Окситан тили
Окситан тили, провансал тили — роман тилларидан бири; Жанубий Франсияда, шунингдек, Италия шимолида тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 10 млн. кишидан ортиқ. Лахжалари 2 гуруҳга булинади: шимолий окситан (лимузин, оверн, прованс-алп) ва ўрта окситан (лангедок, про-ванс), шу билан бирга алоҳида гаскон лаҳжаси ҳам мавжуд. Окситан тили франсуз тилига яқин булсада, бир қанча фонетик ва морфологик жиҳатлари билан ундан фарқ қилади. Адабий тили ХИ асрдан мавжуд, ХИИ—ХИИИ асрларда адабиёт тараққиёт чўқкисига кўтарилган. Ана шу даврда бир қанча лаҳжаларнинг қўшилишидан умумпровансал адабий тили шаклланган. ХИИИ асрда Пированснинг Шимолий Франсияга қўшиб олиниши Окситан тили вазифа дои-расининг кескин қисқаришига, унинг бир неча алоҳида лаҳжаларга бўлиниб кетишига олиб келди. Ҳозирги Окситан тилидаги адабиёт чекланган ҳолда, кўпинча оғзаки муомалада қўлланади. Ёзуви лотин графикаси асосида. Кад- ёзув ёдгорликлари Х—ХИ асрларда яратилган.[4]
| Окситан тили | |
|---|---|
|
| |
| Миллий номи | оccитан, ленга д'òc |
| Мамлакатлар | Франсия, Испания, Италия, Монако |
| Расмийлик ҳолати |
|
| Сўзлашувчиларнинг умумий сони | 2 000 000 (1999)[1] |
| Тартибловчи ташкилот | Cонселҳ де ла Ленга Оccитана/CЛО (Оccитан Лангуаге Cоунcил);[2] Cонгрèс Перманент де ла Ленга Оccитана[3] |
| Туркумланиши | |
| Туркум | Евроосия тиллари |
| Тил оиласи |
|
| Алифбоси | Лотин алифбоси |
| Тил кодлари | |
| ИСО 639-1 | оc |
| ИСО 639-2 | оcи |
| ИСО 639-3 | оcи |
Окситан тили (окситанча талаффузи: уциˈта; франсузча талаффузи: ɔк.си'тɑ̃) ёки Ленга д'òc (ˈлеŋɡɔ ˈðɔ(к); франсузча: Лангуэ д'оc) роман тилларидан бири бўлиб, унда Франсия жануби, Италиянинг Окситан водийи, Монако ва Испаниянинг Вал д'Аран минтақасида яшовчи қарийб 2 миллион аҳоли гаплашади. Окситан тили Каталония расмий тилларидан бири.[5] Окситанчага яқин тил каталан тилидир.
Манбалар
- ↑ « Де фаит, ле номбре дес лоcутеурс де л’оccитан а пу êтре эстимé пар л’ИНЕД данс ун премиэр темпс à 526 000 персоннес, пуис à 789 000, » ("Ин фаcт, тҳе нумбер оф оccитан спеакерс wас эстиматед бй тҳе Френч Демограпҳиcс Институте ат 526,000 пеопле, тҳен 789,000") Пҳилиппе Мартел, "Қуи парле оccитан ?" ин Лангуэс эт cитé (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-03-16 санасида архивланган) н°10, Деcембер 2007.
- ↑ CЛО'с статеменц ин Лингüистиcа Оccитана (онлине ревиэw оф Оccитан лингуистиcс). (ПДФ), 2018-07-30да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2013-01-08
- ↑ Cонгрèс перманент де ла лангуэ оccитане / Cонгрèс перманент де ла ленга оccитана - Ун ноувел органисме де рéгулатион де л’оccитан ау сервиcе дес усагерс эт дес лоcутеурс, 2012-01-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-01-08
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Парламент-cат.нет (ПДФ), 2013-08-26да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2013-01-08
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
