Ёруққа қарай олмаслик
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Ёруққа қарай олмаслик, фотофобия — кўзнинг табиий ёки сунъий ёруққа ўта сезувчанлиги. Бунда кўздан ёш оқади, худди бир нарса кадалаётгандек кўз қовоқлари тортишиб, оғриқпайдо бўлади. Одатда, киши нормал ёруғликка қарай олади, агар ёруглик ошиб кеца, ноҳушлик сезилади, кўриш ёмонлашади. Бу табиий ҳол бўлиб, касаллик белгиси ҳисобланмайди. Ёруққа қарай олмасликда киши нормал ёруғликка ҳам қарай олмайди. Кўзга чанг , турли зарралар ва б. ёт жисмлар тушганда, кўз турли газлардан таъсирланганда Ёруққа қарай олмаслик рўй беради. Кўзнинг мугуз пардаси шикастланганда, тўр пардага ортиқча ёруг таъсир этганда, унинг ташқи пардалари (мугуз варангдор пардалар) яллиғланганда, баъзи инфексион касалликлар (грипп, қизамик ва б.)дан асорат қолганда ҳам киши ёруққа қарай олмайди. Кўз касалликлари — конъюнктивит, кератит, иридоциклит ва б.да ёруғни сезувчанлик ортади. Шунинг учун Ёруққа қарай олмаслик аломати пайдо бўлганда дарҳол кўз докторига мурожаат қилиш зарур. Давоси: асосий касаллик бартараф қилинади, қора кузойнак тақиб юриш тавсия этилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |