Абу Али ал-Мансур
Qiyofa
(Hakimdan yoʻnaltirildi)
- Зиёсферада исми Ҳаким бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Ҳаким (985-1021) — Фотимийлар сулоласидан бўлган халифа (996 йилдан). Ҳаким даврида Фотимийлар халифалиги ниҳоятда кучайган. Ҳаким ички сиёсатида фуқаролар (айниқса христиан ва яҳудийлар) оммавий равишда таъқиб этилган; баъзан сунний-мусулмонлар ҳам қувғин қилинган. Ҳаким ҳукмронлиги охирида саройда шиаларнинг роли ошган, уларнинг таъсири остида Ҳаким (1017 ёхуд 1018 йил) ўзида Аллоҳ мужассам этилганини эълон қилган; буни эътироф этган қавмлар друзлар фирқасини ташкил этган. 1021-йил 13-феврал да Ҳаким сайил қилиб юрган чоғида сирли равишда ғойиб бўлган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |