Ан-Носир ли-диниллаҳ
Ан-Носир лидиниллоҳ — аббосийлардан бўлган халифа (1180—1225). Ан-Носир даврида халифалик билан салжуқийлар, хоразмшоҳлар ўртасидаги зиддият янада авж олди. Салжуқий султонлар Бағдодда хутба ўқилаётган вақтда уларнинг ҳам номи қўшиб ўқилиши лозимлигини халифаликдан қатъий талаб қилганлар. Ан-Носир буни қатиян рад этган. Хоразмшоҳ Такаш 1194-йил салжуқийларни енггач, ушбу талабни қўйган. Унинг ўғли Муҳаммад хоразмшоҳ ҳам отаси изидан борган ва 1217-йил қурол кучи билан Бағдодни олишга ҳаракат этган, бирок, юриш муваффақияциз тугаган. Жалолиддин Мангуберди ҳам Н.га қарши бўлган. Халифа ан-Носирнинг халқ орасида обрўи паст эди. Халифа султонлардан ўзинигина эмас, балки вазирини ҳам иззат-икром қилишларини талаб этган. Ан-Носир мусулмон оламида хусусий ер мулки йўқ, чунки барча ерлар „амирал мўминин“ (халифа)га тегишли деб эълон қилган. Ан-Носир ўз рақиблари билан курашда ҳар қандай воситадан қайтмаган, унинг айғоқчилари ҳамма ерда изғиб юришарди, ўзи эса кечалари кийимини ўзгартириб Бағдодни кезарди. У давлат хазинаси учун янгидан-янги солиқлар, тўловлар ўйлаб топишга моҳир эди[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |