Моҳият ва ҳодиса
Моҳият ва ҳодиса — фалсафий тушунчалар. Моҳият нарсаларнинг ички мазмуни бўлиб, уларнинг турли туман хоссалари ва муносабатларини яхлит акс эттиради. Ҳодиса нарсанинг бирор тарзда зоҳир бўлиши, ташқи мавжудлик шаклидир. Инсоннинг билиши дастлаб ҳодисаларни билишдан бошланади, сўнг унинг моҳиятини тушуна бошлайди. Моҳият нарсаларни чуқур таҳлил қилиш натижасида, амалиёт жараёнида билиб борилади. Фаннинг вазифаси борлиқдаги ҳодисаларни уларнинг белги ва хусусиятлари остида ётган моҳиятни излаб топишдан иборат. М. ва ҳ. тушунчалари инсон билимлари тизимининг ҳамма соҳаларига тегишли бўлиб, дунёни билишнинг методологик воситаси ҳисобланади. Нарсаларнинг доимо ўзгариб ва ривожланиб туриши жараёнида уларнинг моҳияти, шунга мос тарзда ҳодисалар ҳам ўзгариб туради. Моҳиятдаги ҳар қандай жузъий ўзгариш муқаррар равишда ҳодисада ифодаланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |