Оқёр (Қрим)
Оқёр ёки Севастопол (1784-йилгача Ахтиар) — Қрим Мухтор Республикасидаги шаҳар. Қора денгизнинг Севастопол қўлтиғи соҳилида. Денгиз порти, темир йўл стансияси. Автомобил йўллари тугуни. Аҳолиси 360 минг киши (1997-йил) Қадимда Севастопол ўрнида антик Херсонес шаҳри бўлган. Кримни Россия босиб олгандан кейин (1783) шаҳар ва портда қурилиш ишларяи авж олдирилди ва 1784-йилдан Севастопол деб аталди. 1802-йилдан Таврия губерняси таркибида. 1804-йилда Қора денгизнинг асосий ҳарбий порти деб эълон қилинди. 1875-йилда Севастопол — Лозовая темир йўл қуридди ва шаҳар Симферопол билан боғланди. 1941—42 йилларда Севастопол ва унинг атрофида қаттиқ жанглар бўлган. 1945-йилда С.га қаҳрамон шаҳар унвони берилди. Шаҳар уруш ҳаракатлари даврида деярли бутунлай вайрон қилинган эди. „Севастопол мудофааси“ панорамаси (1902—04 йиллар, рассом Ф. А. Руббо) тикланди, 1944-йил 7-майда „Сапун Горани штурм қилиш“ диорамаси барпо этилди (1959).
Севастопол — Қора денгиз ҳарбий флотининг асосий базаси. Кемасозлик ва кема таъмирлаш, приборсозлик, „Химггром“ ва бошқа корхоналар, озиқ-овқат, енгил, ёғочсозлик саноатлари бор. Приборсозлик институти, 2 театр, бир қанча музей, жумладан, Қора денгиз флоти, бадиий музейлар, Жанубий денгизлар биологияси институти аквариуми мавжуд. С.да тарихий ва меъморий ёдгорликлардан Петропавловск черкови (1843—48), Граф пристани (1846) сақланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Андоза:Украина маъмурий бўлиниши
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |