Айлант
Qiyofa
(Sassiq daraxtdan yoʻnaltirildi)
Айлант, сассиқ дарахт (Аилантҳус) – айлантдошлар (симарубдошлар) оиласига мансуб дарахтлар туркуми, 10 тача тури маълум. Шарқий Осиё ва Ҳиндистонда кўпроқ тарқалган. Украина, Қрим, Шимолий Кавказ, Беларус ва Ўрта Осиёда новча Айлант ёки Хитой зарангги (Айлант алтиссима) деган бир тури хушманзара ўсимлик сифатида ўстирилади. Шу тур Ўзбекистонда (умуман Ўрта Осиёда) ҳам ўстирилади. Айлантнинг барглари йирик, пацимон мураккаб, бадбўй. Гуллари майда, икки жинсли (баъзи турларида бир жинсли), шингил тўпгулларга йиғилган Айлант тез ўсади. Деярли барча турлари мебел тайёрлашда, қурилиш материали сифатида, буюмлар ясашда ҳамда қоғоз тайёрлашда ишлатилади. Хитойда Айлант барги билан айлант ипак қурти боқилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |