Гидравлик узатма
Гидравлик узатма — машина, станок ва механизмларда бошқарувчи (етакчи) валдаги механик энергия ёки ҳаракат бошқарилувчи (етакланувчи) валга суюқлик воситасида узатиб бериладиган механизмлар мажмуи. Асосан ҳажмий ва гидродинамик турлари бор. Вазифасига кўра, механик энергия ўзгартириш ёки узатишга мўлжалланган ёки бошқаришни автоматлаштириш мақсадида ҳаракатни ўзгартиришга мўлжалланган хилларга бўлинади. Етакчи куч ва буровчи моментининг қиймати ўзгартирилиб узатиладигани гидравлик узатма гидротрансформатор, ўзгартирилмай узатиладигани гидромуфта дейилади. Масалан, гидромуфта (раем) суюқпик тўлдирилган корпус 1, марказдан қочирма насосга ўхшаб ишловчи импеллер 2 ва гидротурбина иш ғиддирагига ўхшаб ишловчи репеллер 3 дан иборат. Гидравлик узатманинг иши марказдан қочирма куч ва буровчи момент таъсирига асосланган. Валларни бирбиридан ажратиш учун муфта корпусини суюқликдан бўшатиш ёки суюқлик билан тўлдириш керак. Гидравлик узатма узатмалар сонини оҳиста, поғонасиз, шовқинсиз ўзгартиришга имкон беради. Гидравлик узатма автомобиллар, самолётлар, теплоходлар, тепловозлар, станоклар, вентиляторлар, насослар ва бошқаларда кенг қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |