Ал-Сеэб (футбол клуби)
| Ал-Сеэб Cлуб نادي السيب | ||||
| Лого | ||||
| Тўлиқ номи | Ал-Сеэб Cлуб | |||
| Лақаби | Саййид Ал-Наwади (Мастер оф тҳе Cлубс) | |||
| Асос солинган | 1972 | |||
| Стадион | Ал-Сеэб Стадиум Ал-Сеэб | |||
| Стадион ҳажми | 14,000 | |||
| Президенти | Шиҳаб бин Тариқ | |||
| Мураббийи | Рашид Жабер | |||
| Мусобақаси | Уммон Профессионал Лигаси | |||
| Мавсуми | 2025–26 | 1 | ||
|
| ||||
Ал-Сеэб клуби (арабча: نادي السيب ; Император ёки „Клублар устаси“ ёки оддийгина Ал-Сеэб ёки Сеэб клуби номи билан ҳам танилган[1]) — Ал-Сеэб шаҳрида жойлашган Уммон профессионал футбол клуби[2], Ушбу клуб Уммон Профессионал лигасида, энг юқори поғонада иштирок этади. Клуб уй майдони — „Ал-Сеэб“ стадиони ҳисобланади. Стадион ҳукуматга тегишли бўлишига қарамасдан, клуб ўзининг шахсий стадиони ва спорт жиҳозларига, шунингдек, ушбу стадионда ўтказиладигон ўзининг машғулотларига эга. 2022-йилда клуб Уммон лигаси, Султон Қобус кубоги ва ОФК кубогини қўлга киритиб, Мавсумни якунда „Требл“ билан якунлади.
Тарихи
Ал-Сеэб клуби 1972-йил 3-январда Ал-Сеэб ҳудудидаги тўрт хил кичик жамоаларни (Ватан, Бутолаҳ, Ҳилол ва Фида) бирлаштиргандан сўнг ташкил этилган[3]. Тўртта жамоа бир нечта учрашувлардан сўнг бирлашишга ва Ал-Сеэбни ташкил этишга келишиб олдилар. Клуб 2002-йил 26-июнда расмий рўйхатдан ўтган.
Шиҳоб Бин Тариқ 1982-йилдан бери Ал-Сеэб раҳбари ва раиси ҳисобланади. У 1975-йилда университетда ўқишни тугатгандан сўнг клубга қўшилди ва кейин клубда волейбол бўйича ўзининг илк жамоасида ўйнай бошлади. У шунингдек футбол, баскетбол ва стол тенниси каби бошқа ўйинларда ҳам қатнашган. Унинг отаси ҳам спортчи бўлган, Унинг отаси ўз навбатида хоккейчи ва сузувчи бўлган.
Кўплаб спорт клублари
Гарчи асосан ўз футболи билан танилган бўлса-да, Ал-Сеэб клуби Уммоннинг бошқа кўплаб клублари сингари, ўз рўйхатида нафақат футбол, балки хоккей, волейбол, гандбол, баскетбол, бадминтон ва сквошга ҳам эга. Уларда Уммон ёшлар лигасида иштирок этадиган ёшлар футбол жамоаси ҳам мавжуд.
Либос ва ранглар
Ал-Сеэб клуби ташкил этилганидан бери тўлиқ сариқ ёки яшил (меҳмонда) либос кийиши маълум (одатда сариқ ёки яшилнинг қуюқроқ кўриниши бўлади). Йиллар давомида либосда уларнинг турли хил ҳомийлари рамзи ҳам акс этган. Ҳозирда Адидас уларни ўз тўпламлари билан таъминлайди.
Ютуқлар
Миллий унвонлар
- Уммон лигаси : (5)
- Ғолиб: 2019-20, 2021-22, 2023–24, 2024–25б 2025.26
- Иккинчи ўрин: 1994-95 .
- Султон Қобус кубоги : (4)
- Ғолиб: 1996, 1997, 1998, 2022 .
- Иккинчи ўрин: 2003, 2005 .
- Уммон Профессионал лига кубоги : (1)
- Ғолиб: 2007 йил .
- Иккинчи ўрин: 2013 йил .
- Уммон Суперкубоги : (1)
- Ғолиб: 2020
- Иккинчи ўрин: 1999, 2004.
- ОФК кубоги : (1)
- Ғолиб: 2022
- Султон Қобус кубоги (У-19) : (6)
- Ғолиб: 1998, 2003, 2005, 2006, 2007, 2008 йиллар.
- Иккинчи ўрин: 2003, 2005 .
- Уммон ёшлар лигаси (У-16) : (0)
- Иккинчи ўрин: 1989-90, 2003-04.
- Уммон ёшлар лигаси (У-16) Мусcат: (2)
- Ғолиб: 1991-92, 2003-04.
- Иккинчи ўрин: 1989-90, 1992-93.
Ютуқлар (Бошқа спорт турлари)
Хоккей
- Султон Қобус кубоги (7):
- Ғолиб 1989, 1991, 1992, 1993, 1994, 1996, 1997
- Иккинчи ўрин 1995 йил
- Уммон Хоккей Премер-лигаси (3):
- Ғолиб 1993, 1994, 1995
- Иккинчи ўрин 1996 йил
- Ёшлар ўртасидаги мамлакат чемпионати (У-16) (2):
- Ғолиб 1990-91, 1991-92
- Иккинчи ўрин 1992-93
Стол тенниси
- Миллий чемпионат (1):
- Ғолиб 1994-95
Баскетбол
- Миллий чемпионат (4):
- Ғолиб 1987-88, 2000-2001, 2003-04, 2007-08
- 2-ўрин соҳиби 1986-87, 1988-89, 1989-90, 1992-93, 1993-94, 1994-95, 1995-1996, 1998-99, 2002-03, 2004-05,
- Ёшлар ўртасидаги мамлакат чемпионати (У-16) (1):
- Ғолиб 1995-96
- Иккинчи ўрин 1994-95
- Ёшлар ўртасидаги мамлакат чемпионати (У-16) (0):
- 1990-91, 1995-96 йилларда иккинчи ўрин соҳиби
Гандбол
- Миллий чемпионат (2):
- Ғолиб 2006-2007, 2007-08
- 2-ўрин соҳиби 1988-89, 1999-00, 2001-02, 2002-03, 2003-04, 2005-06
- Ёшлар ўртасидаги мамлакат чемпионати (У-16) (0):
- 1988-89, 1990-91 йилларда иккинчи ўрин соҳиби
Волейбол
- Миллий чемпионат (7):
- Ғолиб 1988-89, 1989-1990, 1990-91, 1993-94, 1995-96, 1996-97, 2007-08
- 2-ўрин соҳиби 1987-88, 1991-92, 2007-08
Клублар фаолияти — Халқаро мусобақалар
ОФК мусобақалари
- ОФК кубоги : 1 та ўйин
- 2022 : Чемпионлар
- Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати : 2 та ўйин
- 1995 йил : Биринчи давра
- Осиё Кубоги Ғолиблари Кубоги : 1 та ўйин
- 1997-98 йиллар : Биринчи давра
- 1998-99 : Биринчи давра
УАФА мусобақалари
- ГCC Чемпионлар Лигаси : 1 та ўйин
- 2015 йил : Иккинчи ўрин
Ўйинчилар
Биринчи жамоа таркиби
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
|
|
Ходимлар
Техник ходимлар
| Поситион | Наме |
|---|---|
| Ҳеад Cоач | |
| Ассистант Cоач | |
| Гоалкеэпинг Cоач | |
| Теам Манагер | |
| Теам Супервисор | |
| Медиcал Диреcтор | |
| Пҳйсиотҳерапист | |
| Cлуб Доcтор |
Манбалар:
- ↑ „Ўзбекистон МТЖга гол урган ҳужумчи ва бошқалар: ОКМКнинг бўлажак рақиби "Ал Сиб" ҳақида нималарни билиш керак?“. 2023-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-август.
- ↑ „Ал-Сеэб“. натионал-фоотбалл-теамс.cом. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 8-июн.
- ↑ „Сеэб Cлуб Оман“. офа.ом. Оман Фоотбалл Ассоcиатион. 2021-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-октябр.
Ҳаволалар
- Ал-Сеэб (футбол клуби) Фаcебоок саҳифаси
- Ал-Сеэб Cлуб ат Соccерwай