Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
(IUCNdan yoʻnaltirildi)
Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи
Қисқартма ТМХИ (ИУCН)
Тури халқаро ташкилот
Мақоми нотижорат ташкилот
Шиори Унитед фор Лифе анд Ливелиҳоодс
Мақсади табиатни асраш
Ишга тушган санаси 1948-йил, октябр
Жойлашуви Руэ Мауверней 28, 1196 Глан, Швейсария
Асосчи(лар)и Жулиан Ҳухлей
Президенти Разан Ал Муборак
Директори Бруно Оберле[1]
Даромад CҲФ 140.7 миллион / УС$148 миллион (2019)[2]
Ишчилар сони тахминан 1 100 (дунё бўйлаб)
Аъзолари 1,400
Вебсайти иуcн.орг

Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи, ТМХИ (инглизча: Интернатионал Унион фор Cонсерватион оф Натуре анд Натурал Ресоурcес (ИУCН) 1948-йилда ташкил этилган халқаро нотижорат ташкилотдир. Сайёра биологик хилма-хиллигини сақлаш муаммоларини ёритиб боради; турли мамлакатларда бўлиб ўтаётган янгиликлар, конгресслар, сайёрамизнинг турли минтақаларида алоҳида муҳофазага муҳтож турлар рўйхатини тақдим этади. Ташкилот БМТ Бош Ассамблеяси ҳузурида кузатувчи мақомига эга. Иттифоқ табиат ва биологик хилма-хилликни асраш бўйича қатор халқаро конвенсияларни амалга оширишда муҳим рол ўйнайди. Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш фонди ва Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш мониторинги марказини яратишда қатнашган. ТМХИ тарихи давомида табиат манфаатларини маҳаллий халқларнинг манфаатларидан устун қўйгани учун танқид қилинган. Унинг бизнес сектори билан яқин алоқаси сўнгги йилларда мунозараларга сабаб бўлмоқда[3][4].

Тарихи

Julian Huxley 1964
Жулиан Ҳухлей – ЮНЕСКОнинг биринчи Бош директори, ТМХИни яратиш ташаббускори

ТМХИ 1948-йил 5-октябрда Фонтанблода (Франсия) ташкил топган бўлиб, ЮНЕСКО томонидан рағбатлантириладиган ҳукуматлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилотлари вакиллари Табиатни Муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқини (ТМХИ) ташкил этиш расмий актини имзолаши билан ташкил этилган. Янги ташкилот яратиш ташаббуси ЮНЕСКО ва айниқса унинг биринчи бош директори, британиялик биолог Жулиан Ҳухлейдан[5] чиққан. Ташкил этилган вақтда ИУПН табиатни муҳофаза қилишнинг тўлиқ спектрига бағишланган ягона халқаро ташкилот бўлган (Бирд Cонсерватион Интернатионал, ҳозирги БирдЛифе Интернатионал, 1922-йилда ташкил этилган).

ТМХИ илгари Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (1948–1956) ва Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (1990–2008) каби номларда фаолият юритган.

Ташкилотнинг бош қароргоҳи Глан шаҳрида (Швейсария) жойлашган. ТМХИ таркибига 1400 дан ортиқ давлат ва нодавлат ташкилотлар аъзо. 16 000 га яқин олим ва экспертлар ТМХИ комиссияларида ихтиёрий равишда қатнашаганлар. Унда 50 дан ортиқ мамлакатларда 1000 га яқин ходимлар ишлайди[6].

Вазифалари

Иттифоқ вазифаси бутун дунё бўйлаб жамиятларга табиатнинг яхлитлиги ва хилма-хиллигини сақлаш ва табиий ресурслардан барча адолатли фойдаланиш ва экологик жиҳатдан фойдали бўлишини таъминлашга таъсир қилиш, рағбатлантириш ва ёрдам беришдан иборат.

Иттифоқ таркибига аъзолардан ташқари 6 та илмий комиссия ва профессионал котибият киради.

ТМХИ табиатни муҳофаза қилиш учун жамоатчилик ёрдамини сафарбар қилишни мақсад қилмаган. У ҳукуматлар, бизнес ва бошқа манфаатдор томонларнинг ҳаракатларига маълумот ва маслаҳатлар бериш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш орқали таъсир ўтказишга ҳаракат қилиб келади. Ташкилот бутун дунё бўйлаб турларнинг сақланиш ҳолатини баҳоловчи ТМХИ Қизил рўйхатини тузиш ва нашр этиши билан кенг жамоатчиликка маълум[6].

Муҳофаза мақоми

1963-йилдан бери ТМХИ йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларининг халқаро рўйхатини (Қизил китоб) сақлаб келмоқда. У қуйидаги муҳофаза мақомларига ажратилади:

Status iucn3.1
ТМХИ 2007-йилга мувофиқ муҳофаза мақомлари
  1. „Қирилиб кетган“ ЭХ (инглизча: Эхтинcт)
  2. „Ёввойи табиатда қирилиб кетган“ ЭW (инглизча: Эхтинcт ин тҳе Wилд)
  3. „Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида“ CР (инглизча: Cритиcаллй Эндангеред)
  4. „Қирилиб кетиш арафасида“ ЭН (инглизча: Эндангеред)
  5. „Заиф“ ВУ (инглизча: Вулнерабле)
  6. „Заиф ҳолатга яқин“ НТ (инглизча: Неар Тҳреатенед)
  7. „Муҳофазага муҳтож“ CД (инглизча: Cонсерватион Депендент)
  8. „Хавф даражаси паст“ ЛC (инглизча: Леаст Cонcерн)
  9. „Етарлича маълумот мавжуд бўлмаган“ ДД (инглизча: Дата Дефиcиэнт)
  10. „Хавф даражаси баҳоланмаган“ НЕ (инглизча: Нот Эвалуатед)

Муҳофаза қилинадиган ҳудудларнинг таснифи

1979-йилдан бошлаб ТМХИ тизимни жорий қилади ва 1994-йилда тизим такомиллаштирилади, унга кўра Ердаги барча қўриқланадиган ҳудудлар уларни яратиш ва бошқариш мақсадларига кўра таснифланади:

  • Иа ва б тоифалари: қўриқхона – табиати ўз ҳолича сақланган, тўлиқ ҳимояланган ҳудуд;
  • ИИ тоифа: миллий боғ – туризм билан биргаликда экотизимларни муҳофаза қилиш;
  • ИИИ тоифа: табиат ёдгорлиги – диққатга сазовор жойларни муҳофаза қилиш;
  • ИВ тоифа: буюртма қўриқхона – фаол бошқариш орқали яшаш жойлари ва турларини сақлаш;
  • В тоифа: ҳимояланган қуруқлик ва денгиз манзаралари – қуруқлик ва денгиз манзараларини ҳимоя қилиш ва дам олишни ташкил этиш;
  • ВИ тоифа: бошқариладиган ресурсларга эга қўриқланадиган ҳудудлар – экотизимлардан тежамкор фойдаланиш (охирги киритилган, ҳимояланишнинг оғир ҳолати бўйича у ИИИ ва ИВ орасида [7]).

Аъзолари

Иттифоқ таркибига ҳам давлат, ҳам нодавлат ташкилотлар киради. Улар иттифоқ сиёсатини, унинг глобал иш дастурини белгилайди ва ТМХИ Бутунжаҳон Конгрессида Кенгашни сайлайди. Аъзо ташкилотлар миллий ва минтақавий қўмиталар шаклида тузилган.

Бошқаруви

  • Андрей Банников Григоревич – ТМХИ вице-президенти (1972—1978), глобал миқёсда „Жаҳон табиатни муҳофаза қилиш стратегияси“, „Табиат хартияси“ ва Низомнинг янги таҳрири каби бир қатор муҳим ҳужжатларни ишлаб чиққан.

Комиссиялар

IUCN-1978
1978-йил 25-сентябр куни Ашхободда бўлиб ўтган Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг ХИВ Бош Ассамблеясига бағишланган откритка ва СССР штампи (пастда). 1978-йил 5-октябр
USSR 1978
  • Турларни асраб қолиш комиссияси (ССC)
ССC Иттифоққа турларни сақлашнинг техник жиҳатлари бўйича маслаҳат беради ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларга қарши чоралар кўради. Комиссия хавф остидаги турларнинг Қизил рўйхатини тузади.
ССC гуруҳлари:
  • Антилопалар бўйича мутахассислар гуруҳи (АСГ)
АСГ антилопаларнинг барча турларини ўрганиш ва сақлаш бўйича дунёдаги етакчи ташкилотдир. Бу антилопаларни ўрганиш, мониторинг қилиш ва сақлаш билан шуғулланадиган мутахассисларнинг халқаро уюшмаси. АСГнинг умумий мақсади бутун дунё бўйлаб антилопа ва уларнинг яшаш ҳудудларини узоқ муддатли сақлаш бўйича саъй-ҳаракатларни рағбатлантириш ва иложи бўлса, антилопа турларини, популяцияларини ва субпопуляцияларини тиклашдир[8].
  • Бутунжаҳон муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар комиссияси (WCПА)
WCПА қуруқлик ва денгиз қўриқланадиган ҳудудларнинг халқаро вакиллик тармоғини тарғиб қилади ва бошқаради.
  • Атроф-муҳит ҳуқуқи бўйича комиссия (CЕЛ)
CЕЛ янги ҳуқуқий тушунчалар ва механизмлар орқали атроф-муҳит қонунларини ишлаб чиқишни илгари суради.
  • Экологик, иқтисодий ва ижтимоий сиёсат комиссияси (CЕЭСП)
CЕЭСП биологик хилма-хилликни сақлаш ва барқарор фойдаланиш учун иқтисодий ва ижтимоий омиллар бўйича экспертиза ва сиёсий маслаҳатлар беради.
  • Таълим ва алоқа комиссияси (МСК)
МСК манфаатдор томонларга табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш бўйича ваколат бериш ва ўқитиш учун алоқа ва таълимдан стратегик фойдаланиш тарафдори.
  • Экотизимларни бошқариш комиссияси (CЕМ)
CЕМ табиий ва ўзгартирилган экотизимларни бошқариш бўйича тажрибани тақдим этади.

Мукофотлари

1993-йилда ташкилот „Мовий сайёра“ мукофотига сазовор бўлган.

Танқид

ТМХИ (1980-йилларгача) одамларни, шу жумладан аборигенларни қўриқланадиган ҳудудлардан олиб ташлашни ўз ичига олган „Еллоwстоне модели“ га содиқлиги учун танқид қилинган. Ушбу сиёсатнинг энг машҳур мисоли Африкадаги миллий боғлардан масаиларнинг кўчирилиши бўлган[3][9]. Ташкилот, шунингдек, Ветнамдаги Cоcа-Cола каби давлат идоралари ва йирик тижорат компаниялари билан жуда яқин ҳамкорлик қилгани учун танқид қилинган.

Манбалар

  1. ↑ „Разан ал Мубарак беcомес фирст wоман фром тҳе Араб wорлд то ҳеад ИУCН“ (2021-йил 8-сентябр).
  2. ↑ „ИУCН 2019 Аccоунц“ (Wайбаcк Мачине сайтида 11 Деcембер 2021 санасида архивланган). ИУCН. Ретриэвед 23 Жулй 2022.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Кеня: Тҳе Маасаи Станд уп то ИУCН Дисплаcемент Аттемпц фром тҳеир Форест“. Wорлд Раинфорест Мовемент. 2017-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 2-декабр.
  4. ↑ Блоcк, Бен „Энвиронменталисц Спар Овер Cорпорате Тиэс“. Wорлдwатч Институте. wорлдwатч.орг. 2018-йил 16-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-март.
  5. ↑ Тҳе греэн wеб: а унион фор wорлд cонсерватион. Эартҳсcан(ингл.). ИСБН 1 85383 595 1. 
  6. ↑ 6,0 6,1 „Абоут ИУCН“. ИУCН. 2021-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 17-ноябр.
  7. ↑ „Архивированная копия“. 2016-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-январ.
  8. ↑ „Антелопе Спеcиалист Гроуп“. 2017-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 16-март.
  9. ↑ Блоcк, Бен „Энвиронменталисц Спар Овер Cорпорате Тиэс“. Wорлдwатч Институте. wорлдwатч.орг. 2018-йил 16-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-март.

Ҳаволалар