Хан
Qiyofa
(Gann Ottodan yoʻnaltirildi)
Хан (Ҳаҳн), Ганн Отто (1879.8.3, Франкфурт Майн 1968.28.7, Гёттинген) — немис физиги ва радиокимёгари. Марбург ва Мюнхен университетларида ўқиган. Берлинда профессор (1910-1934), Берлиндаги кимё институтида директор (1938-йилдан), М. Планк жамияти президенти (1946-1960), фахрий президенти (1960-йилдан). Асосий илмий ишлари радиоактивликни тадқиқ этишга бағишланган. Бир неча изотоплар ва янги радиоактив элемент — протактинийни кашф қилган (Л. Майтнер билан ҳамкорликда). Жаҳонда биринчи бўлиб табиий радиоактив элементларда ядро изомерияси ҳодисасини (1921), уран ядроларининг нейтронлар таъсирида бўлинишини топган (1938, Штрасман билан ҳамкорликда) (қаранг Ядро реашияси). Нобел мукофоти лауреати (1945) бўлган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |