Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Олимжон Ҳайдаровнинг қамоққа олиниши

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
(Olimjon Haydarovdan yoʻnaltirildi)

2023-йилнинг 29-июл санасида фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров жиноят содир этганликда гумонланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми „б“ бандига асосан Фарғона вилояти ИИБ томонидан қамоққа олинди[1][2]. Асосий сабаб ўлароқ шу йилнинг 12-июн куни „Қўқон Истиқлол“ савдо комплексида норасмий савдо фаолияти билан шуғулланган тадбиркорлардан[3] савдо комплексларидаги реконструксия ишлари бўйича[4] „Қўқонда ҳуқуқий демократик бошқарувми ёки шаръий бошқарувми?“[5] номли салбий мазмундаги мақолани ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тарқатмаслик эвазига 10 минг АҚШ доллари[5] талаб қилганлиги келтирилмоқда[6]. Ҳайдаров 10 минг АҚШ долларидан 7,5 мингини қўлга киритиб, қўшимча 2,5 минг долларни олаётган вақтида қўлган олинган[7].

Олимжон Ҳайдаров 1989-йилда РСФСРда туғилган, ҳозирда Ўзбекистон фуқароси[6].

Муносабатлар

Ҳайдаровнинг ҳибсга олиниши ортидан бир қанча ижтимоий тармоқ фаоллари ўз муносабатларини билдириб ўтишган. Жумладан журналист Илёс Сафаров Ҳайдаровнинг ҳибсга олиниши ҳамда Ўзбекистондаги журналистлик табулар ҳақида қуйидагича фикр билдирган[8]:

Кеча ёнимизда юрган ҳамкасбимизни бугун панжара ортида кўряпмиз. Эртага ким, буни ҳеч ким билмайди. Ҳамма ҳавотирда. Товламачи ё фирибгар эканидан эмас, вазият туманли, ўта тушунарсиз. Ўзбекистон расмийлари ва энг камида ахборот сиёсатига жавобгар шахслар чиқиб мамлакатдаги бу муҳит бўйича изоҳ беришлари керак. Илтимос, айтинглар, нима бўляпти ўзи? Бугун тармоқларнинг ўзбек сегменти Олимжон Ҳайдаров ҳақидаги постларга тўлган. Яна кўпчилик блогер билан бирга эканини билдириш мақсадида тармоқдаги суратини Ҳайдаров суратига алмаштирмоқда

— Илёс Сафаров

Блогернинг укаси Салимжон Ҳайдаров 29-июл куни тахминан соат 17:00 ларда ИИВ ходимлари блогернинг уйида тинтув ўтказишганлиги ва акасининг ҳибсга олиниши ҳақида Газета.уз нашрига интервю беради[9]:

Акамни ҳибсга олингани ҳақидаги хабарни ижтимоий тармоқлар орқали билдик. Кейин ўзи Қўқон шаҳар ИИБдан имкон топиб, қўнғироқ қилди. Унинг айтишича, Боғдод туманида кўчада таниши билан гаплашиб турганида ички ишлар ходимлари келиб, қўлини орқасига қайириб, акамнинг машинасига пул ташлаб, мажбурлаб қўлини [кимёвий ишлов берилган пулга] теккиздиришган. Бундан биз яқинлари жуда қаттиқ хавотирдамиз. Бу ҳолат уюштирилган, деган фикрдамиз.

— Салимжон Ҳайдаров, блогернинг укаси

2022-йилда

Диний можаро

2022-йилнинг июл ойида блогерлар Олимжон Ҳайдаров ва Комил Аҳмедовлар ижтимоий тармоқлардаги каналларида „Қўқон шаҳрида ноқонуний Черков фаолият олиб бормоқда“ сарлавҳали хабар юзасидан диний адоватни тарғиб қилувчи материаллар тарқатишда айбланиб, 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосига тортилган[10]. Фаолияти ноқонуний дея гумонланган „Возрождение“ номли „Евангел“ христианлари черкови пастори Қўқон шаҳар, Чуст кўчаси 51-уйда жойлашганлиги, 2019-йилдан бошлаб расмий фаолият юритиб келаётганлиги[11], шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг гувоҳномасига эга эканлиги, Евангел-христиан динига эътиқод қилувчи фуқароларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланган[12].

Иккала блогерга ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184-прим 3-моддаси — Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш айблови билан 15-сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган[12]. Олимжон Ҳайдаров 2022-йил 24-июл куни соат 19:30 да қамоқдан озод қилинади. Икки сутка маъмурий қамоқда сақланган куни учун 90 минг сўм қамоқ харажатлари ундирилади[13].

Фарғонадаги иш ташлаш

Блогер Олимжон Ҳайдаров 2022-йил декабр ойида митинглар ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бузганлик, ёлғон ахборот тарқатганликда айбланиб, Фарғонадаги завод ишчиларининг норозилик намойиши акс этган видеони эълон қилгани, шундан сўнг 7 ишчи ҳибсга олингани ортидан 21 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган[14], мазкур кодекснинг 34-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баравари (21 млн сўм) миқдорида жарима тўлаганди[15]. У Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 201-моддаси 1-қисми ва 202−2-моддаси 2-қисмида бўйича айбдор деб топилган[16].

Ҳайдаров Ўзбекистон туманидаги корхоналар газдан узилиши оқибатида „10 минглаб аҳоли“ ишсиз қолаётгани, улар қаторида бўлган „Албус“ гипс заводи ишчилари газ улаб берилишини сўраб, кўчага чиқишаётгани ҳақида 6-декабр куни видео тарқатган[17].

Жаримага тортилиши ҳақида блогер шундай дейди[18]:

Бу — Ўзбекистон туманида айнан журналистик фаолият олиб бораётганимда менга қилинган ҳаракат — бу тўғридан тўғри сўз эркинлини тўлиқ бўғишга бўлган ҳаракатдир. Мени ҳеч қандай асос, сабабларсиз журналистик фаолият — журналистик суриштируви ўтказаётган жойимдан куч билан олиб кетилишим, аввалдан менга нисбатан туҳмат ва бўҳтонлар билан аризалар тайёрлаб қўйилгани, ҳеч қандай қонуний асос бўлмасада мен ва операторимни 7 соат ИИБ биносида ушлаб турилганимиз — бу сўз эркинлигини бўғишдан бошқа нарса эмас[19]

— Олимжон Ҳайдаров

Манбалар

  1. ↑ „Жорий йилнинг 29 июль куни Фарғона вилояти хуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, ўзини мустақил блогер деб таништирган фуқаро О.Х. товламачилик устида қўлга олинди“. Фарғона ИИБ. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  2. ↑ „Блогер Олимжон Ҳайдаров жиноятда гумонланиб, ҳибсга олинди“. газета.уз. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  3. ↑ „Блогер Олимжон Ҳайдаров қамоққа олинди“. аниқ.уз. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  4. ↑ „Блогер Олимжон Ҳайдаров қамоққа олиниб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди“. дарё.уз. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Блогер Олимжон Ҳайдаров қўлга олинди. У товламачилик қилгани айтилмоқда“. дарё.уз. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Блогер Олимжон Ҳайдаров қамоққа олинди“. қалампир.уз. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  7. ↑ „Блогер Олимжон Ҳайдаров қўлга олинди“. замон.уз. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  8. ↑ Сафаров, Илёс „О'збекистонда блогер ва журналистларнинг "фирибгарлик", "товламачилик" каби моддалар билан қамалиши то'хтамаяпти.“. Телеграм.орг. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  9. ↑ „«Ҳолат уюштирилган, акамдан хавотирдамиз», — блогер Олимжон Ҳайдаровнинг укаси“. газета.уз. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  10. ↑ „15 суткага қамалган блогер Олимжон Ҳайдаров 2 кундан сўнг озод қилинди. Унинг шеригига чиқарилган қарор ўзгаришсиз қолди“. кун.уз. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  11. ↑ „Блогерлар Олимжон Ҳайдаров ва Комил Аҳмедов 15 суткага қамалишди“. хабар.уз. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  12. ↑ 12,0 12,1 „Блогерлар Олимжон Ҳайдаров ва Комил Аҳмедов 15 суткага қамалди“. узрепорт.неwс. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  13. ↑ „Ўн беш суткага қамалган фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров икки кундан сўнг жазодан озод қилингани ма’лум бўлди“. дарё.уз. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  14. ↑ „Газ-свет муаммоларини ёритаётган блогер Олимжон Ҳайдаров 21 млн сўмлик жаримага тортилди“. озодлик.орг. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  15. ↑ „Блогер Олимжон Ҳайдаров 21 млн сўм миқдорида жаримага тортилди“. газета.уз. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  16. ↑ „Фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров митинглар ўтказиш тартибини бузиш ва ёлғон ахборот тарқатишда айбланиб, БҲМнинг 70 баравари миқдорида жаримага тортилди.“. кун.уз. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  17. ↑ „Блогер Олимжон Ҳайдаров 21 млн со'м жаримага тортилди“. репост.уз. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  18. ↑ „Блогер Олимжон Ҳайдаров 21 млн сўм жаримага тортилганидан норозилигини билдирди“. бугун.уз. 2023-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-июл 2023-йил.
  19. ↑ „Блогер Олимжон Хайдаров суд қарори устидан апелляция шикояти берди“. газета.уз. Қаралди: 30-июл 2023-йил.