Ёмғир одами
| Ёмғир одами | |
|---|---|
|
Файл:Ёмғир одами (филм постери).жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Баррй Левинсон |
| Продюсер(лар) | Марк Жоҳнсон |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Баррй Морроw |
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) | Ҳанс Зиммер |
| Оператор(лар) | Жоҳн Сеале |
| Монтажёр(лар) | Сту Линдер |
| Студия |
|
| Дистрибютор | МГМ/УА Cоммуниcатионс Cо. |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 134 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | Инглизча |
| Бюджет | $25 миллион |
| Даромад | $354.8 миллион[2] |
Ёмғир одами (инглизча: „Раин Ман“) — 1988-йилда режиссёр Баррй Левинсон томонидан суратга олинган АҚШ комедия-драма филми. Америкалик ёзувчи Леоноре Флеисчер филм асосида айни шу номли роман ёзган.
Сюжети
Коллекцион буюмлар сотувчиси Чарли Баббитт 4 та Ламборгҳинини қайта сотиш учун Лос-Анжелесга импорт қилиш арафасида турибди. У машиналарни сотиб олаётганда олган кредитини қайтариш учун олдиндан тўловларни амалга оширган сабрсиз харидорларга етказиб бериши керак. Лекин ЭПА автомобилларни портда ушлаб туради, чунки улар эмиссия синовларидан ўта олмаган. Чарли ходимларига кредиторини тўхтатиб турганда харидорларга ёлғон гапиришни буюради.
Чарли отаси Санфорд Баббитт вафот этганини билгач, севгилиси Сюзанна билан мерос илинжида Cинcиннати шаҳрига боришади. Унга меросдан фақат бир гуруҳ атиргул дарахтлари ва 1949-йилда чиқарилган Буиcк Роадмастер автомашинасини тегади. Қолган 3 миллион долларлик мулк эса номаълум ишончли шахсга ўтади. Чарли пул маҳаллий руҳий шифохонага йўналтирилаётганини билиб, у ерда у бутун умри давомида билмаган катта акаси Раймонд билан учрашади.
Раймонд савант синдроми ва аутизмга эга ҳамда қатъий тартибларга риоя қилади. Унинг хотираси кучли, лекин у жуда оз, фақат қайғуга дучор бўлганда ҳиссиётларини ташқарига чиқаради. Чарли акаси Раймондни тунаш учун руҳий касалхонадан чиқариб, меҳмонхонага жойлаштиради. Чарлининг укасига муносабатидан кўнгли тўлган Сюзанна уларни тарк этади. Чарли Раймонднинг шифокори доктор Жералд Брунердан Раймонднинг қайтиши эвазига мероснинг ярмини сўрайди, аммо Брунер буни рад этади. Чарли пулни назорат қилиш учун акасининг васийлигини олишга ҳаракат қилишга қарор қилади.
Раймонд Лос-Анжелесга учишдан бош тортади. Раймонд ҳар куни телевизорда Халқ судини томоша қилиш, соат 23:00 га қадар ухлаш ва ёмғир ёққанда саёҳат қилиш каби одатларига содиқ қолишни талаб қилади. У, шунингдек, автоҳалокатга дуч келганидан кейин давлатлараро саёҳатга қарши бўлади.
Саёҳат давомида Чарли акаси Раймонд ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиб, унинг мураккаб ҳисоб-китобларни бир зумда амалга ошириш ва бир вақтнинг ўзида юзлаб обектларни ҳисоблаш қобилиятини ўрганади. Шунингдек, у Раймонд болалигида оиласи билан бирга яшаганини ва Чарлининг хаёлий дўст сифатида эслаб қолган тасалли берувчи фигураси (Чарлининг “Раймонд” исмини гўъдаклик пайтидаги талаффузи) “Ёмғир одами” эканлигини тушунади. Бир куни Раймонд чақалоқ укаси Чарлини ҳаммомда иссиқ сувдан куйиб қолишдан қутқарган эди, лекин отаси уни Чарлини жароҳатлаганликда айблаган ва ўзини-ўзи гапиргани ҳамда тушунмовчиликни тўғирлай олмагани учун уни махсус муассасага топширган.
Чарлининг кредитори Ламборгҳиниларни қайтариб олиб, уни харидорларнинг дастлабки тўловларини қайтаришга мажбур қилади ва уни чуқур қарзга ботириб қўяди. У ва Раймонд Лас Вегасдан ўтиб, Cаэсарс Палаcега қайтиб, блаcкжаcк ўйнаш ва карталарни ҳисоблаш орқали керакли пулни ютиш режасини тузишади. Чарли қарзларини қоплаш учун 86 000 доллар ютиб олади ва севгилиси Сюзанна билан ярашиб олади.
Чарли Лос-Анжелесга қайтиб, Брунер билан учрашади ва у Чарлига Раймонддан узоқлашиш учун 250 минг доллар таклиф қилади, лекин Чарли таклифни рад этади. У энди мероснинг камлигидан хафа бўлмайди, лекин акаси билан бирга бўлиш хоҳлайди. Суд томонидан тайинланган психиатр билан учрашувда Раймонд нима истаётганини ўзи ҳал қила олмаслигини исботлайди. Чарли сўроқни тўхтатади ва Раймондга уни укаси сифатида қабул қилганидан хурсанд эканлигини айтади. Раймонд ва Брунер махсус муассасага қайтиш учун поездга чиқишганида, Чарли 2 ҳафта ичида уни олдига боришга ваъда беради.
Ролларда
- Дустин Ҳоффман — Раймонд “Рай” Баббитт;
- Том Cруисе — Чарли Санфорд “Чарли” Баббитт;
- Валериа Голино — Сюзанна;
- Жеррй Молен — доктор Гералд Брунер
- Ралпҳ Сеймоур — Ленни;
- Мичаэл Д. Роберц — Верн;
- Бонниэ Ҳунт — Салли Диббс;
- Луcинда Женней — Ирис;
- Баррй Левинсон — доктор Марстон;
- Боб Ҳеcкел — Шерифф Депутй.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Раин Ман (1988)“. АФИ Cаталог оф Феатуре Филмс. 2018-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-ноябр.
- ↑ „Раин Ман (1988) - Финанcиал Информатион“. Тҳе Нумберс.[сайт ишламайди]