Тахин пашшалар
Тахин пашшалар (Тачинидаэ) — икки қанотли, қисқа мўйловли текинхўр пашшалар оиласига мансуб этномофаг ҳашаротлар. 5000 га яқин тури маълум. Танасининг узунлиги 3–20 мм, узун ва қаттиқтуклар билан қопланган (иккинчи "типратикан ггашша" номи ҳам шундан). Личинкаси оёқсиз, чувалчангеимон, оқиш. Ғумбаги ёпиқ, сохта пиллада жойлашган. Тахин пашшаларнинг ҳамма турлари ҳашаротларнинг (асосан ички, баъзан ташқи) паразити. Личинкаси турли тунлам қуртларида, қўнғизлари личинкаси вояга етган ҳашаротларда ва қандалалар танасида паразитлик қилади. Ҳайвон — хўжайин танасида ёки тупроқда ғумбакка айланади. Вояга етганлари ўсимлик гул шираси ва баргидаги шира билан озиқланади. Ҳаво очиқ кунлари актив. Баъзи турлари колорадо ва япон қўнғизларига, ипак қурти ҳамда бошқа зараркунандаларга қарши курашиш мақсадида иқлимлаштирилган. Улардан Гониа cилипеда тури айниқса тажовузкор. Тахин пашшаларнинг шу тури ғўза ва кузги тунлам қуртларини 5—20%гача йўқотади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |