Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Қайта тикланадиган энергия

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
(Renewable energydan yoʻnaltirildi)
2011- Renewable energy capacity - International Energy Agency
2020-йилда қайта тикланадиган энергия қуввати қўшимчалари. (2019-йилга нисбатан) Шамол энергияси (яшил) 45 фоиздан 90 фоизга ва янги қуёш фотоволтаик қурилмалари (сариқ) 23 фоизга кенгайган[1].

Қайта тикланадиган энергия вақт ўтиши билан табиий равишда тўлдириладиган қайта тикланадиган манбалардан тўпланган энергиядир. У қуёш нури, шамол, сув ҳаракати ва геотермал иссиқлик каби манбаларни ўз ичига олади[2]. Кўпгина қайта тикланадиган энергия манбалари барқарор бўлса-да, баъзилари барқарор эмас. Мисол учун, баъзи биомасса энергия манбалари ҳозирги эксплуатация жараёнида барқарорлик касб этмайди деб ҳисобланади[3][4]. Қайта тикланадиган энергия кўпинча электр тармоғи, ҳаво ва сувни иситиш ва совутиш ҳамда мустақил равишда ишлайдиган энергия тизимларига электр энергиясини ишлаб чиқариш учун энергия яратиб беради.

2011-йилдан 2021-йилгача қайта тикланадиган энергия глобал электр таъминоти тизимида 20 % дан 28 % гача ўсди. Қазилма энергия 68 % дан 62 % гача, ядровий энергия эса 12 % дан 10 % гача қисқарди. Гидроэнергетиканинг улуши 16 % дан 15 % гача камайди, қуёш ва шамол энергияси эса 2 % дан 10 % гача ошди. Биомасса ва геотермал энергия 2 % дан 3 % гача ўсди. 135 та давлатда 3146 гигаwаттлар ўрнатилган бўлса, 156 та давлат қайта тикланадиган энергия соҳасини тартибга солувчи қонунларни ишлаб чиққан[5][6].

Дунё миқёсида қайта тикланадиган энергия саноати билан боғлиқ 10 миллиондан ортиқ иш ўрни мавжуд. Улар орасида қуёш фотоволтаиклари қайта тикланадиган энергия манбаларининг энг йирик иш берувчи тизими ҳисобланади[7].Бугунги кунда қайта тикланадиган энергия тизимларида энергия ишлаб чиқариш жараёни анчагина тез ва самарали равишда амалга оширилмоқда.Шу боисдан энергия нархи арзонлашмоқда ва уларнинг умумий энергия истеъмолидаги улуши ортиб бормоқда[8]. Бутун дунё бўйлаб янги ўрнатилган электр қувватларининг катта қисми қайта тикланадиган манбалар ҳисобланади[9]. Кўпгина мамлакатларда фотоволтаик қуёш энергияси ёки шамолдан олинадиган энергия энг арзон электр энергия манбаига айланиб улгурди[10].

Дунё бўйлаб кўпгина давлатлар қайта тикланадиган энергия манбаларига эга.Қайта тикланадиган энергия уларнинг умумий энергия таъминотининг 20 % дан ортиғини ташкил қилади. Баъзилари эса қайта тикланадиган энергия манбаларидан электр энергиясининг ярмидан кўпроғини ишлаб чиқаради[11]. Бир неча мамлакатлар қайта тикланадиган энергиядан фойдаланган ҳолда деярли барча электр энергия ресурсларини ишлаб чиқаришмоқда[12]. Қайта тикланадиган энергия миллий бозорлари 2020-йилларда ва ундан кейин ҳам кучли ўсишда давом этиши кутилмоқда[13]. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 100 % қайта тикланадиган энергияга глобал ўтиш барча соҳаларда — энергия, иссиқлик, транспорт- амалга оширилиши мумкин ва бу иқтисодий жиҳатдан анчагина фойдали ҳисобланади[14][15][16]. Қайта тикланадиган энергия ва энергия самарадорлигини ошириш технологияларини жорий этиш сезиларли даражада энергия хавфсизлиги, иқлим ўзгариши ва иқтисодиёт соҳаларида фойда келтиради[17]. Бироқ қайта тикланадиган манбаларга қазилма ёқилғи субсидиялари тўсқинлик қилиши давом этмоқда[18]. Халқаро жамоатчилик фикрини ўрганиш мобайнида қуёш энергияси ва шамол энергияси каби қайта тикланадиган манбалар аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун етарли эканлиги исботланган[19][20].Шунинг учун Халқаро Энергетика агентлиги 2021-йилда қайта тикланадиган энергия манбаларини кўпайтириш учун кўпроқ ҳаракат қилиш кераклигини ва 2030-йилгача бу манбаларни ишлаб чиқаришни йилига тахминан 12 % га оширишни таъкидлади[21].

Қайта тикланадиган энергия технологиялари лойиҳалари одатда кенг кўламли бўлади, лекин улар қишлоқлар, чекка ҳудудлар ва энергия инсон тараққиётида кўпинча ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ривожланаётган мамлакатлар учун ҳам мос келади[22]. Қайта тикланадиган энергия технологияларининг аксарияти электр энергияси билан таъминланганлиги сабабли, қайта тикланадиган энергия кўпинча электрлаштириш атамаси билан бирга қўлланади[23][24]. 2021-йилда қайта тикланадиган электр энергияси глобал ўсишининг деярли ярми Хитой ҳиссасига тўғри келди[25].

Global Energy Consumption
Кўмир, нефт ва табиий газ қайта тикланадиган манбалар тез ўсишни бошлаган бир пайтда ҳам асосий глобал энергия манбалари бўлиб қолмоқда[26].
Tûranor PlanetSolar Rabat
ПланетСолар қуёш энергияси билан ишлайдиган дунёдаги энг катта қайиқ ва дунёни айланиб чиққан биринчи қуёш электр транспорт воситаси (2012-йилда)

Таърифи

Қайта тикланадиган энергия оқимлари қуёш нури, шамол, сув тошқини, ўсимликларнинг ўсиши ва геотермал иссиқлик каби табиий ҳодисаларни ўз ичига олади. Халқаро Энергия агентлиги қайта тикланадиган энергияга қуйидагича таъриф берган[27]:

Қайта тикланадиган энергия доимий равишда содир бўладиган табиий жараёнлардан олинади. Турли хил шаклларда у тўғридан-тўғри қуёшдан ёки ернинг чуқурлигида ҳосил бўлган иссиқликдан келиб чиқади. Қайта тикланадиган энергияга қуёш, шамол, океан, гидроэнергетика, биомасса, геотермал ресурслар ва қайта тикланадиган манбалардан олинадиган биоёқилғи ва водороддан ишлаб чиқариладиган электр ва иссиқлик энергиялари киради.

Ҳайдовчилар ва имтиёзлар

Қайта тикланадиган энергия қазиб олинадиган ёқилғи (нефт, табиий газ ва бошқалар) дан фарқли ўлароқ, уларнинг тўлдирилиши учун сарфланган вақтга нисбатан тезроқ ишлатилмайди. Қайта тикланадиган энергия манбалари ва энергия самарадорлиги учун муҳим имкониятлар чекланган миқдордаги мамлакатларда тўпланган бошқа энергия манбаларидан фарқли ўлароқ, кенг географик ҳудудларда мавжуд ҳисобланади. Қайта тикланадиган энергия ва энергия самарадорлигини тезкор жорий этиш, энергия манбаларини технологик диверсификация қилиш энергия хавфсизлигига ва иқтисодий жиҳатдан давлат бюджетига сезиларли фойда келтиради[28].Ҳозирги кунда қуёш ва шамол энергияси нархи анча арзонлашди[29]. Баъзи ҳолларда ҳозирги қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишни давом эттиришдан фарқли ўлароқ, ушбу манбаларга ўтиш арзонроқ бўлмоқда. Бу, шунингдек, қазиб олинадиган ёқилғиларнинг ёниши натижасида юзага келадиган ҳаво ифлосланиши каби атроф-муҳитнинг ифлосланишини камайтиради ва аҳоли саломатлигини яхшилайди. Ифлосланиш туфайли келиб чиқадиган барвақт ўлимни камайтиради ва ҳар йили триллионлаб долларни ташкил этиши мумкин бўлган соғлиқни сақлаш харажатларини тежайди[30][31]. Декарбонизация стратегияларининг кўплаб таҳлиллари шуни кўрсатдики, соғлиқ учун фойдали бўлган юқоридаги стратегияларни амалга ошириш харажатларини сезиларли даражада камайтириши мумкин[32][33].

Шамол турбиналари ва қуёш панеллари каби қайта тикланадиган энергия ускуналари нархининг доимий пасайиши қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишнинг кўпайишига олиб келади[34]. Ҳукуматнинг янги харажатларни тартибга солиш сиёсати саноатда глобал молиявий инқирозни бошқа кўплаб секторларга қараганда яхшироқ бартараф этишга ёрдам берди. Халқаро Қайта Тикланадиган Энергия агентлиги маълумотларига кўра, ўртача глобал ҳароратнинг ўсишини (2.0 °C (3.6 °Ф) даражадан) „яхшироқ“ ушлаб туриш учун саноатда олдинги даражага нисбатан жорий асрда энергия таркибидаги қайта тикланадиган манбаларнинг умумий улуши (энергетика, иссиқлик ва транспортни ўз ичига олган ҳолда) олти баробар тезроқ ўсиши керак[35].

Кўрсаткич

Уйдаги қуёш панеллари ва батареяларИ кўпинча ўша уй учун ишлатилиши мумкин ёки электр тармоғига уланган бўлса, бошқа хонадонлар билан бирлаштирилиши мумкин[36]. 44 миллиондан ортиқ уй хўжаликларини ёритиш ёки овқат тайёрлаш учун уй хўжаликларида ишлаб чиқарилган биогаздан фойдаланади. 166 миллиондан ортиқ хонадон эса самаралироқ биомассали печларнинг янги авлодидан фойдаланишни бошлашган[37]. Тадқиқотга кўра, мамлакат қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишдан олдин ўз ўсишининг маълум бир нуқтасига эришиши керак. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг саккизинчи Бош котиби Пан Ги Мун қайта тикланадиган энергия энг қашшоқ давлатларни янги фаровонлик даражасига кўтариш қобилиятига эга эканлигини таъкидлаган эди[38]. Дунё бўйлаб камида 30 та давлат энергия таъминотининг 20 % дан ортиғини қайта тикланадиган энергия манбалари ташкил қилади[39].

Фойдаланиш

Қайта тикланадиган энергия кўпинча анъанавий ёқилғидан фойдаланилиадиган тўртта соҳанинг ўрнини эгаллайди: электр энергияси ишлаб чиқариш, иссиқ сув, транспорт ва қишлоқ хўжалиги (тармоқсиз) энергия хизматлари[40].

Solar Panels at Topaz Solar 1 (8159002527) (2)
550 МВт қувватга эга Топаз қуёш фермасида қуёш панеллари

Энергия ишлаб чиқариш

2021-йилга келиб электр энергиясининг чорак қисмидан кўпроғи қайта тикланадиган манбалар ҳисобидан ишлаб чиқарила бошланди[41].

Иссиқ ва совуқ сув

Қуёш энергиясидан фойдаланаиб сувни иситиш кўплаб мамлакатларда, айниқса, Хитойда қайта тикланадиган иссиқлик манбаларига муҳим ҳисса қўшади.Хитойда бу тизимларнинг аксарияти кўп хонадонли турар-жой биноларига ўрнатилади[42]. Хитойда бу энергия манбаси тахминан 50-60 миллион хонадоннинг иссиқ сувга бўлган эҳтиёжининг бир қисмини қондиради. Дунё бўйлаб жами ўрнатилган қуёш сув иситиш тизимлари 70 миллиондан ортиқ хонадоннинг сув иситиш эҳтиёжларининг бир қисмини қондиради. Швецияда биомасса энергиясидан фойдаланиш нефтдан олинадиган энергия манбаларидан ошиб кетди. Иссиқлик насослари сувни иситиш ва совутишни таъминлайди[43][44]. Ҳозирги кунда қайта тикланадиган иссиқлик энергияси ҳам тез ўсиб бормоқда[45]. Сувни иситиш ва совутиш учун ишлатиладиган энергиянинг тахминан 10 % қайта тикланадиган манбалардан олинади[46].

Транспорти

Soybeanbus
Биодизел ёқилғиси билан ишлайдиган автобус

Транспортни декарбонизация қилиш ҳаракатларидан бири бу электр транспорт воситаларидан (ЭВ) кўпроқ фойдаланишдир[47]. Транспорт энергиясининг 4 % дан камроғи қайта тикланадиган манбалардан олинади[48].

Асосий технологиялар

Қуёш энергияси

2020-05-20, Sentinel-2A L1C, True color (1)
Ҳиндистондаги Бҳадла қуёш паркининг сунъий йўлдош тасвири. Бу дунёдаги энг катта қуёш парки ҳисобланади.
World GHI Solar-resource-map GlobalSolarAtlas World-Bank-Esmap-Solargis
Горизонтал нурланишнинг глобал харитаси[49].
Глобал электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 849,5 ГВт (2021)[50]
Глобал электр энергияси ишлаб чиқариш қувватининг йиллик ўсиш суръати 26 % (2012—2021)[51]
Глобал электр энергиясининг ишлаб чиқаришдаги улуш 2 % (2018)[52]
Бир мегаватт соат учун тенглаштирилган нарх Фойдали фотоволтаиклар: 38,343 АҚШ доллари (2019)[53]
Бирламчи технологиялар Фотоволтаиклар, консентрланган қуёш энергияси, қуёш иссиқлик коллектори
Бошқа энергия дастурлари Сувни иситиш, иситиш, шамоллатиш ва ҳавони тозалаш (ҲВАC); пишириш, технологик иссиқлик, сув билан ишлов бериш соҳалари

Қуёш энергияси радиацион ёруғлик, фотоволтаиклар, консентрланган қуёш энергияси (CСП), концентратор фотоволтаиклари (CПВ), қуёш архитектураси ва сунъий фотосинтез каби доимий ривожланиб бораётган бир қатор технологиялар ёрдамида қўлланади[54][55]. Янги қайта тикланадиган энергиянинг аксарияти қуёш энергияси ҳисобланади[56]. Қуёш технологиялари қуёш энергиясини олиш, уларни энергияга айлантириш ва тарқатиш усулига қараб пассив қуёш энергияси тизими ёки фаол қуёш энергияси тизими сифатида тавсифланади. Пассив қуёш энергияси тизими бинони қуёш ҳаракатига йўналтириш, қулай термал масса ёки ёруғлик дисперс хусусиятларига эга материалларни танлаш ва вентиляция жойларни лойиҳалашни ўз ичига олади. Фаол қуёш технологиялари иситиш учун қуёш коллекторлари ва қуёш нурини тўғридан-тўғри фотоволтаиклар (ПВ) ёрдамида ёки билвосита консентрланган қуёш энергиясидан (CСП) фойдаланган ҳолда электр энергиясига айлантиради.

Фотоэлектрик тизим фотоэлектрик эффектдан фойдаланган ҳолда ёруғликни тўғридан-тўғри электр токига (ДC) айлантиради[57]. Бугунги кунда қуёш энергияси тез ривожланаётган саноат турига айланди ва иқтисодий самарадорлигини оширишда давом этмоқда. Қуёш энергияси CСП билан биргаликда ҳар қандай қайта тикланадиган технологияларнинг энг кўп имкониятларига эга. Консентрланган қуёш энергияси (CСП) тизимлари қуёш нурининг катта майдонини кичик нурга қаратиш учун линзалар ёки кузатув тизимларидан фойдаланади. Тижорий консентрланган қуёш электр стансиялари биринчи марта 1980-йилларда ишлаб чиқилган. CСП-Стирлинг барча қуёш энергияси технологиялари орасида энг юқори самарадорликка эга.

2011-йилда Халқаро Энергетика агентлиги "ҳамёнбоп, битмас-туганмас ва тоза қуёш энергияси технологияларини ишлаб чиқиш катта фойда келтиришини таъкидлади. Бу маҳаллий, туганмас ва асосан импортдан мустақил манбага таяниш орқали мамлакатларнинг энергия хавфсизлигини оширади, иқтисодий барқарорликни таъминлайди, ифлосланишни камайтиради, иқлим ўзгаришини юмшатиш харажатларини камайтиради ва қазиб олинадиган ёқилғи нархини бошқа манбаларга қараганда пастроқ ушлаб туради. Қуёш энергиясидан фойдаланиш йилига 505 ГВт ни ташкил қилади, бу дунёдаги умумий электр энергия таъминотининг 2 % ни таъминлашга ёрдам беради. Қуёш энергиясидан қуёш нури тушадиган ҳар қандай жойда фойдаланиш мумкин, Бироқ электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкин бўлган қуёш энергияси миқдори об-ҳаво шароити, географик жойлашув ва кун вақтига таъсир қилади[58]. ИПCC 2022 иқлим ўзгаришини юмшатиш бўйича ҳисоботининг 6-бобига кўра, тўғридан-тўғри қуёш энергиясининг глобал салоҳияти бошқа қайта тикланадиган энергия манбаларидан анча юқорилиги айтиб ўтилган. Австралия 2020-йилда мамлакатнинг электр энергиясига бўлган талабининг 9,9 фоизини таъминлайдиган қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича дунёдаги энг катта улушга эга[59]. Ҳозирда Австралиядаги уй хўжаликларининг 30 фоиздан ортиғи ўз хонадонинг томида қуёш панелларидан фойдаланади[60].

Шамол энергияси

Wind energy generation by region, OWID
Вақт ўтиши билан минтақалар бўйича шамол энергияси ишлаб чиқариш[61].
Global Map of Wind Power Density Potential
Шамол энергияси зичлиги потенциалининг глобал харитаси[62].
Глобал электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 824,9 ГВт (2021)[50]
Глобал электр энергияси ишлаб чиқариш қувватининг йиллик ўсиш суръати 13 % (2012—2021)[63]
Глобал электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улуш 5 % (2018)[64]
Бир мегаватт соат учун тенглаштирилган нарх Қуруқликдаги шамол энергияси: 30,165 АҚШ доллари (2019)[53]
Бирламчи технология Шамол электр стансияси
Бошқа энергия дастурлари Шамол тегирмони, шамол насоси

Замонавий шамол электр стансиялари 600 кВт дан 9 МВтгача номинал қувватга яқин энергия ишлаб чиқаради. Шамолдан фойдаланиш мумкин бўлган қувват шамол тезлиги кубининг функсиясидир, шунинг учун шамол тезлиги ошгани сайин, қувват чиқиши маълум бир стансиядаги энергия ишлаб чиқаришинг максимал даражасигача ошади[65]. Шамол кучлироқ ва доимий эсадиган ҳудудлар, масалан, денгиз ва баланд тоғлар, шамол фермалари бундай турдаги энергия ишлаб чиқариш учун энг қулай жойлар ҳисобланади.

Шамол ёрдамида ишлаб чиқарилган электр энергияси 2015-йилда глобал электр энергиясига бўлган талабнинг қарийб 4 фоизини қондирди.. Шамол энергияси Европа, АҚШ ва Канадада янги қувватларнинг етакчи манбаи ҳисобланади. Хитойда эса иккинчи ўринда туради. Данияда шамол энергияси электр энергиясига бўлган талабнинг 40 % дан ортиғини, Ирландия, Португалия ва Испания эса деярли 20 % ни қондирди[66].

Гидроэнергетика

ThreeGorgesDam-China2009
Хитойнинг Янсзи дарёсидаги Тҳреэ Горгес тўғони
Глобал электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 1230,0 ГВт (2021)[67]
Глобал электр энергияси ишлаб чиқариш қувватининг йиллик ўсиш суръати 2,5 % (2012—2021)[68]
Глобал электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улуш 16 % (2018)[69]
Бир мегаватт соат учун тенглаштирилган нарх 65,581 АҚШ доллари (2019)[53]
Бирламчи технология Гидро электр энергия стансияси
Бошқа энергия дастурлари Насосли сақлаш, механик қувват

Гидроэнергетика 150 та мамлакатда ишлаб чиқарилади. У 2010-йилда Осиё-Тинч океани минтақаси глобал гидроэнергетиканинг 32 фоизини ишлаб чиқаради. Қайта тикланадиган манбалардан ишлаб чиқариладиган электр энергияси улуши бўйича 50 та энг яхши мамлакатдан 46 таси асосан гидроэлектрик ҳисобланади[70]. Ҳозир 10 ГW дан каттароқ энергия етказиб берувчи учта ГЕС мавжуд. Улар Хитойдаги Тҳреэ Горгес тўғони, Бразилия ва Парагвай чегарасидаги Итаипу тўғони ва Венесуэладаги Гури тўғонлари ҳисобланади[71].

West Ford Flat Geothermal Cooling Tower
Гейсердаги геотермал завод, Калифорния, АҚШ

Океан юзаси тўлқинларининг энергиясини ушлайдиган тўлқин кучи ва тўлқинлар ҳаракатини энергияга айлантирувчи тўлқин кучи келажакдаги салоҳиятга эга бўлган гидроэнергетиканинг иккита янги шакллари ҳисобланади. Аммо улар ҳали тижоратда кенг қўлланилмаган[72]. Маине қирғоғида жойлашган Океан қайта тикланадиган энергия компанияси томонидан бошқариладиган ва тармоққа уланган кўргазмали лойиҳа дунёдаги энг юқори сув оқими жойлашган Фундй кўрфазидаги сув оқими энергиясидан фойдаланади.

Биоэнергия

Бразилияда этанол ишлаб чиқариш учун шакарқамиш плантацияси
Франсиядаги 30 000 уй хўжалигини энергия билан таъминлаш учун қурилган CҲП электр стансияси
Глобал электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 143,4 ГВт (2021)[50]
Глобал электр энергияси ишлаб чиқариш қувватининг йиллик ўсиш суръати 7,1 % (2012—2021)[73]
Глобал электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улуш 2 % (2018)[74]
Бир мегаватт соат учун тенглаштирилган нарх 118,908 АҚШ доллари (2019)[53]
Бирламчи технологиялар Биомасса, биоёқилғи
Бошқа энергия дастурлари Иситиш, овқат тайёрлаш, транспорт ёқилғилари

Биомасса тирик организмлардан олинган биологик материалдир. Бу кўпинча лигноселüлозик биомасса деб аталадиган ўсимликлар ёки ўсимликлардан олинган материалларга ишора қилади[75]. Энергия манбаи сифатида биомасса иссиқлик ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри ёниш орқали ёки уни биоёқилғининг турли шаклларига айлантиргандан сўнг билвосита ишлатилиши мумкин. Биомассани биоёқилғига айлантириш учун турли усуллардан фойдаланилади.Масалан, термал, кимёвий ва биокимёвий усуллар. Ёғоч маҳсулоти 2012-йил ҳолатига кўра энг катта биомасса энергияга эга хомашё эди[76]. Иккинчи маънода, биомасса толага ёки бошқа саноат кимёвий моддаларига, шу жумладан биоёқилғига айлантирилиши мумкин бўлган ўсимлик ёки ҳайвон моддаларини ўз ичига олади. Саноат биомассасини кўп турдаги ўсимликлардан, жумладан мискантус, ўтлар, каноп, маккажўхори, терак, тол, жўхори, шакарқамиш, бамбук[77] ва эвкалиптдан палма ёғигача бўлган турли хил дарахт турларидан олиш мумкин. .

Галерея

 

Манбалар

  1. ↑ „Ренеwабле Энергй Маркет Упдате 2021 / Ренеwабле элеcтриcитй / Ренеwаблес деплоймент геаред уп ин 2020, эстаблишинг а "неw нормал" фор cапаcитй аддитионс ин 2021 анд 2022“. ИЭА.орг. Интернатионал Энергй Агенcй (2021-йил 1-май). 2021-йил 11-майда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ Эллаббан, Омар; Абу-Руб, Ҳаитҳам; Блаабжерг, Фреде (2014). „Ренеwабле энергй ресоурcес: Cуррент статус, футуре проспеcц анд тҳеир энаблинг течнологй“. Ренеwабле анд Сустаинабле Энергй Ревиэwс. 39-жилд. 748–764 [749]-бет. дои:10.1016/ж.рсер.2014.07.113.
  3. ↑ Тимперлй. „Биомасс субсидиэс 'нот фит фор пурпосе', сайс Чатҳам Ҳоусе“. Cарбон Бриэф Лтд © 2020 - Cомпанй Но. 07222041 (23-феврал 2017-йил). 6-ноябр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-октабр 2020-йил.
  4. ↑ Ҳарвей. „Cонгресс Сайс Биомасс Ис Cарбон Неутрал бут Сcиэнтисц Дисагреэ - Усинг wоод ас фуэл соурcе cоулд аcтуаллй инcреасе CО2 эмиссионс“. Сcиэнтифиc Америcан (23-март 2018-йил). 1-ноябр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-октабр 2020-йил.
  5. ↑ РЕН21. „Ренеwаблес 2022 - Глобал Статус Репорт“. № ренеwабле энергиэс. 44-бет. 2019-05-24да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 5 Септембер 2022. {{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес |магазине= (ёрдам)
  6. ↑ РЕН21 Ренеwаблес Глобал Статус Репорт 2021.
  7. ↑ „Ренеwабле Энергй анд Жобс – Аннуал Ревиэw 2020“. ирена.орг. 6-декабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-декабр 2020-йил.
  8. ↑ „Глобал ренеwабле энергй трендс“. Делоитте Инсигҳц. 29-январ 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-январ 2019-йил.
  9. ↑ „Ренеwабле Энергй Ноw Аccоунц фор а Тҳирд оф Глобал Поwер Cапаcитй“. ирена.орг. 2-апрел 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-декабр 2020-йил.
  10. ↑ ИЭА (2020). Ренеwаблес 2020 Аналйсис анд фореcаст то 2025 (Репорт). п. 12. Арчивед фром тҳе оригинал он 26-апрел 2021-йил. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20210426063553/ҳттпс://www.иэа.орг/репорц/ренеwаблес-2020. Қаралди: 27 Април 2021. 
  11. ↑ Ритчиэ, Ҳаннаҳ; Росер, Мах; Росадо, Пабло (28-ноябр 2020-йил). „Энергй“. Оур Wорлд ин Дата.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  12. ↑ Сенсиба. „Соме Гоод Неwс: 10 Cоунтриэс Генерате Алмост 100% Ренеwабле Элеcтриcитй“. CлеанТечниcа (28-октабр 2021-йил). 2021-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-ноябр 2021-йил.
  13. ↑ РЕН21 Ренеwаблес Глобал Футурес Репорт 2017.
  14. ↑ Богданов, Дмитрии; Гулаги, Ашиш; Фасиҳи, Маҳди; Бреер, Чристиан (1-феврал 2021-йил). „Фулл энергй сеcтор транситион тоwардс 100% ренеwабле энергй супплй: Интегратинг поwер, ҳеат, транспорт анд индустрй сеcторс инcлудинг десалинатион“. Апплиэд Энергй (инглизча). 283-жилд. 116273-бет. дои:10.1016/ж.апенергй.2020.116273. ИССН 0306-2619.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  15. ↑ Ачиэвинг тҳе Парис Cлимате Агреэмент Гоалс (инглизча) Теске: , 2019. ДОИ:10.1007/978-3-030-05843-2. ИСБН 978-3-030-05842-5. 
  16. ↑ Жаcобсон, Марк З.; вон Крауланд, Анна-Катҳарина; Cоугҳлин, Степҳен Ж.; Дукас, Эмилй; Нелсон, Алехандер Ж. Ҳ.; Палмер, Франcес C.; Расмуссен, Кйлиэ Р. (2022). „Лоw-cост солутионс то глобал wарминг, аир поллутион, анд энергй инсеcуритй фор 145 cоунтриэс“. Энергй & Энвиронментал Сcиэнcе (инглизча). 15-жилд, № 8. 3343–3359-бет. дои:10.1039/Д2ЭЭ00722C. ИССН 1754-5692.
  17. ↑ Интернатионал Энергй Агенcй. „Энергй Течнологй Перспеcтивес 2012“ (2012). 28-май 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-декабр 2020-йил.
  18. ↑ Тимперлей, Жоcелйн (20-октабр 2021-йил). „Wҳй фоссил фуэл субсидиэс аре со ҳард то килл“. Натуре. 598-жилд, № 7881. 403–405-бет. Бибcоде:2021Натур.598..403Т. дои:10.1038/д41586-021-02847-2. ПМИД 34671143. 17-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 22 Новембер 2021.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  19. ↑ „Глобал Трендс ин Сустаинабле Энергй Инвестмент 2007: Аналйсис оф Трендс анд Иссуэс ин тҳе Финанcинг оф Ренеwабле Энергй анд Энергй Эффиcиэнcй ин ОЭCД анд Девелопинг Cоунтриэс“. унеп.орг. Унитед Натионс Энвиронмент Программе (2007). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-октабр 2014-йил.
  20. ↑ Сüттерлин, Б.; Сиэгрист, Мичаэл (2017). „Публиc аccептанcе оф ренеwабле энергй течнологиэс фром ан абстраcт версус cонcрете перспеcтиве анд тҳе поситиве имагерй оф солар поwер“. Энергй Полиcй. 106-жилд. 356–366-бет. дои:10.1016/ж.энпол.2017.03.061.
  21. ↑ „Ренеwабле Поwер – Аналйсис“. ИЭА. 22-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-ноябр 2021-йил.
  22. ↑ Алазрақуэ-Черни, Жудитҳ (1-апрел 2008-йил). „Ренеwабле Энергй фор Рурал Сустаинабилитй ин Девелопинг Cоунтриэс“. Буллетин оф Сcиэнcе, Течнологй & Соcиэтй. 28-жилд, № 2. 105–114-бет. дои:10.1177/0270467607313956. 19-март 2021-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2-декабр 2020-йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  23. ↑ Армароли, Ниcола; Балзани, Винcензо (2011). „Тоwардс ан элеcтриcитй-поwеред wорлд“. Энергй анд Энвиронментал Сcиэнcе. 4-жилд, № 9. 3193–3222-бет. дои:10.1039/c1ээ01249э.
  24. ↑ Армароли, Ниcола; Балзани, Винcензо (2016). „Солар Элеcтриcитй анд Солар Фуэлс: Статус анд Перспеcтивес ин тҳе Cонтехт оф тҳе Энергй Транситион“. Чемистрй – А Эуропеан Жоурнал. 22-жилд, № 1. 32–57-бет. дои:10.1002/чем.201503580. ПМИД 26584653.
  25. ↑ „Ренеwаблес – Глобал Энергй Ревиэw 2021 – Аналйсис“. ИЭА. 23-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-ноябр 2021-йил.
  26. ↑ Фриэдлингстеин, Пиэрре; Жонес, Маттҳеw W.; О'Сулливан, Мичаэл; Андреw, Роббиэ М.; Ҳауcк, Жудитҳ; Петерс, Глен П.; Петерс, Wоутер; Понгратз, Жулиа эт ал. (2019). "Глобал Cарбон Будгет 2019". Эартҳ Сйстем Сcиэнcе Дата 11 (4): 1783–1838. дои:10.5194/эссд-11-1783-2019. ИССН 1866-3508. Арчивед фром тҳе оригинал он 6 Май 2021. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20210506142248/ҳттпс://эссд.cоперниcус.орг/артиcлес/11/1783/2019/. Қаралди: 15 Фебруарй 2021. Қайта тикланадиган энергия]]
  27. ↑ ИЭА. ИЭА. Ренеwабле Энергй... ... инто тҳе Маинстреам. ИЭА, 2002 — 9-бет. Қаралди: 9-декабр 2020-йил (2021-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган). 
  28. ↑ Интернатионал Энергй Агенcй. „Энергй Течнологй Перспеcтивес 2012“ (2012). 28-май 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-декабр 2020-йил.
  29. ↑ Интерговернментал Панел он Cлимате Чанге. „Cлимате Чанге 2022: Митигатион оф Cлимате Чанге“. ИПCC (4-апрел 2022-йил). 7-август 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-октабр 2022-йил.
  30. ↑ Жаcобсон, Марк З.; эт ал. (2015). „100% cлеан анд ренеwабле wинд, wатер, анд сунлигҳт (WWС) алл-сеcтор энергй роадмапс фор тҳе 50 Унитед Статес“. Энергй анд Энвиронментал Сcиэнcе. 8-жилд, № 7. 2093–2117-бет. дои:10.1039/C5ЭЭ01283Ж.
  31. ↑ Сcоврониcк, Ноаҳ; Будолфсон, Марк; Денниг, Франcис; Эрриcксон, Франк; Флеурбаэй, Марc; Пенг, Wеи; Соcолоw, Роберт Ҳ.; Спеарс, Деан; Wагнер, Фабиан (7-май 2019-йил). „Тҳе импаcт оф ҳуман ҳеалтҳ cо-бенефиц он эвалуатионс оф глобал cлимате полиcй“. Натуре Cоммуниcатионс. 10-жилд, № 1. 2095-бет. Бибcоде:2019НатCо..10.2095С. дои:10.1038/с41467-019-09499-х. ИССН 2041-1723. ПМC 6504956. ПМИД 31064982.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  32. ↑ „Интегратинг Аир Қуалитй анд Публиc Ҳеалтҳ Бенефиц ин У.С. Деcарбонизатион Стратегиэс“. Фронт Публиc Ҳеалтҳ. 8-жилд. 2020. 563358-бет. дои:10.3389/фпубҳ.2020.563358. ПМC 7717953. ПМИД 33330312.
  33. ↑ Лудерер, Гуннар; Пеҳл, Мичажа; Арвесен, Андерс; Гибон, Тҳомас; Бодирскй, Бенжамин Л.; де Боэр, Ҳармен Сйтзе; Фриcко, Оливер; Ҳежази, Моҳамад; Ҳумпенöдер, Флориан (19-ноябр 2019-йил). „Энвиронментал cо-бенефиц анд адверсе сиде-эффеcц оф алтернативе поwер сеcтор деcарбонизатион стратегиэс“. Натуре Cоммуниcатионс. 10-жилд, № 1. 5229-бет. Бибcоде:2019НатCо..10.5229Л. дои:10.1038/с41467-019-13067-8. ИССН 2041-1723. ПМC 6864079. ПМИД 31745077.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  34. ↑ „Глобал Трендс ин Сустаинабле Энергй Инвестмент 2007: Аналйсис оф Трендс анд Иссуэс ин тҳе Финанcинг оф Ренеwабле Энергй анд Энергй Эффиcиэнcй ин ОЭCД анд Девелопинг Cоунтриэс“. унеп.орг. Унитед Натионс Энвиронмент Программе (2007). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-октабр 2014-йил.
  35. ↑ „Глобал энергй трансформатион: А роадмап то 2050 (2019 эдитион)“. /публиcатионс/2019/Апр/Глобал-энергй-трансформатион-А-роадмап-то-2050-2019Эдитион. 18-апрел 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-декабр 2020-йил.
  36. ↑ „Геттинг тҳе мост оут оф томорроw'с грид реқуирес дигитисатион анд деманд респонсе“. Тҳе Эcономист. Қаралди: 24-июн 2022-йил.
  37. ↑ РЕН21 Ренеwаблес Глобал Статус Репорт 2011.
  38. ↑ Леоне. „У.Н. Сеcретарй-Генерал: Ренеwаблес Cан Энд Энергй Повертй“. Ренеwабле Энергй Wорлд (25-август 2011-йил). 28-сентабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-август 2011-йил.
  39. ↑ „Ренеwабле Энергй бй Cоунтрй 2021“. wорлдпопулатионревиэw.cом. Қаралди: 27-декабр 2021-йил.
  40. ↑ РЕН21 Ренеwаблес Глобал Статус Репорт 2010.
  41. ↑ РЕН21. „РЕНЕWАБЛЕС 2021 ГЛОБАЛ СТАТУС РЕПОРТ“ (инглизча). www.рен21.нет. Қаралди: 25-апрел 2022-йил.
  42. ↑ „ИЭА СҲC || Солар Ҳеат Wорлдwиде“. www.иэа-шc.орг. Қаралди: 24-июн 2022-йил.
  43. ↑ „Геотҳермал Ҳеат Пумпс - Департмент оф Энергй“. энергй.гов. 2016-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-январ 2016-йил.
  44. ↑ „Нет Зеро Фоундатион“. нетзерофоундатион.орг. 2021-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-ноябр 2021-йил.
  45. ↑ „Фаст Гроwтҳ фор Cоппер-Басед Геотҳермал Ҳеатинг & Cоолинг“. 2019-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-апрел 2019-йил.
  46. ↑ РЕН21. „РЕНЕWАБЛЕС 2021 ГЛОБАЛ СТАТУС РЕПОРТ“ (инглизча). www.рен21.нет. Қаралди: 25-апрел 2022-йил.
  47. ↑ „Cлимате Чанге 2022: Митигатион оф Cлимате Чанге“. ИПCC Сихтҳ Ассессмент Репорт.
  48. ↑ РЕН21. „РЕНЕWАБЛЕС 2022 ГЛОБАЛ СТАТУС РЕПОРТ“ (инглизча). www.рен21.нет. Қаралди: 20-июн 2022-йил.
  49. ↑ „Глобал Солар Атлас“. 2018-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 14-июн.
  50. ↑ 50,0 50,1 50,2 ИРЕНА 2022.
  51. ↑ ИРЕНА 2022, с. 20. Ноте: Cомпоунд аннуал гроwтҳ рате 2012-2021.
  52. ↑ „Элеcтриcитй“. Интернатионал Энергй Агенcй (2020). 7-июн 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-июл 2021-йил.
  53. ↑ 53,0 53,1 53,2 53,3 НРЕЛ АТБ 2021.
  54. ↑ Пҳилиберт, Céдриc. Солар энергй перспеcтивес, Интернатионал Энергй Агенcй, Органисатион фор Эcономиc Cо-оператион анд Девелопмент, Парис: ОЭCД/ИЭА, 2011. ИСБН 978-92-64-12458-5. ОCЛC 778434303. 
  55. ↑ „Солар Фуэлс анд Артифиcиал Пҳотосйнтҳесис“. Роял Соcиэтй оф Чемистрй (2012). 2-август 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-март 2013-йил.
  56. ↑ „Солар - Фуэлс & Течнологиэс“ (инглизча). ИЭА. Қаралди: 27-июн 2022-йил.
  57. ↑ „Энергй Соурcес: Солар“. Департмент оф Энергй. 14-апрел 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-апрел 2011-йил.
  58. ↑ „Ренеwабле Энергй“. Cентер фор Cлимате анд Энергй Солутионс (27-октабр 2021-йил). 18-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-ноябр 2021-йил.
  59. ↑ Cлеан Энергй Cоунcил Аустралиа. „Cлеан Энергй Аустралиа Репорт 2021“. Cлеан Энергй Аустралиа. 2-апрел 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-апрел 2021-йил.
  60. ↑ „Солар энергй“ (инглизча). Аустралиан Ренеwабле Энергй Агенcй. Қаралди: 15-август 2022-йил.
  61. ↑ „Wинд энергй генератион бй регион“. Оур Wорлд ин Дата. 2020-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 5-март.
  62. ↑ „Глобал Wинд Атлас“. 2019-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 14-июн.
  63. ↑ ИРЕНА 2022, с. 13. Ноте: Cомпоунд аннуал гроwтҳ рате 2012-2021.
  64. ↑ „Элеcтриcитй“. Интернатионал Энергй Агенcй (2020). 7-июн 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-июл 2021-йил.
  65. ↑ „Аналйсис оф Wинд Энергй ин тҳе ЭУ-25“. Эуропеан Wинд Энергй Ассоcиатион. 12-март 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-март 2007-йил.
  66. ↑ „Элеcтриcитй – фром отҳер ренеwабле соурcес - Тҳе Wорлд Фаcтбоок“. www.cиа.гов. 27-октабр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-октабр 2021-йил.
  67. ↑ ИРЕНА 2022, с. 8. Ноте: Эхcлудес пуре пумпед стораге.
  68. ↑ ИРЕНА 2022, с. 8. Ноте: Эхcлудес пуре пумпед стораге. Cомпоунд аннуал гроwтҳ рате 2012-2021.
  69. ↑ „Элеcтриcитй“. Интернатионал Энергй Агенcй (2020). 7-июн 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-июл 2021-йил.
  70. ↑ „Ренеwабле Элеcтриcитй Cапаcитй анд Генератион Статистиcс, Жуне 2018“. Арчивед фром тҳе оригинал он 28 Новембер 2018.
  71. ↑ Институте. „Усе анд Cапаcитй оф Глобал Ҳйдропоwер Инcреасес“ (2012-йил январ). 2014-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-январ 2014-йил.
  72. ↑ „Wаве поwер - У.С. Энергй Информатион Администратион (ЭИА)“. www.эиа.гов. Қаралди: 10-декабр 2021-йил.
  73. ↑ ИРЕНА 2022, с. 27. Ноте: Cомпоунд аннуал гроwтҳ рате 2012-2021.
  74. ↑ „Элеcтриcитй“. Интернатионал Энергй Агенcй (2020). 7-июн 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-июл 2021-йил.
  75. ↑ Биомасс Энергй Cентер. Биомассенергйcентре.орг.ук. Ретриэвед он 28 Фебруарй 2012.
  76. ↑ Счеcк, Жустин; Дуган, Иантҳе Жеанне. „Wоод-Фиред Планц Генерате Виолатионс“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (23-июл 2012-йил). 25-июл 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-июл 2021-йил.
  77. ↑ Т.А. Волк. „Девелопинг а Wиллоw Биомасс Cроп Энтерприсе фор Биоэнергй анд Биопродуcц ин тҳе Унитед Статес“. Нортҳ Эаст Регионал Биомасс Програм (2000-йил январ). 28-июл 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-июн 2015-йил.

Ҳаволалар