Вулқон шишаси
Qiyofa
(Vulkan shishasidan yoʻnaltirildi)
Вулқон шишаси — аморф вулқон тоғ жинси. Ёпишқоқ нордон лавани тез совишидан ҳосил бўлади. Нордон (липарит), баъзан асосли (базалт) эффузив жинсларининг ҳаммаси вулқон шишасидан ташкил топган бўлиши мумкин. Обсидиан, смола тоши, перлит, пемза, тахилит ва сордавалитлар вулқон шишасидан иборат бўлиб, фақат айрим хусусиятларига қараб бир-биридан фарқланади. Кўп сувли вулқон шишаси лаванинг денгиз остида қотишидан ҳосил бўлади. Серговак вулқон шишаси пемза деб аталади. Пемза қурилиш саноатида ишлатилади. Ўзбекистонда Чатқол-Қурама (Ғовасой) тизмаларидаги вулқон жинсларида вулқон шишаси учрайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |