Ауксион
Ауксион (лотинча ауcтион) — махсус ким-ошди савдо бозорлари; товарларни талабгор ҳаридорларга сотиш.
Ауксионда савдо товарларнинг нисбатан чекланган рўйхати бўйича, оммавий сотувга қўйиш йўли билан ўтказилади. Ауксион эълон қилинган вақтда ва маълум даврда ўтказилади. Бунда товарларнинг бозорга келиб тушиш мавсуми ва ҳажми ҳисобга олинади. Ауксион савдосида намуна товарлар рўйхатда кўрсатилган тартибда савдога қўйилади, харидорлар орасида энг юқори нархни таклиф қилган киши товарни сотиб олади.
Ауксионларда санъат асарлари, ноёб буюмлар, коллексиялар ҳам сотилиши мумкин. Савдо ярмаркалари маълум вақтда ўтказилиб, бу ерда товарлар улгуржи равишда олди-сотди қилинади. Товар савдоси унинг эгаси билан савдо фирмаси ўртасида юз бериб, унда бевосита истеъмолчи қатнашмайди.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |