Македон тили (макед.: македонски јазик) — ҳинд-европа тиллар оиласига кирувчи жан. славян тилларидан бири, Македония Республикасининг расмий тили (2 млн. га яқин киши сўзлашади). Лаҳжалари ғарбий, шарқий, шим. гуруҳларга бўлинади. Адабий Македон тилида 5 та унли фонема (а, о, у, е, и)дан ташқари, „р“ ундоши ҳам бўғин ҳосил қилади. Урғусиз бўғинлар редуксияси учрамайди. „Х“дан бошқа барча шовқинли ундошлар жаранглиликжарангсизлик бўйича ўз жуфтига эга. Ундошлар қаторида қаттиқ — юмшоқлик кузатилади. Отларда келишик қўшимчалари йўқ, синтактик муносабатлар аналитик тарзда ифодаланади. Феъллар мураккаб замон шакллари тизимига эга. Македон тили алифбоси кирилл ёзувига, имлоси эса фонетик қонун-қоидаларга асосланган.[5]

Македон тили
Файл:Идиома маcедонио. ПНГ
Миллий номи Македонски јазик
Мамлакатлар  Шимолий Македония
 Албания
 Руминия[1]
 Сербия[2][3]
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 1,6[4] — 3,0 миллион.
Тартибловчи ташкилот Крсте Мисирков македон тили институти
Туркумланиши
Туркум Ҳинд-европа тиллари
Тил оиласи

Балт-Славян тиллари

Славян тармоқ
Жанубий славян
Шарқий жанубий славян
Алифбоси Кирилл ёзуви (Македон алифбоси)
Тил кодлари
ИСО 639-1 мк
ИСО 639-2 маc
ИСО 639-3 мкд

Манбалар