Эразм роттердамлик
| Эразм роттердамлик |
|---|

Эразм роттердамлик, Дези дерий (1469.28.10, Роттердам – 1536.12.7, Базел) – Уйғониш даври гуманистолими. 1499-йил Париж университетининг теология факултетини тугатган. Янги аҳднкт оригинал матнини тиклаган, 1517-йил уни юнонча оригиналидан биринчи босма нашрини ва ўзининг лотин тилига таржимасини амалга оширган. Бу нашрга ёзган шарҳида Эразм роттердамлик черковни илк христианлик мавқеида туриб танқид қилган. Асосан расмий черков мафкураси томонида турган. Гарчи ўз асарлари билан обектив жиҳатдан Реформацияга. кўмаклашган бўлса ҳам, бу ҳаракатга салбий муносабатда эди. Асосий асарлари: „Мақоллар китоби“ (1500; қадимий дунё муаллифларининг афоризмлар ва латифалари тўплами), „Оилавий суҳбатлар“ диалоглар тўплами (1518) ва „Овсар хоним мақтови“ (1509).
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Викиомборда „Эразм роттердамлик“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |