Денгиз чўчқачалари (Cавиа) — чўчқачалар оиласининг бир уруғи. Танасининг узунлиги 35 см гача, думи калта, ташқи томондан кўринмайди. Орқа оёқ панжаси 3 бармоқли. 5–6 тури бор. Жанубий Америкада ялангликларда учрайди. Ин ковлайди ёки бошқа ҳайвонлар жойини эгаллайди. Кечаси ва шомда озиқланишга чиқади. Йил давомида кўпаяди, 1–4 бола туғади. 8 йилга яқин яшайди. Денгиз чо'чқачалани хонакилаштиришган зотлари исте'мол қилинади. Европага денгиз ортидан келтирилганлиги туфайли денгиз чо'чқачалари деб атала бошлаган. Лаборатория ҳайвонлари. Катта-кичиклиги, юнгининг ранги ва тузилиши билан бир-биридан фарқ қиладиган бир қанча зотлари бор.

Денгиз чўчқачалари
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил