иссиқлик ёки бирор бошқа таъсир билан кўчириш мумкин. Бундай кристалларга ярим ўтказгич-лар дейилади. Масалан, германий учун АЭ= 0,72 эВ, кремний учун АЭ=1.11 эВ ни ташкил қилади. Шундай қилиб, ўтказгичлар учун ман қилинган зонанинг кенглиги нўлга тенг, ярим ўтказгичлар учун 2эВ дан ошмайди, диэлектриклар учун эса 2эВ дан катта бўлади

Тўсиқ сиғими

Тўсиқ (ёки заряд) сиғими ўтиш жойидаги потенциал тўсиқнинг ўзгариши билан боғлиқ ва тескари силжиш пайтида юзага келади. Бу диэлектрик қатлами қулфлаш қатлами бўлиб хизмат қиладиган текис кондансатöр сиғимига тенг ва п ва н — ўтиш жойлари плиталар бўлиб хизмат қилади. Тўсиқ сиғими ўтиш майдонига ва яримўтказгичнинг нисбий диэлектрик ўтказувчанлигига боғлиқ.