Кўҳнадарё
| Кўҳнадарё | |
|---|---|
|
| |
| Давлат | |
Кўҳнадарё, Дарёлиқ — Амударёнинг қуриб қолган ўзани. Амударё музлик даврида шу ўзандан оқиб,чучук сувли Сариқамиш кўлига қуйилган. Ҳозир қад. дарё оқизиқлари ва шўрхоклар билан тўлган. Урганч шаҳри яқинидан бошланиб, шимоли-ғарбга йўвалади.Тошҳовўз воҳаси орқали Кўҳна Урганч шаҳригача боради, ундан ғарбга йўвалиб, Бўтен тоғи яқинида икки тармоққа ажралади. Ўз. 300 км. К.нинг икки четида ариқ, каналларнинг излари учрайди. Амударё тошганда суви К.га кириб боради. 1878-йилги катта тошқинда Амударёнинг суви К. орқали Сариқамиш кўлига қуйилиб, кўл суви сатҳини 8 м кўтарган. К. атрофида барханлар учрайди. Унинг терраса (кўҳна қайир)ларида қамиш, қўға, юлғун, оқбош, янтоқ ва бошқа ўсади. Тўқайзорлар ҳам бор. Кейинги йилларда К. коллектор бўлиб хизмат қилмокда. Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Туркманистоннинг Тошҳовўз вилоятидаги сизот сувлар К.дан Сариқамишга оқизилмокда.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Дарё ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |