Табиб илон
Qiyofa
(Tabib Ilondan yoʻnaltirildi)
| Табиб илон | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
| Элапҳе лонгиссима | ||
Табиб илон (Элапҳе лонгиссима) — сувилонсимонлар оиласи тури. Бўйи 2 м гача. Кичкина боши бўйнидан бир оз ажралиб туради, думи узун. Териси сиртдан силлиқтангачалар билан қопланган. Баъзан танасининг орқа томони ва бошининг усти сарғишкулранг, қорамтир ёки қора бўлади. Ўрмон ва бутазорларда яшайди. Урғочиси тупроққа 5—8 та тухум қўяди. Кемирувчилар, майда қушлар билан озиқланади. Ғарбий Европанинг жан. қисмида, Украинанинг жанубий-ғарбида, Кичик Осиё, Закавказе ва Шимолий Эронда тарқалган. қадимги юнонлар ва римликларнинг тиббий эмблемасида табиблик худоси Эскулап қўлига илон ўралган асо тутқазилган. Эронликлар эса унга Табиб илон деб ном беришган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |