Эрос (сайёра)
Qiyofa
(Erosdan yoʻnaltirildi)
Эрос — Қуёш системасидаги кичик сайёра. 1898-йил немис астрономи Г.Витт кашф этган. Э. Қуёш атрофини 1,76 йилда тўлиқ бир марта айланиб чиқади. Сайёра орбитасининг чўзиқлиги (е=0,233) катта бўлгани учун унинг кўринма юлдуз катталиги — 6,7 дан 11,3 гача ўзгариб туради. Э. гантел шаклида бўлиб, унинг энг узун қисми 40 км, энг қисқаси 14 км. Орбитасининг эклиптикага оғмалиги 10°, 83, Қуёшдан ўртача узоқлиги 1,458 астрономик бирликка тенг. Ҳар 37 йилда Ерга жуда яқин келади ва Э. кузатилиб, Қуёш параллакси аникланади. Э. Ерга 1975-йилда яқинлашган ва Ер билан орасидаги масофа 28 млн. км га тенг бўлган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Астрономияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |