Сузиш (спорт)
Сувда сузиш, спортча сузиш — спорт тури, расмий белгиланган масофага муайян усулда спортча сузиш (эркин тарзда, брасс, баттерфлай усулида, орқа билан), шунингдек, сув остида, амалий, синхрон (бадиий) сузишни ўз ичига олади. Халқаро олимпиада қўмитаси таснифига кура, Сувда сузишга сувга сакраш ва сув полосў ҳам киради, Сувда сузиш замонавий 5 курашнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Сувда сузиш тарихи ХВ—ХВИ асрларга тўғри келади. Сузувчиларнинг дастлабки спорт мусобақалари 1515-йил Венецияда ўтказилган. Илк сузиш мактаблари ХВИИИ асрнинг 2-ярми — ХИХ асрнинг бошларида Германия, Австрия, Франсияда очилган. ХИХ аср охирида сунъий сув ҳавзалари курила бошлагач, спортча сузиш оммалашиб кетди. 1890-йил Сувда сузиш бўйича 1Европа чемпиона™ ўтказилди. Сувда сузиш 1896-йилдан Олимпиада ўйинлари дастурига киритилди (аёллар 1912-йилдан қатнашади). Халқаро ҳаваскорлар сузиш федерацияси (ФИНА, 1908-йил асос солинган)га 130 дан ортиқ мамлакат миллий федерациялари аъзо.
Ўзбекистонда қадимдан сувда турли ўйин ва мусобақалар ўтказилган. Сувда сузиш спорти республикада 1924—1925-йиллардан ривожлана бошлади. Ана шу даврда илк гидростансиялар қурилган. Чунончи, Тошкентда Бўзсув тўғон билан тўсилиб, сунъий сув омбори ҳосил қилинди. Бу ерда 2 та сув стансияси қурилиб, сузиш ҳавзаси ва баландликдан сувга сакраш миноралари бунёд этилди. 1927-йил 1марта шу ерда Тошкент ва Самара (Россия) ш.лари жамоалари ўртасида сузиш мусобақаси бўлиб ўтди. 1930-йил Тошкент тўқимачилик комбинати қошида стадион ва уз. 50 м ли суви иситиладиган очиқ ҳавза қурилиб ишга туширилди. 1935-йил Андижоннинг сунъий сув ҳавзасида 1 марта республика сув спорти байрами, Сувда сузиш бўйича Ўзбекистон биринчилиги ўтказидди, 1937-йил Тошкентдаги темирйўлчилар истироҳат боғида очиқ сув ҳавзаси қурилиб, сузиш бўйича 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташкил этилди. 1939-йил Ўзбекистонда Сувда сузиш бўйича республика федерацияси тузилди. Ўтган асрнинг 60й.ларида Тошкентда (жисмоний тарбия институти қошида, „Меҳнат резервлари“ спорт жамияти ҳузурида, Армия спорт клубига қарашли), Навоий шаҳрида, бошқа вилоятларда суви истиладиган ёпиқ ва очиқ сув ҳавзалари қурилиб фойдаланишга топширилди. Республикада қобилиятли ёш спортчисузувчилар етишиб чиқа бошлади. Олимпиада ўйинлари, халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган С.Бабанина, Н.Устинова, С.Искандарова, С.Конов, СЗаболотновлар спортнинг ана шу турида шуҳрат қозондилар. Ҳозир республикамизнинг вилоят ва туман марказларида 200 дан ортиқ сув ҳавзалари мавжуд.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |