Cарнот сикли
Карно сикли — навбатма-навбат ўзаро алмашиниб турувчи икки изотермик жараён ва икки адиабатик жараёндан иборат қайтар айланма иссиқлик жараёни. Уни биринчи бўлиб Ниcолас Лéонард Сади Cарнот ўрганган (1824). Расмда Карно сикли координаталари (босим) ва (ҳажм) да кўрсатилган. Карно сиклида иш жисми температура Г, ли иссиқ жисм билан таъсирлашиб, иссикликни олади (бунда буғ кенгаяди ва иш бажаради, изотерма ). Сўнгра иш жисми адиабатик кенгайиб, температура гача совийди (адиабата, ). Шу температура да иш жисми изотермик сиқилади ва у иссиқликни совиткичга беради (изотерма, ). Ниҳоят, иш жисми Тт температурали бошланғич ҳолатга қайтади (адиабата, )
Карно сиклининг фойдали иш коэффициенти фақат иситкич билан совиткичнинг температурасига боғлиқ бўлиб иш бажарувчи жисмнинг хоссаларига боғлиқ эмас.
Карно сиклини таҳлил қилиб, қуйидаги муҳим хулосаларга келиш мумкин: а) айнан бир хил шароитларда, яъни иситкич ва совиткичларнинг температуралари бир хил бўлганда барча қайтувчан машиналарнинг фойдали иш коэффициенти бир хил бўлади; б) қайтмас машинанинг фойдали иш коэффициенти иш шароити ўхшаш бўлган қайтувчан машинанинг фойдали иш коэффициентидан ҳамиша кичик бўлади. Карно сикли термодинамика ва теплотехниканинг ривожланишида муҳим рол ўйнайди[1].
Термодинамикада барча турдаги доиравий процесслардан Карно доиравий процесси ёки Карно сикли алоҳида аҳамиятга эгадир. Чунки, бу сиклда бирор жисмдан олинган иссиқлик энг фойдали тарзда ишга айлантирилади. Карно сикли иккита изотерма ва иккита адиабатадан иборат. Сиклни ишчи жисм температураси, иситкич температураси
га тенг бўлган пайтдан бошлаймиз (11-расм). Температуралар фарқи бўлмагани учун бунда иссиқлик ўтказувчанлик бўлмайди. Чунки, мақсадимиз максимал иш олиш бўлгани учун сиклда қайтмас процесслар бўлишига йўл қўймаслик керак. Ишчи жисм сифатида идеал газ олинган ҳолни кўрган маъқул, чунки идеал газ учун кенгайиш ва сиқилиш ишларини аниқ ҳисоблаш мумкин. Дастлаб ишчи жисм иситкич билан контактда бўлган ҳолда изотерма бўйлаб кенгайиб, иситкичдан олинган иссиқлик миқдори ҳисобига иш бажаради. Ишчи жисм 1 мол идеал газдан иборат бўлса, унинг кенгайишда бажарган иши.
(1)
га тенг бўлади.
Иккинчи босқичда газ иситкичдан ажратилади ва унинг температураси совуткич температураси га тенглашгунга қадар адиабата бўйича кенгайишга мажбур қилинади. Бу босқичда газнинг бажарган иши қуйидагига тенг бўлади:
Бу босқичда газнинг кенгайиши керак бўлган ҳажмининг қиймати ни қуйидаги
(3)
тенгламадан топиш мумкин. 3-ҳолатда система (газ) совиткич билан контактга лтирилади. Шу билан сиклнинг биринчи ярми тамом бўлади. Энди ишчи жисмни дастлабки ҳолатга қайтариш керак бўлади. Бу жараён ҳам икки босқичдан иборат бўлади. Дастлаб ишчи жисмни унинг совиткич билан контактини узмаган ҳолда 4-ҳолатгача изотермик сиқилади. Бунда ишчи жисм манфий иш бажаради ва у совуткичга иссиқлик миқдори беради. Бу иш қуйидагига тенг бўлади:
(4)
Ниҳоят ишчи жисмни совуткичдан изоляциялаб, у иситкич температурасигача қизигунча қўшимча адиабатик сиқилади. Бунинг учун 4- ҳолат шундай танланган бўлиши керакки, у қуйидаги
(5)
тенгликни қаноатлантириши керак. Сиклнинг охирги босқичида бажарилган иш
(6) га тенг бўлади.
Энди газ қайтадан бошланғич ҳолатда бўлади. Карно сикли натижасида системанинг ички энергияси ўзгармайди, шунинг учун ишчи жисмнинг бажарган иши
(7)
га тенг бўлади. (1), (2), (4) ва (6) тенгликлардан қуйидагини оламиз:
(8)
(3) ва (5) тенгликларни эътиборга олсак, эканлиги келиб чиқади, у ҳолда (8) ни қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин:
(9)
Карно сиклининг фойдали иш коэффициенти ҳуйидаги тенглик билан аниқланади:
(10)
Биз кўрган Карно сикли ўзининг барча босқичларида шундай амалга оширилдики, бунда барча жараёнлар қайтувчанлик йўли билан амалга оширилди, бу эса максимум иш бажарилишини таъминланишига олиб келди. Шунинг учун (10) формулада келтирилгандан юқорироқ фойдали иш коэффициентига эришиш принсип жиҳатидан мумкин эмас. Бу факт Карно теоремаларида ҳам ўз тасдиғини топган. Қуйида бу теоремаларни исбоциз келтирамиз: Карно сикли бўйича ишлайдиган иссиқлик машинасининг фойдали иш коэффициенти фақат иситкич ва совуткичнинг ва температурасига боғлиқ бўлиб, машинанинг тузилишига ва ишчи жисмнинг турига боғлиқ бўлмайди (1-теорема). Ҳар қандай иссиқлик машинасининг фойдали иш коэффициенти иситкич ва совуткичнинг худди шу температураларида Карно сикли бўйича ишлаётган идеал машинанинг фойдали иш коэффициентидан катта бўлиши мумкин эмас (2-теорема). Юқорида айтилганлардан иссиқлик машинасининг Ф.И.К. юқори бўлиши учун нималарга эътибор бериш кераклиги равшан бўлади. Биринчидан, машинанинг сикли иложи борича қайтар процессга яқин бўлишига интилиш керак. Иккинчидан, имконият борича иситкичнинг температурасини кўтариш ва совуткичнинг температурасини пасайтириш керак.
Карно сикли
Андоза:Иссиқлик машиналари,Сиклик жараёнлар
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |