Абусаид (Темурий)
| Султон Абусаид Мирзо | |
|---|---|
| Мирзо, Султон, Шоҳ | |
|
Абу Саид Мирзо, бобурийлар даври миниатюраси | |
| Темурийлар империясининг Мовароуннаҳр ҳукмдори | |
| Салтанат | 1451—1469 |
| Темурийлар империясининг султони | |
| Салтанат | 1458—1469 |
| Ўтмишдоши | Абдулло Мирзо |
| Давомчиси | Султон Аҳмад Мирзо |
| Туғилиши |
Мирзо Абу Саид ибн Султон Муҳаммад ибн Мироншоҳ Мирзо ибн Амир Темур 1424-йил Ҳирот шаҳри, Хуросон, Темурийлар империяси. |
| Вафоти |
1469-йил, 8-феврал Ғарбий Эрон, Оқ қўюнлилар давлати |
| Дафн этилган жой | |
| Уй | Темурийлар |
| Отаси | Султон Муҳаммад Мирзо |
| Дини | Ислом, сунний |
Абусаид – Темурийлар сулоласидан ҳукмдор (1424 – 1469), Мироншоҳнинг набираси.
Ҳокимият тепасига келиши
Абусаид темурийларнинг ўзаро урушларида қатнашган. Шайбонийхоннинг бобоси Абулхайрхон 1451-йилда Темурийлар давлатида Бобурнинг бобоси Абусаиднинг ҳокимият тепасига келишига ёрдам берган. Шу билан бирга, Абулхайрхоннинг қизи Хон-зода Абусаидга турмушга чиқди. Унинг қизидан набираси Темурийлар оиласининг Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасида дафн этилган[1].
Самарқанднинг босиб олиниши
Ўзаро кескин курашларда Абусаид ҳам бошқа темурийлар каби Абулхайрхон бошчилигидаги кўчманчи ўзбеклар ёрдамига мурожаат қилган. Кўчманчиларнинг қудратли ҳукмдори Абулхайрхон 1451-йилнинг ёзида Самарқандга қарши юришга шахсан бошчилик қилган. 1451-йил 10-июнда ҳозирги Булунғур даштидаги Қутвон ҳудуди яқинида Абусаид билан Абдуллоҳ ибн Иброҳим Султон ўртасида жанг бўлади. Абдуллоҳ ибн Иброҳим бутунлай мағлубиятга учрайди ва Абу Саиднинг буйруғи билан ўлдирилади. Қўшин Самарқандга яқинлашгач, Абусаид бой шаҳарни вайрон қилганига афсусланиб, Абулхайрхонга қайтишга рухсат беради. Шундан сўнг шаҳарга кириб боради[2]. Абулхайрхон бу юришдан бой ўлжалар билан қайтади. Абу Саид унга Улуғбекнинг қизи Робия Султонбегимни никоҳлаб берган[3]
Ҳиротнинг босиб олиниши
1457-йил 21-январда Абулқосим Бобур вафот этгач, ўзаро низолар кучаяди. Мозандаронда ҳибсга олинган Алауддавланинг ўғли Иброҳим Мирзо қочиб[4], 1457-йил сентабрда Ҳиротни эгаллаб олади. Унга Абусаид қарши чиқади. Абусаидни Балх ҳукмдори Шайх Ҳожи қўллаб-қувватлайди. Амударёнинг чап қирғоғидаги Баҳризга паноҳ топган Иброҳимни мағлуб этиб, Абу Саид ғолиб ва қонуний ҳукмдор сифатида 1457-йил 2-октабрда Ҳиротга кириб келган.
Бироқ тез орада Абдулатифнинг ўғиллари Муҳаммад Жўқий ва Мирзо Аҳмад Балхда исён кўтарадилар[5]. Абусаид Ҳиротдан уларга қарши йўлга чиқиб, исёнчиларни мағлуб этади ва Балхни эгаллайди. Абусаид ҳам Хуросонга, ҳам Мовароуннаҳрга юриш қилиш учун шу шаҳарда қолган. Баҳризда султон Иброҳим бундан фойдаланиб, Ҳиротни эгаллаб олган. Бу вақтда Дашти Қипчоққа қочиб кетган Иброҳим Мирзо яна курашга чиқиб, 1458-йил 23-апрелда Ҳиротда тахтга ўтиради. Бироқ, декабр ойининг ўрталарида у Жаҳоншоҳ қўмондонлиги остида Қорақўюнлу туркманларининг ҳужуми остида яна қочиб кетади.
Абусаиднинг туркманларга қарши кураши муваффақиятли кечиб, 1458-йил 16-декабрда ниҳоят Ҳиротни эгаллайди[6][7]. Кейинчалик Абу Саид бирлашган Алауддавла ва унинг ўғли Иброҳим, шунингдек, уларнинг иттифоқчиси, Марв ҳукмдори Султон Санжарни мағлуб этишга муваффақ бўлган. Кейинчалик Абу Саид Астробод ва Мозандарон устидан ҳам ўз ҳокимиятини ўрнатган.
Хотинлари
- Хонзода бегим
- Робияи Султон
- Ўга бегим
- Қутлуғсултон хоним
- Маликсултон бегим
- Шоҳсултон бегим
- Шаҳзода бегим
- Хонзода бегим
- Солиҳа Султон оғо
- Жамолбека оғо Барлос ва яна 25 та завжаси бўлиб улардан жами 59 та фарзанд кўрган
- Ўғиллари
- Султон Муҳаммад (1452—1467)
- Султон Аҳмад (1451—1494; ҳукмронлик йиллари: 1469—1494)
- Султон Маҳмуд (1453—1495; ҳукмронлик йиллари: (1494—1495)
- Муҳаммад Жаҳонгир
- Шоҳ Муҳаммад
- Муҳаммад Жаҳонгир
- Султон Жаҳонгир
- Султон Ҳалил
- Султон Иброҳим
- Умар
- Шоҳруҳ (1459—1494)
- Бойсунғур (1456—?)
- Султон Санжар
- Абдулло
- Султон Мурод
- Султон Муҳаммад
- Искандар
- Шоҳ Мансур
- Мироншоҳ
- Рустам
- Султон Усмон
- Султон Валад
- Музаффар
- Умаршайх (1456-1494; Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг отаси)
- Улугбек (1460—1501)[8]
Манбалар
- ↑ Лебедева Т. И., О неисследованнйкҳ погребениякҳ Гури Амир //Аркҳеология, история и кул’тура Средней Азии. Ташкент, 2002, с.68
- ↑ Бартҳолд, Василии Владимировитч. Фоур Студиэс он тҳе Ҳисторй оф Cентрал Асиа. Брилл Арчиве, 1963 — 161-бет.
- ↑ Бартҳолд (1963, с. 168)
- ↑ Жаcксон, Петер; Лоcкҳарт, Лаwренcе. Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран. Cамбридге Университй Пресс, 1986 — 113-бет. ИСБН 978-0-521-20094-3.
- ↑ Жаcксон & Лоcкҳарт (1986, с. 115)
- ↑ Жаcксон & Лоcкҳарт (1986, с. 114)
- ↑ Асимов, Мучаммед Сажфиддиновиĉ; Босwортҳ, Cлиффорд Эдмунд. Ҳисторй оф Cивилизатионс оф Cентрал Асиа. УНЕСCО Публишинг, 1998 — 350-бет. ИСБН 978-92-3-103467-1.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абусаид (Темурий)“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |