Уйғур тили, янги уйғур тили (Андоза:Ланг-уг3) – туркий тиллардан бири. Асосан, ХХРнинг Шинжон-Уйғур мухтор раёнида, шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон республикаларида, Афгонистон, Россия Федерацияси ва бошқа мамлакатларда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 7,7 млн. (жумладан ХХР да 7,5 млн.) кишидан ортиқ. „Уйғур“, „Уйғур тили“ атамалари 1921-йилда ягона этнолингвистик жамоа учун СЕ. Малое томонидан таклиф этилган (аввалги номлари: Ғарбий Хитой Татар тили, Хитой мусулмонлари тили, Ғарбий Хитойнинг Туркий лаҳжалари, Шарқий Туркистон тили ва бошқалар) Уйғур тили кад. Уйгур тилининг давомчиси ҳисобланмайди.

Уйғур тили
Миллий номи ئۇيغۇرچە, Уйгҳурче, Уйғурчә
Мамлакатлар Xitoy Xalq Respublikasi ХХР
Qozogʻiston Қозоғистон
Oʻzbekiston Ўзбекистон
Расмийлик ҳолати Уйғуристон (Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор раёни)
Сўзлашувчиларнинг умумий сони ~10 миллион
Туркумланиши
Тил оиласи Олтой
Алифбоси араб, кирил, лотин
Тил кодлари
ИСО 639-1 уг
ИСО 639-2 уиг
ИСО 639-3 уиг

Уйғур тили 3 лаҳжага бўлинади: марказий (Или, Турфон, Қашқар, Кўмул, Урумчи, Карашар, Кўчор, Қўрлин оқсу, Ёрканд шеваларидан иборат) – ҳозирги адабий Уйғур тилига асос бўлган; шарқий (лобнор) ва жан. (хўтан). Ўрта Осиё ва Қозоғистонда яшовчи уйғурларнинг 2 лаҳжаси бўлиб, уларнинг номланишида (илиеттисув, қашқарфарғона) уйғурларнинг Ғарбий Хитойдан Еттисув ва Фарғонага кўчиб ўтганликлари акс этган.

Yuntai Uyghur west wall
Қадимги уйғур тили

Бошқа туркий тиллардан фарқли равишда Уйғур тилида унлилар ва ундошларнинг регрессив ассимиляцияси (башбеши (бошбоши), тагтаққа] мавжуд; сингармонизм изчил эмас: унлиларнинг лаб ва танглай гармонияси бузилиш ҳоллари учрайди; унлилар редуксияси (синилсиқлим), ундошларнинг тушиб қолиши (одекордек, кесенчукелсан, чу), баъзан ўзак ва қўшимча ўртасида товуш орттирилиши (су—суйи (сув —суви), тоху – тохурим (товуқ – товуғим) кузатилади.

Уйғурлар ВИИИ асргача қадимий уйғур ёзувидан, ИИа. гача суғд алифбосига асосланган ёзувдан, ХИ асрдан эътиборан араб графикаси асосидаги ёзувдан фойдаланадилар. Собиқ СССР ҳудудида яшаган уйғурлар 1930-йилгача араб, 1930-1946-йилларда лотин графикаси асосидаги ёзувдан; 1946-йилдан эса рус графикаси асосидаги ёзувдан унга уйғур фонемаларини ифодаловчи қўшимча ҳарфлар қўшган ҳолда фойдаланадилар. ХХР даги уйғурлар ҳозиргача араб графикаси асосидаги ёзувдан фойдаланадилар (1960-1965-йилларда лотин графикаси асосидаги ёзув ишлаб чиқилиб, 1965-1980-йилларда ҳар иккала алифбо параллел қўлланган, 1982-йилдан яна араб графикасининг ўзи қолган).

Уйғур тили – олтой тиллари оиласининг туркий тиллар турумидаги қарлуқ гуруҳига кирувчи тилдир. Ўзбек тилига энг яқин тил. Уйғур тили Хитойда, Қозоғистонда Уйғурлар кўп истиқомат қиладиган жойларига қўлланади. Хитойдаги уйғурлар араб алифбоси асосида, Қозоғистондагилар эса крилицада ёзишади.

Яна қаранг

Манбалар