Франклин Д. Роосевелт
| Франклин Д. Роосевелт | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
30-январ 1882-йил Хайд Парк, Ню Ёрк, АҚШ |
| Вафоти |
12-апрел 1945-йил (63 ёшда) Жоржия, АҚШ |
| Фуқаролиги |
|
| Имзоси |
|
Франклин Делано Роосевелт (талаффузи: Франклин Делано Рузвелт; 1882-йил 30-январ, Хайд Парк, Ню Ёрк — 1945-йил 12-апрел, Уорл Спрингс, Жоржия) — АҚШнинг 32-президенти (1933-1945). Демократлар партиясидан (4 марта президентликка сайланган).
Ҳаёти
Франклин Делано Роосевелт 1882-йил 30-январда туғилган. Гарвард ва Колумбия университетларини тугатган. Ню Ёрк штати губернатори (1928-йилдан), ҳуқуқшунос. Рузвелт ижтимоий соҳада меҳнаткаш омма манфаатини кўзлаб бир неча ислоҳотлар ўтказган ("Янги курс"). Иккинчи жаҳон уруши бошлангач, фашистлар Германиясига қарши бўлган Буюк Британия, Франсия ва СССРни қўллаб-қувватлаш (1941 й. июндан) тарафдори, гитлерчиларга қарши коалицияни тузишда муҳим ҳисса қўшган. БМТни тузишга ва урушдан кейинги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият берган[1].
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Франклин Д. Роосевелтга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Шахсият ҳақидаги ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |