Ароид ўсимликлар
| Ароид ўсимликлар | |
|---|---|
|
Арум cонcиннатум гули | |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | ўсимликлар оиласи |
| Тип: | гул |
| Синф: | бир паллали ўсимликлар |
| Туркум: | кучаладошлар |
| Оила: | ароидли ўсимлик |
| Синонимлари | |
| |
Ароид ўсимликларнинг тарқалиш ҳудуди | |
Ароид[1] ўсимликлар, Кучаладошлар (лот.Араcеаэ) — бир паллали ўсимликлар катта туркуми оиласига мансуб бўлиб, 117 тип, 3000 га яқин турни ўз ичига олади[2].
Тарқалиши
Ароид ўсимликлар ҳар икки ярим шарнинг тропик ва субтропик ҳудудларида кенг тарқалган. Кўп ароид ўсимликлар мўтадил ҳудудларда, баъзилари эса субарктик ҳудудларда ҳам учрайди, аммо уларнинг тропик ҳудудлардан ташқаридаги турлари хилма-хиллиги кичик (турларнинг 10 % дан кам) қисмни эгаллайди.
Таснифи
Бу оила туркуми — ер, ботқоқ ва сув ўсимликлари бўлиб, илдизи тугунакли ёки ўқ илдизли ёки попук илдизли бўлиши мумкин. Тропик ҳудудларда ўсимлик жуда катта ўлчамда ўсади. Уларнинг кўпчилиги лиана(чирмовиқ) ва эпифит ўсимликлардир.
Пояси
Ароидлар шохлаши асосан симподиал, камдан-кам ҳолларда моноподиалдир. Ер усти шохланиши мавжуд эмас, бунинг натижасида илдизи орқали кўпаймайди. Кўпгина чирмашиб ўсадиганларнинг пояси шунчалик узун бўладики, ҳатто вертикал ҳолатини сақлай олмайди. Бу ўсимликлар асосан дарахтларга чирмашиб, ўзининг ҳаво-илдизлари ёрдамида дарахт танасига ёпишиб ўсади. Бу илдизлар геотропизмни намоён қилмайди, салбий гелиотропик хусусияти билан жуда таъсирчан. Улар дарахтга буралишдан четлашади, илдизнинг ёпишқоқ томони горизонтал равишда ўсиб, баъзан сезиларли узунликка этиб боради ва махсус туклар ёрдамида дарахт қобиғига ёпишади.

Ҳаво-илдизлари ёрдамида ўсимлик ҳаводан озуқа олади. Илдизнинг устки қисми асосан веламен қобиғи билан ўралган. Бу қобиқда ҳаводан намликни сўриш учун майда капилляр ҳужайралардан ташкил топган бўлиб, асосан ҳаводан озуқани шу капиллярлар ёрдамида сўриб олади ва веламеннинг ички ўзагида илдиз жойлашган бўлиб, озуқа шу орқали етиб боради.
Барги
Ароид барглари мунтазам бўлиб, кўп ҳолларда поя ва илдиз ўртасида жойлашган, баргбандли ёки баргбандсиз, турли ўлчам ва тузилишга эга. Барг шакллари турли туман (юмалоқ, тухумсимон, наштарсимон, тўғри чизиқли, нинасимон, юраксимон, доирасимон ва бошқалар) бўлиб, асосан тўрсимон найчалар ва кенг барг пластинкалар устунлик қилади. Япроқ пластинкасининг шакли ва ўлчами кўпинча ўсимлик ҳаётида ҳайратланарли даражада ўзгаради. Масалан, Монстера тенуис барги ўсимлик ўсгани сари эски баргларга нисбатан янги барглар катта ва қисмларга ажралган ҳолда бўлади.
Айрим ҳолларда барг банди ўзига сув йиғади ва ўзининг эпифит холатини намоён қилади. Масалан, Пҳилодендрон мартианум барг бандида ҳаводан намликни сўриб олади, барг банди хўдди кўзачага ўхшайди. кейинчалик ўсимлик шундан озиқланади.
Баргидаги чиқиш тўқималарида жуда кўп ва турли кимёвий элементлар сақлайди. Бу элементлар захарли бўлиб, асосан ўсимликни ҳайвонлардан ҳимоя қилади.
Гули
Барча ароид ўсимликларнинг гуллаши бир хил типда бўлади, одатда жуда қаттиқ бўлган "қулоқча"лар, бир қатор спирал шаклдаги, ҳар доим ҳам аниқ ажратилиши мумкин бўлмаган кичик ва ноаниқ гуллари мавжуд.
Гуллари икки жинсли ёки бир жинсли. Икки жинсли гулда 4-6 бошли ярим очиқ гулбанд, бир жинслида оддий очиқ гулбандсиз.
Чангчи бандиси 4-6 та, эркин ёки спесифик ҳолда ўсадиган синандрия кўринишида. Чангчиси тухумсимон ёки чўзинчоқ овал, очиқ, узнасига ёки энига ёрилган ҳолатда.
Ўсимликнинг меваси - бир ёки кўп уруғли, ёрқин рангли мева.
Гуллаши

Ароидлар гуллаши хилма-хиллиги билан ажралиб туради ва айрим ҳолларда гулбанди битта гулкосачага ўхшаган қоплама япроқ ҳосил қилгани учун битта гул сифатида айтилади. Бу қопалма япроқ турли ёрқин ранглар билан мужассамланган. Гулнинг юқори қисмида махсус суюқлик ажралади, бу гулни ҳашоротлар ёрдамида чангланишига олиб келади.
Чангланиши
Барча ўсимликларга ўхшаб асосан ҳашоротлар: чивинлар, асаларилар, қўнғизлар ёрдамида чангланади. Айрим манбаларда шиллиқуртлар ёрдамида ҳам чангланади[3].
Гулдан ажраладиган суюқлик нектарга ўхшаб ширин таъмли ёки ҳидли бўлмасдан балки, қўланса ҳидни эслатадиган ҳолда бўлади. Масалан, дунёдаги энг катта гул - Аморфофаллус Гигант (Аморпҳопҳаллус титанум) ўлик мурда ҳидини беради.
Синфланиши
Ҳозирги кунда ароидлар синфи 8 та осцинфни ўз ичига олади:
Турлар хилма-хиллиги
Аоридларнинг турлари ҳозирда 100дан ортиқ. Австрия ботаниги Генрих Вилгелм Шотт томонидан бу ўсимликнинг турлари кенг ўрганилган.
Манбалар
- ↑ Цвелёв Н. Н. О русских названиях семейств покритосеменних растений // Новости систематики висших растений : сборник. — М.—СПб.: Товарищэство научних изданий КМК, 2011. — Т. 42. — С. 24—29. — ИСБН 978-5-87317-759-2. — ИССН 0568-5443.
- ↑ Чристенҳусз, М. Ж. М. & Бйнг, Ж. W. (2016). "Тҳе нумбер оф кноwн планц спеcиэс ин тҳе wорлд анд иц аннуал инcреасе". Пҳйтотаха. Магнолиа Пресс. 261 (3): 201–217. дои:10.11646/пҳйтотаха.261.3.1.
- ↑ Жизнь растений. Том 5. Часть 1. Цветковые растения / Под. ред. Тахтаджяна А. Л.. — М.: Просвещение, 1980. — 430 с.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Ароидеи // Энциклопедический словарь Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). — СПб., 1890—1907
- Грудзинская И. А. Семейство аронниковые (Араcеаэ) // Жизнь растений. В 6-ти т. Т. 6. Цветковые растения / Под ред. А. Л. Тахтаджяна. — М.: Просвещение, 1982. — С. 466—493.
- Чуб В. Загадки ароидных // Цветоводство. — 2008. — № 3. — С. 58—61.
- Нелсон, Л. эт ал. (2007) Ҳандбоок оф Поисоноус анд Инжуриоус Планц. Неw Ёрк Ботаниcал Гарден.
- Маер-Чиссиcк, Ури; Лев, Эфраим (2016). "Wилд Эдибле Планц ин Исраэл Традитион Версус Cултиватион". Ин Янив, Зоҳара; Дудаи, Нати (эдс.). Медиcинал анд Ароматиc Планц оф тҳе Миддле-Эаст. Неw Ёрк: Дордречт: Спрингер. пп. 18–20. ИСБН 9789402406603. ОCЛC 1062304427.
- Ḳриспил, Ниссим (1985). А Баг оф Планц (Тҳе Усефул Планц оф Исраэл) (ин Ҳебреw). Вол. 3 (Ṭ.-М.). Жерусалем: Cана Публишинг Ҳоусе Лтд. ИСБН 965-264-011-5. ОCЛC 959573975
