Чивинхўрлар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Чивинхўрлар (Мусcиcапидаэ) -чумчуқсимонлар туркуми оиласи. 70 га яқин уруғи ва 360 га якин тури бор. Ер юзининг Америкадан ташқари ҳамма қитъаларида учрайди, айниқса, тропик мамлакатларда кенг тарқалган. Танасининг уз. 110–180 мм, вазни 8—25 г. Кенг мустаҳкам тумшуғи асосида эгик қиллари бор. Уясини дарахтлар шохига қуради. 2— 10 (кўпроқ 68) та тухум қўйиб, модаси ёки иккала қуш 10—17 кун босади. Жўжаларини ҳам иккаласи 10—18 кун боқади. Ҳашаротлар, ўргимчаклар, капалаклар ва бошқа қанотли ҳашаротлар билан озиқланади. Айрим турлари уча олмайдиган умуртқасизлар (қўнғиз, кана, ўргимчаклар ва бошқалар)ни ейди. Кузда озиқ етишмаганда ўсимлик мевалари ва уруғлари билан ҳам озиқданади.