Андрé Мауроис
| Андрé Мауроис | |
|---|---|
|
|
Андрé Мауроис, Андре Моруа (тахаллуси; асл исми Эмил Эрзог; 1885-йил 26-июл, Эл-бёр – 1967-йил 9-октябр, Париж) – франсуз ёзувчиси. Франсия академияси аъзоси (1938-йилдан). „Камсухан полковник Брамл“ (1918) ва „Сергап доктор ОТреди“ (1922) романларида ўзи иштирок этган Биринчи жаҳон урушидан олган таассуротларини акс эттирган. „Бернар Кене“ (1926), „Тақдир ўйинлари“ (1928), „Оилавий давра“ (1932), „Она замин“ (1945) романлари франсуз халқи олий табақаси хаёти ҳақида.
М. адабийтанқидий эсселари, тарихий шахслар ҳақидаги китоб ва хотиралари билан машҳур. У „Ариел ёки Шелли ҳаёти“ (1923), „Байрон“ (1930), „Тургенев“ (1931), „Лелия ёки Жорж Санд ҳаёти“ (1952), „Олимпио ёки Виктор Гюго ҳаёти“ (1954), „Уч Дюма“ (1957), „Прометей ёки Балзак ҳаёти“ (1965) сингари асарлари билан хорижий адабиётда биографик роман жанрига тамал тошини қўйган. М. бу асарларида машҳур кишилар ҳаёти ва ижтимоий фаолияти фактларидан четга чиқмаган ҳолда улар ҳақида бадиийлаштирилган ҳужжатли роман ёзиш мумкинлигини исботлаб берди. М. ўз қаҳрамонларига бўлган меҳрли муносабатини ифодалаш орқали адабиётнинг инсонсеварлик моҳиятининг теранлашишига қисса қўшди.
М.нинг „Чоршанба бинафшалари“ туркумидаги ҳикоялари ўзбек тилига таржима қилинган.
Манбалар
- Мемуари, М., 1970.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Андрé Мауроисга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |