Янги гвинея
| География | |
|---|---|
| Майдони | км2 |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
| Ма'мурият | |
| Демография | |
| Қо'шимча ма'лумот | |
Янги Гвинея (индонезча: Пулау Ириан; инглизча: Неw Гуинеа) — Тинч океаннинг ғарбий қисмидаги орол. Катталиги бўйича дунё. да 2-ўринда (Гренландиядан кейин). Майдони 829 минг км²(баъзи маълумотларга кўра 771,9 минг км²). Узунлиги 2000 км дан зиёд, эни 700 км гача. Ғарбий қисми Индонешя, шарқи ПапуаЯнги Гвинея давлатлари ҳудуди.
Оролнинг қирғоқлари эгри-бугри, қуруқлик ичкарисига анча ўйиб кирган қўлтиқлар бор. Жанубий соҳили ясси, қумли, шимолий баланд. Янги Гвиниэянинг марказий қисмидан ғарбдан шарққа чўзилган тоғ тизмалари кесиб ўтади. Энг баланд жойи 5029 м (Жая чўққиси). Ҳаракатдаги вулканлар бор. Жанубий қисми кенг пасттекислик. Я. Г.нинг бурмали замини протерозой ва юқори палеозой жинсларидан тузилган, усти денгиз чўкиндилари билан қопланган. Иқлими шимолида экваториал, жанубида субекваториал, тоғ тепаларида нивал иқлим. Текисликларда ўртача ойлик температура 25—28°. Йиллик ўртача ёғин текисликларда 1000 мм дан, тоғларда 4000 мм дан зиёд. Тез-тез довул бўлиб туради. Дарёлари серсув, қуйи қисмида кема қатнайди. Сернам тропик ўрмонлар флора ва фауна турларига бой. Жанубида саванналар учрайди. Миллий боғлар ташкил этилган. Маккажўхори, ямс, батат экилади. Кофе, какао, кокос палмаси, каучук дарахтлари плантациялари бор. Балиқ овланади. Йирик шаҳарлари: ПортМорсби, Маданг, Соронг, Жаяпура. Оролга европаликлардан дастлаб ХВИ асрнинг 1-ярмида португал денгизчилари борган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |