БЎРОНҚУСҲЛАР (Пуффинус) - най бурунлилар туркуми уруғи. Сувда яшашга яхши мослашган денгиз кушлари. Панжалари орасида сузгич пардалари бор. Тумшуғи узун ва учи илмоққа ўхшаш қайрилган, ташқи бурун тешиги махсус най учида жойлашган, пати қалин. Қанотининг тирсак суяги узун. Нари билан модасининг ранги бир хил. Қора денгизда шимол бўронкуши (Р. пуфfi нус), Тинч океан соҳилларида ингичка тумшуқли бўронқуш (П. тенуирострис) ва бўз бўронқуш (П. грисcус) учрайди. Ўзбекистонда яшамайди. Б. парвоз қилишда сув тўлқинлари устида ҳосил бўладиган ҳаво қуюнларидан фойдаланади. Ҳаёти сув билан боғлиқ. Б. яхши учади ва сузади, лекин унча шўнғий олмайди. Шунинг учун балиқ ва ҳар хил денгиз умуртқасиз ҳайвонларини сув бетидан тутиб ейди. Қуруқликка фақат урчиш вақтида чиқади. Б. моногам қуш. Тухум қўйиш учун махсус уя ясамайди; бир дона тухумни очиқ ерга ёки тошлар орасига қўяди. Тухумдан чиққан жўжани жиғилдонида ҳосил бўладиган бўтқа билан боқади, жўжалар учирма бўлишидан бир неча кун олдин ота-она қушлар денгизга учиб кетади. Б.нинг гўшти ва тухуми истеъмол қилинади, патидан ҳам фойдаланилади.

Бўронқушлар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил