Ренé Десcартес
| Ренé Десcартес | |
|---|---|
|
| |
| Болалари | Франcине Десcартес |
Ренé Десcартес (талаффузи: Рене Декарт; 1596-йил 31-март, Лаэ, Турен — 1650-йил 11-феврал, Стокголм) — франсуз файласуфи, олими, математиги, физиги, физиологи. Рене Декарт Ла-Флеш иезуит коллежида таълим олди, юнон тили ва лотин тилларини, математика ва фалсафани ўрганди. 1629-йилда Нидерландияга кўчиб бориб, фан билан машғул бўлган. Қиролича Кристина таклифи билан 1649-йилда Швецияга боради ва ўша жойда вафот этади. Декарт фалсафаси унинг математикаси, космогонияси, физикаси билан боғлиқ. Математикада аналитик геометрия асосчиларидан бири (тўғри бурчакли координаталар тизими унинг номи билан аталади), ўзгарувчи миқдор ва функсия тушунчасини берган („Геометрия“, 1637-йил), бир қанча алгебра белгиларини жорий қилган. Декарт „Диоптрика“ (1637-йил) асарида ёруғлик нурининг икки муҳит чегарасида синиши ҳақидаги қонунни баён қилган. Ҳаракат миқдорининг сақланиш қонунини таърифлаган. Осмон жисмларининг юзага келиши ва ҳаракати материя зарраларининг уюрма ҳаракатидан деб тушунтирувчи назария (Декарт уюрмалари) муаллифи. Декарт физиологияга оид бир қанча тажрибалар ўтказди ва биринчи бўлиб шарциз рефлекс ҳақидаги тасаввурни яратди. Рене Декарт Дордрехт мактабининг директори Исааc Беэcкман билан танишди ва Исааc Беэcкман учун мусиқа тўпламини 1618-йилда ёзди, 1650-йилда нашр этди[1].
Фалсафаси
Декарт фазо материя билан тўла, материясиз фазо йўқ, деб билган. Декарт фалсафаси асосида жон ва тана, „фикрловчи“ ва „кўламли“ субстансия дуализми ётади. Материяни кўлам (ёки фазо) га тенглаштирган, ҳаракатни жисмларнинг ўз жойини ўзгартиришидан иборат деб билган. Декарт фикрича, ҳаракатнинг умумий сабабчиси худо бўлиб, худо материя, ҳаракат ва осойишталикни яратган. Инсоннинг жонсиз аъзои бадани тафаккурга ва иродага эга жон боғлаб туради. Декарт фалсафаси худо, жисм ва жондан иборат учта туғма ғоя бор деган қоидага асосланади. Декарт худонинг мавжудлигини, ташқи оламнинг реаллигини исботлашга ҳаракат қилган. Декарт ғоясига кўра, инсоннинг моҳияти унинг фикрлашидадир. „Фикрлаяпман, демак мавжудман“ деган фикри шундан келиб чиққан. Декартнинг фикрича, илмда ишончли, исботланган, тажрибада текширилган дастлабки асосий икки йўл билан — биринчиси индуксия ва анализ орқали, иккинчиси — дедуксия ва синтез орқали излаб топилади. Декарт иккинчи йўлни маъқул йўл деб ҳисоблайди. Декарт инсон ақл-идрокининг билиш жараёнидаги ўрнига юксак баҳо беради. Декарт: „Ҳар бир хулосага шубҳа билан қараш керак“, — дейди. Декарт ҳар жиҳатдан рационал-файласуф бўлиб, ХВИИ—ХВИИИ аср фалсафаси ва фани тараққиётига салмоқли ҳисса қўшди. Декартнинг фалсафа ва табиацҳуносликка оид таълимотлари таъсирида вужудга келган илмий мактаблар мажмуаси картезийчилик фалсафаси номи билан машҳур бўлди.
Ҳарбий фаолияти
Декарт 1618-йилда профессионал ҳарбий офицер бўлишни хоҳлайди. Декарт ёлланма аскар сифатида Морис Нассау қўмондонлиги остида Бредадаги протестант Голландия штатлари армиясига қўшилди. Кейинчалик Симон Стевиндан ҳарбий муҳандисликни ўрганишни бошлайди[2]. Декарт 1619-йилдан бошлаб Бавария католик герсоги Максимилиан хизматида бўлган[3]. Декарт 1620-йил ноябрида Прага яқинидаги Оқ тоғ жангида қатнашган[4][5].
Ўлими
Декарт қиролича Кристина туғилган кунидан сўнг ҳафтасига уч марта эрталаб соат 5 да унинг совуқ ва қурғоқчил қалъасида дарс беришни ташкил қилди. 1650-йил 1-февралда у пневмонияга чалинди ва 11-февралда Чанутда вафот этди[6].
Асарлари
Асосий асарлари: „Геометрия“ (1637-йил), „Метод ҳақида мулоҳазалар“ (1637-йил), „Фалсафа асослари“ (1644-йил) ва бошқа асарлар.
Манбалар
- ↑ МcҚуиллан, Ж. C. 2016. Эарлй Модерн Аэстҳетиcс. Ланҳам, МД: Роwман & Литтлефиэлд. п. 45 (Wайбаcк Мачине сайтида 1 Аугуст 2020 санасида архивланган).
- ↑ Гаукрогер 1995, с. 66.
- ↑ „Ренé Десcартес – Биограпҳй“ (эн). Матҳс Ҳисторй. 2017-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-сентябр.
- ↑ Паркер, Н. Геоффрей. 2007. „Баттле оф Wҳите Моунтаин (Wайбаcк Мачине сайтида 9 Май 2015 санасида архивланган)“ (ревисед). Энcйcлопæдиа Британниcа.
- ↑ Жефферй, Р. 2018. Принcесс Элисабетҳ оф Боҳемиа: Тҳе Пҳилосопҳер Принcесс. Ланҳам, МД: Лехингтон Боокс. п. 68 (Wайбаcк Мачине сайтида 8 Новембер 2020 санасида архивланган).
- ↑ Бруно, Леонард C.. Матҳ анд матҳематиcианс: тҳе ҳисторй оф матҳ дисcовериэс ароунд тҳе wорлд, Бакер, Лаwренcе W., Детроит, МИ: У Х Л, 2003 — 104-бет. ИСБН 978-0-7876-3813-9. ОCЛC 41497065.
Адабиётлар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Ренé Десcартесга тегишли иқтибослар мавжуд. |