Асака (шаҳар)
Асака | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°38′0″Н 72°14′0″Э / 40.63333°Н 72.23333°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Андижон вилояти |
| {{{туман_тури}}} | Асака (туман) |
| Ҳукумат | |
| Асос солинган | 1924 |
| Илк эслатилиши | Х аср |
| Аввалги номлари |
Ассаке Зеленск (1924–1937) Ленинск (1937–1991) |
| Қачондан бери шаҳар | 1991 |
| Майдон | 91 км2 (35 кв ми) |
| Иқлим тури | континентал |
| Расмий тил(лар)и | ўзбекча |
| Аҳолиси (2023) |
120 000 |
| Миллий таркиб | ўзбеклар |
| Конфессиявий таркиб | Мусулмонлар |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +99874 |
| Автомобил коди | 60 |
|
| |
Асака (1937—1991-йилларда Ленинск) — Андижон вилоятидаги шаҳар (1937-йилдан). Асака туманининг маъмурий маркази ҳисобланади. Андижон — Тошкент темир йўлидаги Асака стансиясидан 4 км. Марғилон, Фарғона ва Андижонга борадиган автомобил йўллари кесишган жойда. Асакадан Андижон шаҳригача 16 км. Шаҳар адирлар ёқалаб оқаётган Шаҳрихонсой соҳилида, денгиз сатҳидан 495 м баландликда жойлашган. Унинг ён атрофини пахта далалари, ён-бағирларини боғлардан иборат адирлар ўраб туради. Июлнинг ўртача температураси 26, Г, январники — 2,9°. Вилоятнинг Андижондан кейинги йирик индустриал шаҳри. Аҳолиси 52,8 минг кишини ташкил этади (2000).
Этимологияси
Шаҳар номининг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар бор. Айрим тадқиқотчилар (профессор Т. Ширинов) „Асака“ номини Фарғонада милоддан аввалги ВИ—В асрларда яшаган сак қабилалари билан боғлайди. Чунки бу қабила баъзи жойларда „ассакенлар“ номи билан ҳам юритилган. Уларда „асвака“ — от, „ассака“ — отлиқлар маъносини билдирган. Археолог Б.Матбобоев юқоридаги фикрни водийнинг шарқий қисмида топилган тошлардаги отлар тасвири билан асослашга ҳаракат қилган ва шу жойларда наслдор отлар етиштирилган деган фикрни илгари сурган. Топономист олим С.Қораев Асака туманидаги „Ахтачи“ қишлоғи номи мўғулча бўлиб, от табиби (синчи), отбоқар деган маънони билдиришини таъкидлаб, юқоридаги мулоҳазаларни бирмунча тасдиқлайди. Шуларга асосланиб Асака шаҳрининг 60 йиллиги (1997-йил) муносабати билан катта йўл ёқасидан шаҳарга кираверишдаги майдонда тулпор отнинг рамзий ҳайкалчаси қўйилди.
Тарихи
Асака шаҳрининг қадимги давр тарихи билан боғлиқ археологик тадқиқотлар олиб борилмаган. Умуман Асаканинг қадимги тарихи Фарғона водийсининг Ахси, Қува, Андижон каби қадимги шаҳарлари атрофидаги қишлоқлари тарихи билан бевосита боғлиқ. Асака ХИХ аср тарихчиси Аваз Муҳаммад Атторнинг „Тарихи жаҳоннома“ ва „Тарихи Хўқанд“ асарларида тилга олинган. Унинг ёзишича, Асака шаҳри ҳудудида Худоёрхон қал’а қурдирган ва бу ерда хоннинг дала ҳовлиси ҳам бўлган. ХВИИИ аср охирида қурилган Шаҳрихонсой ка-нали шаҳарнинг ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлди. 1899-йил Тошкент — Андижон темир йўл қурилиши муносабати билан Асакага уз. 4 км ли темир йўл шохобчаси ўтказилди. Шундан сўнг Асакада европалик, хусусан рус ва маҳаллий бойлар саноат корхоналарини қура бошладилар. ХХ аср бошларида Асакада 2 минг киши яшаган. Пахта тозалаш ва ёғ заводлари бўлган. Аҳолининг асосий қисми майда ҳунармандчилик билан шуғулланган. Исаак Зеленскийнинг номига Зеленск деб аталган. 1946-йилда мотор таъмирлаш заводи қуриб битказидди. Ёғ-мой заводида иссиқлик электр маркази ишга тушди. Урушдан кейинги йилларда Асака яқинидаги Андижон ва Полвонтош нефт конлари, Хўжаобод газ кони муносабати билан Асака шаҳар саноат корхоналари салмоғи ортди. Юқоридаги конларни махсус ускуна ва техника жиҳозлари билан таъминловчи омборхоналар қурилди. Полвонтош — Асака газ кувури ётқизилди (1947). 60-йилдан шаҳар саноати корхо-налари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослаша бошлади. 70 −90-йилларда тўқимачилик корхонаси (ҳозирги „Асакатўқимачи“ аксиядорлик жамияфти), пахта тозалаш заводлари, электротеника, автомобил тузатиш корхоналари қурилди.1994-йил ноябрда „ЎзДЕУавто“ қўшма корхонаси иншоотлари қурилиши бош-ланиб, корхона 2 йилда ишга туширилди: 1996-йил 19-июлда заводнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президента Ислом Каримов, ДЕУ корпорациясининг Президенти Ким У Жунг жаноблари ташриф буюрдилар. Корхонадан жаҳон бозори талабларига жавоб бера оладиган, ёқилғини кам сарф-лайдиган ихчам, чиройли, қулай бўлган „Дамас“, „Тико“, „Нексия“ автомобиллари чиқарила бошлади (қаранг Автомобил, Асака автомобил заводи). „ЎзДЕУавто“ қўшма корхонасининг салмоғи Асака шаҳри саноат корхоналари маҳсулотларининг 92,3% га, Андижон вилоят саноат корхоналари маҳсулотларининг 55,2% га тўғри келади. Бундан ташқари шаҳарда „ЎзДЕУавто“ қўшма корхонаси учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи „ЎзДонг-Вонг“ қўшма корхонаси, „Анзис“ заводи, шунингдек Италия билан ҳамкорлиқда макарон ишлаб чиқарувчи „ФАМ“ қўшма корхонаси бор. Асакада ҳаммаси бўлиб 12 йирик саноат корхонаси ишлайди; 510 дан зиёд кичик ва ўрта бизнес билан шуғулланувчи хусусий фирма фаолият кўрсатади (2000). Асака саноати ривожланиши билан бирга ҳар жиҳатдан қайта қурилмоқда: янги кўчалар очилмоқда, йўллар қурилмоқаа. Хонобод-Асака сув қувури ётқизилди. Шаҳарда Тошканбой Эгамбердиев номидаги маданият ва истироҳат боғи бор. Боғнинг энг тўрида Асакада яшаб ўтган авлиёлардан Хожа Абдуллоҳ Туғдор қабри ўрнида мақбара қурилди. Бу жой зиёратгоҳ, муқаддас маскан ҳисобланади. Зиёратгоҳ яқинида Шаҳрихонсойнинг бош тўғони жойлашган. Шу ердан Охун-бобоев сойига, Асака ташламаси канали ва бир неча ариқларга сув тақсимланади. Асакада 2000-йилда маиший хизмат касб-ҳунар коллежи қурилиб ишга тушди. 1999/2000 ўқув йилида 10 умумий таълим мактаби, гимназия, академик лицей, кол-лежда 12 мингдан ортиқ ўқувчи ўқиди; 22 болалар боғча ва яслилари, 4 касалхо-на, саломатлик маркази, поликлиника ва амбулатория ишлади. Шаҳарда 2 кинотеатр, маданият уйи, 2 клуб, 15 кутубхона, 3 стадион бор. 16 фуқаролар йиғини ташкил этилган (2000-йил). Асака — Андижон, Асака — Фарғона йўналишида автобус қатнайди. „Асака оқшоми“ шаҳар газ. чиқади. Асака театри — 1932-йил ҳаваскор ёшларнинг „Кўк кўйлак“ труппаси асо-сида ташкил этилган. 1935—1939-йиллар вилоят мусиқали драма театри деб ном-ланган. Театр жамоаси турли даврларда ишлаган санъаткорлар: Зулунбек Мамадалиев (режиссёр), Ғанижон Тошматов, Юсуфжон Дадажонов, Қаҳрамон Йўлчиев, Ғуломжон Рўзибоев (мусиқа раҳбарлари), Маманурқори Долихўжаев, Абдураим Маткаримов, Ҳалимахон Дадажонова (актёрлар), Турсунхон Акбарова, Ойшахон Усмонова, Ҳабибахон Охунова, Турсунбой Юсупов (хонандалар), Ширмонхон Ғозиева, Ойдин Акбарова (раққосалар) ва бошқа Репертуарларида „Ҳалима“, „Нурхон“, „Гулсара“, „Фарҳод ва Ширин“ каби мумтоз саҳна асарлари бор эди. 1939-йил театр жамоаси тарқатиб юборилди. Урушдан кейинги дастлабки йилларда яна шаклланди ва „Нефтчилар“ клубида фаолият кўрсатди. 1959-йилда театр „халқ театри“га айланти-рилди[1].
Саноати
Асака Ўзбекистон автомобилсозлик саноати маркази ҳисобланади, 1990-йилларнинг охирида йилига 250 минг донагача автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган Даэwоо автомобил заводи қуриб битказилган. УзДеу Авто амалда шаҳар миқёсидаги ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобланади.
Шунингдек, шаҳарда бошқа бир қатор заводлар: УзДонгВонКо, пахта тозалаш, ёғ-мой, авторемонт, темир-бетон ускуналар, қурилиш материаллари, кислород ишлаб чиқаришга ихтисослашган заводлар бор.
Шаҳардан Андижон — Қўқон темирйўл линияси ўтган, шаҳарнинг ўзида „Асака (темирйўл стансияси)“ темирйўл стансияси бор. Шаҳар, шунингдек, Марғилон, Фарғона ва Андижонга олиб борувчи автомобил йўллари тугуни ҳам ҳисобланади.
Шаҳар яқинида нефт ва табиий газ қазиб олинади.
Ўқув муассасалари
Асакада савдо, тиббиёт, саноат, халқ хўжалиги, иқтисодиёт коллежлари, шунингдек, академик лицей бор.
Манбалар
Ҳаволалар
- ҳттп://словари.яндех.ру/диcт/бсе/артиcле/00041/91800.ҳтм -[сайт ишламайди] Ленинск (город в Узбекской ССР)
Адабиётлар
- Раҳмонов Собиржон, Асака, Т., 1999.Ўткирбек Сулаймонов
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |