Олатоғ
Qiyofa
(Olatovdan yoʻnaltirildi)
Олатоғ, Олатов – кўп йиллик қрр ва музликлари хдмда баландлик минтақалари бўлган тоғлар. Баланд тоғларда доимий қорлар оппоқ, яланғоч қоялар эса қорамтир, ўтлоқлар ям-яшил бўлиб кўринади. Олатоғ тоғлар номини ҳам билдиради. Масалан, Жунғария Олатови, Орқа Или Олатови, Кунгай Олатов, Терскай Олатов, Талас Олатови, Қирғизистон Олатови, Олатоғ сўзидаги „ола“ туркий тиллардаги ала (ола, ола була, гулли) сўзидан келиб чиққанлиги аниқ сезилади. Лекин мўғулча ола („тоғ“) сўзидан келиб чиққан деган тахминлар ҳам бор. Бошқа вариантида „ола“ арабча „олий“ (баланд) сўзидан олинган фикрлар ҳам мавжуд.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |